You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Болалар учун нафақат даволаниш, балки узлуксиз таълимни давом эттириш имконияти - Видео
Энди Ўзбекистонда онкология ва гематология хасталикларидан даволанаётган болаларда ўқишини давом эттириш имконияти ҳам пайдо бўлди.
Бундай хасталиклардан даволаниш узоқ вақт ва муолажани талаб қилади, ота-онасига қимматга тушишидан ташқари, бола мактабидан узилиб қолишини бошига тушган ота-оналар яхши билишади.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу оғир хасталиклардан шифо топишни яхшилаш мақсадида ўтган йили майида Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ташкил этган эди.
Энди бу марказ қошидаги биринчи госпитал таълим даргоҳида болаларнинг ўқишини давом эттириш имконияти ҳам пайдо бўлди.
Унга "Меҳрли мактаб" деб ном берилди.
Оғир хасталиклардан даволанаётган боланинг таълим олиши ҳам қийинлашиши тайин, унга бу жараёнларни осонлаштириш эҳтиёжи ҳам юзага келади.
Шунинг учун ҳам "Меҳрли мактаб"да узоқ муддатли даволанишга муҳтож болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришга имкон берувчи қулай муҳитни яратиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Президентининг рафиқаси, "Zamin" фонди Васийлик кенгашининг раиси Зироат Мирзиёева "Меҳрли мактаб" фаолияти билан танишиш учун ташриф буюрганида бемор болаларнинг таълимига индивидуал ёндашув қандай ташкил этилганига алоҳида эътибор қаратди.
"Болалардаги иммунитет танқислигини ҳисобга олиб, мактаб ўзига хос тиббий талабларга мувофиқ жиҳозланган, гипоаллерген материаллар билан таъминланган. Ўқув жараёнида фақатгина электрон дарсликлар ва ҳар бир ўқувчига алоҳида бириктирилган китоблардан фойдаланилмоқда.
Мактабда Zamin Creative ижод студияси ҳам очилган. Унда болалар мусиқа, тасвирий санъат ва медиадан сабоқ олмоқда. IT-лаборатория ва сенсорли хона ҳам бор", дейилади "Zamin" жамғармаси тарқатган хабарда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek