Она ватани Гуржистонга қайтган грузин: Ўзбекистондан қандай кечаман? Ўзбекистон ва Грузия

Давид
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Давид Швилидзенинг миллати гуржи, у Бухорода туғилиб ўсган ва олий таълим олган. 2012 йилгача Ўзбекистонда яшаган. Кейин оилавий шароити боис Гуржистонга кўчиб кетган.

38 ёшли ўзбекистонлик 8 йилдан бери Тбилисида сайёҳлик тизимида ишлайди. Бухоро шеваси аралашган ўзбекча гапирадиган Давид кейинги йилларда Ўзбекистондан сайёҳлар тез-тез кела бошлаганини айтди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

харита

- Аввал қандай эди? Мен Ўзбекистонда катта бўлганман, минталитетни биламан: олдин уй қилиш керак, тўй қилиш керак, деб яшашади, дам олишга пул сарфлашни кўп ҳам исташмайди. Аммо охирги 3-4 йилда Ўзбекистон- Гуржистон орасида тўғри рейс қўйилганидан кейин туристлар келиши кўпайди.

Давиддан Ўзбекистондан кетиш сабабини сўрадик. У қисқа қилиб, «оилавий шароит» дея изоҳлади.

- Бухоро технология институти (Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти)ни тамомлаганман. Магистратурадан кейин заводга ишга кирдим. Жондор туманидаги концентрат заводида 3 йилча оператор бўлиб, кейин қўриқлаш тизимида ишладим. Оилавий шароитимизга тўғри келмади, Гуржистонга кўчиб кетдик.

- Бу ерда нима учун айнан сайёҳлик ишини танладингиз?

- Бу ерда фуқаролигингиз бўлмаса, яхши иш топиш қийин. Рус, инглиз, ўзбек ва форс-тожик тилини биламан. Шунинг учун менга мосроқ иш - туризм билан шуғулланиш деган фикрга келдим. Ҳам бу соҳада нисбатан яхшироқ ҳақ тўланади.

Давид ўзбеклар билан грузинлар табиатан ўхшаш жиҳатларини кўплигини ва ҳамиша ўзини ўзбек ҳис қилишини айтади.

Тбилиси

Бухоролик грузин Давид иши ва ҳаёти ҳақида, икки давлатдаги туризм тизими ҳақида фикрлари, режаларини бўлишди.

У айни пайтда мамлакат бўйлаб сайёҳликни ташкиллаштирмоқда ва яқин ойлардан ўзбекистонликларни Грузияда кездириш, грузинларни Ўзбекистонга ташрифини уюштиришни амалга оширмоқчилигини айтди.

Давид билан узоқ суҳбатлашдик. У гап орасида Гуржистонда ҳар йили ишга рухсатнома расмийлаштириб яшаб ишлаётганини айтди.

У ҳали ҳам Ўзбекистон фуқароси, ота юртида доимий қолиш мақсади бўлса-да, Гуржистон паспортини олмоқчи эмас.

- Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш талаби бор экан. Мен Ўзбекистонда туғилганман, қандай воз кечаман?, - дейди Давид Швилидзе.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek