АҚШ да аҳвол шунчалик ёмонми ёки у ердаги ўзбекистонликлар ҳозир нима қилишмоқда? Amerika O'zbekiston dunyo koronavirus yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
АҚШда бир кунда бир миллиондан ортиқ одам коронавирус юқтирди. Бунақаси ҳали дунё тажрибасида бўлмаган. Америка Қўшма Штатлари жорий пайтда дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар яшаб, ўқиб, ишлаб келаётган тўртта давлатидан биттаси бўлади.
Алоқадор мавзулар:
Америка Қўшма Штатларида илк коронавирус ҳолати ўтган йилнинг январь ойида расман қайд қилинган.
Кечаётган ҳафтада эса, Штатларда кундалик кўрсаткич 1 миллиондан ошган.
Бунақаси ҳали ковид пандемияси тарихида кузатилмагани билан жиддий хавотирларга сабаб бўлган.
Америкалик масъулларга кўра, ҳатто шунда ҳам, бу ҳали ҳаммаси эмас.
Янги кундалик ўсиш ҳали ўзининг чўққисига чиқмаган ва рақамлар бундан-да ортиши мумкин.
Жонс Ҳопкинс институти маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида Қўшма Штатларда 8652 киши ковиддан вафот этган.
Маълум бўлишича, АҚШ даги кўпчилик ҳозир ковиднинг Omicron штаммига чалинган.
Касалхонага ётқизилаётганлар сони ҳам барқарор ўсиб бормоқда.
Аммо ҳозирча аввалги пикларга қараганда нисбатан кам.
АҚШ ҳукуматининг илмий маслаҳатчиси ва мамлакат бош эпидемиологи Энтони Фаучининг айтишича, "касалликнинг вертикал ўсишига" тўқнаш келиб турибмиз, дейишса ҳам бўлади.
Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ўзбекистонликлари дохил Америкадаги ўзбекларнинг тахминий сони ҳозир қарийб уч юз минг кишига етади.
Улардан аксариятини эса, Грин-карта ёрдамида Америка Қўшма Штатларида яшаш ҳуқуқини қўлга киритганлари ташкил этишади.
Америкада яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар орасида етакчи олимлар, ишбилармонлар, турли халқаро ва жамоат ташкилотлар вакиллари мақомида бўлганлари, нуфузли университетларида таҳсил олаётганлари озмунча эмаслиги айтилади.

Сурат манбаси, Getty Images
Аммо Америка Қўшма Штатларида коронавирусга чалинганларнинг аниқ қанчаси Ўзбекистон фуқаролари ёки келиб чиқиши ўзбекистонликлар эканига оид расмий рақамлар ҳалича бўй кўрсатмаган.
Дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари мисолида бўлгани каби Штатлар ҳам фақат умумий маълумотлар билан чекланаётгани кузатилади.
Лекин орада коронавирус қурбонларининг камида уч нафари Ўзбекистон фуқароси экани расмий Тошкент томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳар уч марҳумнинг яқинларига расман ўз таъзиясини изҳор этган.
Шунинг баробарида, чет элдаги Ўзбекистон фуқароларидан коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраб қолган.
АҚШда бўлиб турган фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган. Телефон рақамларини илова қилган.
Ўшанда Ўзбекистоннинг АҚШ даги элчиси бошчилигида махсус оператив штаб ҳам узлуксиз фаолиятда экани ҳам маълум бўлган.
Уларнинг ўз ваколатлари ва масъулиятлари доирасида ўзбекистонликлар билан мулоқотда эканликлари англашилганди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ўтган йил апрель ойидаги расмий билдиришномасидан ҳам четдаги энг кўп коронавирус юқтирган ўзбекистонликларнинг айнан Америка Қўшма Штатлари ҳисобига тўғри келишини кўриш мумкин бўлган.
Ўзбекистонда яқин-яқингача коронавирус манбаси мамлакатнинг четдан қайтган фуқаролари бўлишган.
Бугун хорижда турли иш, юмуш ва таҳсилда банд ўзбекистонликлар сони миллионларга нисбат берилади.
Бу каби ҳолат Марказий Осиёнинг қолган бирор бир давлати мисолида кўрилмайди.
Америка Қўшма Штатларида коронавирус ҳоллари сўнгги ҳафталарда яна кескин орта бошлаган.
Жорий пайтда АҚШ дунёнинг коронавирус энг кўп тарқалган давлати бўлади.
Ҳозирга келиб, штатларда жами коронавирус ҳоллари расман 58 миллиондан ортган. Уларнинг бир миллионга яқини ҳаётдан кўз юмган.
Бу каби ҳолат дунёнинг бошқа бирор бир давлатида кузатилмайди.
Орада АҚШнинг ҳозирда собиқ президенти Дональд Трамп, унинг рафиқаси ва айрим оила аъзоларининг ҳам коронавирусга чалинганликлари расман хабар берилган.
Янгилик халқаро миқёсда катта шов-шувга сабаб бўлмай қолмаганди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














