You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Германия ва Ўзбекистон: Ўқишдан қайтиб, отилган ёш ўзбек жадидлар изидан
1920-йилларда Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларидан 100га яқин болалар ва ёш йигит-қизлар таҳсил олиш учун Германияга юборилганди. Улар маърифатпарвар оилалар фарзандлари бўлиб, жадидлар қўлида таълим олганлар.
Ватанга қайтганларида уч республика Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасига айланган, уларга бўлган ишонч эса Совет раҳбариятининг шубҳасига айланган.
Германияда ўқиб қайтган ўзбекистонликларнинг деярли барчаси 1938-йилда жосус дея топилиб, отилди.
Уларнинг аксарияти Ўзбекистон мустақил бўлгач, оқланган бўлса-да, кенг жамоатчилик учун номаълум бўлиб қолмоқда.
Бухоро Халқ Совет Республикаси талабалар ўқиши учун Берлиндан бир уйни сотиб олган. Бошқа талабалар эса мамлакатнинг турли қисмларида ижарада турганлар.
Ибрат Сафо Берлинга сафар қилиб, ёш жадидлар яшаган уйлар изидан тушди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek