Ўзбекистон: Номзодларни танимайман, лекин сайловда овоз бераман – янгийўлликлар сайловга тайёрми? - Видео O'zbekiston saylov 2021 prezidentlik nomzod

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистонда президентлик сайлови 24 октябрга белгиланган.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси беш номзодни расман рўйхатга олди.

Улар - "Миллий тикланиш" демократик партияси номзоди 46 ёшли Алишер Қодиров, Халқ демократик партияси номзоди 60 яшар Мақсуда Ворисова, "Адолат" социал-демократик партияси номзоди 62 яшар Баҳром Абдуҳалимов, Экологик партиядан 46 яшар Нарзулло Обломуродов ва жорий президент, ЎзЛиДеП номзоди 64 яшар Шавкат Мирзиёев.

Номзодларнинг расмий сайлов кампанияси 20 сентябрда бошланди.

Марказий Сайлов комиссиясига кўра, 2021 йилги сайловда 21 миллион 200 минг ўзбекистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчи сифатида рўйхатга олинган.

Сайловга икки ҳафтача вақт қолганида ўзбекистонликлар президентликка номзодлар ва уларнинг дастурларидан қанчалар бохабарлар?

Би-би-си мухбири Аваз Тоҳиров Тошкент вилояти Янгийўл тумани яшовчиларига микфрон тутди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek