You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: медицина: Маошларни ошириш билан Мирзиёев, шифокорларга пора олманглар, халққа сифатли тиббий ёрдам беринглар, деяпти
Ўзбекистон расмийларига кўра, келгуси 1 йилда тиббиёт ходимларининг маошлари икки баравар кўпаяди.
Дастлаб 2018 йил 1 декабридан 20 фоиз, келгуси йил апрелида 15 фоиз, 2019 йил кузида яна 10 фоиз иш ҳақлари ошади.
1 ноябрдан Ўзбекистонда энг кам маошлар оширилди.
Президент Мирзиёев ижтимоий соҳа ходимларининг маошларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган, расмий маълумотларга кўра, 2018 йили Ўзбекистон тиббиёт соҳасига 800 миллиард сўм йўналтирган.
Бу шу кеча-кундузда 96 миллион 600 минг АҚШ долларидан зиёд деганидир.
Келгуси йили бу рақамни 1 триллион 200 миллиард сўмга етказиш мақсад қилинган.
Президент Мирзиёев Ўзбекистон соғликни сақлаш тизими аянчли аҳволга келиб қолганини кўп марта таъкидлади, сўнгги икки йил мобайнида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда.
Давлат назоратидаги тиббиёт муассасалари учун зарур техник жиҳоз-ускуналар, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари учун автомобиллар харид қилишга маблағлар ажратилди.
"Навбатдаги қадам соғликни сақлаш соҳаси ходимларининг маошини ошириш бўляпти. Бу билан Президент Мирзиёев халққа тиббиёт хизматининг сифатини, врачнинг, тиббиёт ходимининг халқ орасидаги обрўсини кўтараяпти. "Ўғирлик қилманглар, пора олманглар! Тўғри ишланглар, халққа сифатли ёрдам беринглар", деяпти, дейди чинозлик шифокор Шоира Сулаймонова.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek