You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон, сайлов 2021: ЕХҲТ миссияси: номзодлар орасида мазмунли мулоқот бўлмади O'zbekiston saylov 2021 prezidentlik nomzod
24 октябрдаги Ўзбекистондаги президентлик сайловига тайёргарлик ва ўтказишни кузатиш учун борган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатиш миссияси ўзининг оралиқ ҳисоботини эълон қилди.
8 октябрда эълон қилинган миссия ҳисоботида Ўзбекистондаги 2021 йилги президентлик сайлови билан боғлиқ ижобий қадамлар ва кузатилган камчиликлар айтиб ўтилган.
Ҳисоботда айтилишича, шу вақтгача номзодлар орасида бевосита ёки мазмунли мулоқот бўлгани йўқ.
Президентликка номзодларнинг сайловодди кампаниясида диққат-эътибор ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, давлат хизматлари, соғлиқни сақлаш, таълим, адлия ва экологик тизимга қаратилган, ҳозиргача кампанияда ягона устун масала кўтарилмади, дейилади ҳисоботда.
Ўзбекистонда президентлик сайлови расмий кампанияси 20 сентябрда бошланди.
Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси 5 номзодни расман рўйхатга олди.
"Миллий тикланиш" демократик партияси номзоди 46 ёшли Алишер Қодиров, Халқ демократик партияси номзоди 60 яшар Мақсуда Ворисова, "Адолат" социал-демократик партияси номзоди 62 яшар Баҳром Абдуҳалимов, Экологик партиядан 46 яшар Нарзулло Обломуродов ва жорий президент, ЎзЛиДеП номзоди 64 яшар Шавкат Мирзиёев.
Аксар кузатувчилар Ўзбекистондаги президентлик сайловида 1991 йилдан кейин кузатилган вазият - мустақил ёки мухолиф номзодлар иштирокига изн бермаслик анъанаси бу гал ҳам давом этаётганини қайд этмоқдалар.
Шунингдек, сайловолди ташвиқоти қанчалик жонли кўринмасин, номзодлар ўртасида ашаддий рақобат муҳити, уларнинг юзма-юз мунозарага киришишлари ёки бир-бирини танқидга тутиши у қадар кўзга ташланмади.
- Президент сайловида фақат Мирзиёев қатнашадими?
- Ўзбекистон: Президентликка номзодлар жонли телеэфирда баҳслашиши керакми?
- Ўзбекистон мухолифат бўлишидан манфаатдор экан, нега Оллоқулов номзодига рухсат берилмади? - Видео
- Ўзбекистон президентлиги учун номзодлар ким ва улар қандай ваъдалар беришмоқда? - Видео
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek