You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон мухолифат бўлишидан манфаатдор экан, нега Оллоқулов номзодига рухсат берилмади? - Видео
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Би-би-си билан Лондонда ўтган суҳбатда Ўзбекистондаги мухолифат аҳволи ва Афғонистон борасидаги сиёсат ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Бу йилнинг октябрь ойига мўлжалланган президентлик сайловларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам номзоди илгари сурилган.
Аммо, нега Ўзбекистонда афтидан табиий тарзда етилган янги мухолиф партия - «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси номзоди Хидирназар Оллоқулов сайловда иштирок этишига рухсат берилмади?
Унга қарши уюштирилган ҳужумлар ва босим мамлакат имиджига қандай таъсир қилди?
Ўзбекистон нега афғонистонлик қочқинларга бошпана бермади ва ўз ҳудудига ўтган аскарларни Толибонга топширди?
Содиқ Сафоев ана шу ва кўплаб бошқа саволларга жавоб берди.
Суҳбатни Ибрат Сафо олиб борди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek