Америкадаги ўзбеклар: Грин карта, иш, бизнес, диний эркинлик ва отишмалар - тез кунларда BBC.COM/UZBEK ва ижтимоий тармоқларда

Ўқилиш вақти: 1 дақ

BBC O'zbek янги кўп қисмли ҳужжатли фильмни сизга тақдим этади. Унда Ибрат Сафо АҚШ бўйлаб сафари чоғида турли йўллар билан Америкага келиб жойлашган ўзбекистонликлар ва ўзбекларнинг ҳаётий ҳикоялари билан танишади.

Америка Қўшма Штатларига жойлашиш тобора кўп ўзбекистонликларнинг орзуси. Американинг ўзида ҳам машҳур орзу бор - "the American dream", яъни американча орзу-ҳавас. У ўзи нима ва бу орзуга у ерда яшаётган ўзбеклар эриша олдими?

Хўш, Америкадаги имкониятлар ва эркинликлардан ким қандай фойдаланди? Кимдир таълим ё бизнесда муваффақиятга эришди, лекин кимдир қамоққа тушди.

Америкага кимдир муҳожирлар учун Грин карта лотереясини ютиб келган бўлса, кимдир талаба визаси ёки сиёсий бошпана сўраб келган. Улар бу мусофир юртдаги турмушларида қандай пасту баландликларга дуч келишди? Бизнес юритиш осонми? Trucking (юк машиналари билан юк ташиш), соғлиқни сақлаш, тўқимачилик, UBER, кўчмас мулк ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ҳамда машҳур Кремний водийсидаги Google ва Lucid Motors каби йирик компанияларда ишлаётган ўзбекистонликлар ўз тажрибалари ҳақида ҳикоя қилишади.

Мутлақ диний эркинлик билан бирга ҳар қандай эркинлик таъминланган АҚШда ўзбек мусулмонлари қандай яшашяпти? Америка жамиятига аралашмай ҳам яшаса бўладими?

Саҳифамизни, ҳамда YouTube ва Instagram'даги BBC O'zbek саҳифаларини кузатиб боринг!

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.