Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев қайта президент бўлса, нималар қилмоқчи? Video O‘zbekiston mintaqa dunyo yangiliklar

Ўзбекистонлик онахон
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури қанчалик кенг қамровли экани билан яна кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди. Ўзбекистоннинг амалдаги президенти сиёсатдан тортиб иқтисод, ҳуқуқдан тортиб, қурилишлар ва ҳокимлар сайлови қадар сўз юритди.

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурини Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўзининг президентликка номзодлиги расман тасдиқланган 10-қурултойида очиқлади.

Қурултойда сўзга чиққан президент Мирзиёев аввалига ўзининг 5 йиллик бошқаруви давомида эришилган натижалар сарҳисобини келтирди.

Бунинг ортидан "Янги Ўзбекистон стратегияси", дея аталмиш ўз сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди, айни номдаги китобини тақдим қилди:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Муҳим нуқталари:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, official

Ишсизлик ва камбағаллик

Мирзиёев ишсизлик ва камбағалликни мамлакатдаги энг катта муаммо ўлароқ тасвирлаб, 2026 йил охиригача қашшоқликни камида 2 баробарга қисқартириш йўлида қилинадиган ишларни санаб ўтди.

Хусусан, қўшилган қиймат солиғи 2023 йилдан бошлаб 15 фоиздан 12 фоизга туширилади, бизнесга нисбатан солиқ турлари ва уларнинг юки камайтирилади, ҳозирда норасмий ишлаётган 2,5 миллион инсон бандлигини легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб ҳунарга ўқитилади, камида 2 миллион инсоннинг пенсияси камида 20 фоизга ошишига шароит яратилади, деди.

Ялпи Ички Маҳсулот

Мирзиёев келгуси беш йил ичида Ялпи Ички Маҳсулотни қарийб икки баробарга оширилиши, яъни киши бошига ҳозирги 1750 доллардан 2800 долларга етказилиши, 2030 йилга бориб эса, аҳоли жон бошига даромад 4 минг доллардан оширилиб, Ўзбекистон даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олишини айтди.

Ташқи қарз

Президент йиллик ташқи қарз лимити 5 миллиард доллар этиб белгиланиши, умумий давлат қарзи эса Ялпи Ички Маҳсулотнинг 50-60 фоизидан оширилмаслигини тилга олиб ўтди.

Ойликлар

Мирзиёев, шунингдек, мажбурий меҳнатни маълум кўринишда давом эттираётган ҳокимлар, болалар боғчалари ходимлари ойликларини босқичма-босқич оширилиши, ўрта ва олий таълимдаги ўзгаришлар, хусусан, 2026 йилгача 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари қурилиши, хусусий олийгоҳлар сони 50 тага етказилиши ҳақида гапирди.

Қурилишлар

Президент Мирзиёев Тошкентда бундан буён қурилишлар қисқартирилиши, одамлар қурилишлардан чарчагани, шаҳар бетонга тўлиб кетганини таъкидлаб, дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинишини билдирди.

Ҳокимлар сайлови

Президент ҳокимлар сайловига ҳам яна бир бор тўхтаб ўтди. Унинг маълум қилишича, эндиликда туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп ўрин эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади.

Мирзиёев Ўзбекистонда ҳокимлар сайланадиган тизим қачондир албатта бўлишини таъкидлаб, одамларнинг ҳокимлар сайловига қанчалик тайёр эканини яна савол остига олди.

Матбуот эркинлиги

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, .

Мирзиёев оммавий ахборот воситалар эркин фаолиятини таъминлаш ишлари давом эттирилишини билдириб, журналистларни яна бир бор "дўстларим", деб атади ва улар доим президент ҳимоясида эканини яна эслатиб ўтди.

Суд-ҳуқуқ тизими

Президент суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришларга ҳам тўхтаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, эндиликда гумон билан ушлаб турилганларни ҳисобга олиш бўйича ягона реестр иш туширилади.

Бу реестрга маълумотларни киритмаслик эса, гумондаги шахслар ушлаб турилиши ноқонуний, деб топилишига асос бўлади.

Қарорлар ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш одамлар эмас, балки қабул қилган мансабдорнинг гарданига юклананади.

Президент сайлови

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев бу гал президентлик учун номзоди илгари сурилган бешта номзоддан бири бўлади.

Шавкат Мирзиёев бугунги қурултой чоғида, "Президентлик лавозимига номзоди кўрсатилганини беҳад қадрлаши"ни айтган.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилги муддатидан илгари сайловда Ўзбекистон президенти этиб сайланган.

Сўнгги сайловда у 88,61 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

Ўша пайтда Ўзбекистоннинг амалдаги Бош вазири ҳам бўлган Шавкат Мирзиёевнинг илк сайловолди дастури ҳам ўзининг қанчалик кенг қамровли экани билан ажралиб турган.

Унда ҳатто фармацевтика соҳасини кўзда тутувчи режалари ҳақида сўз борган.

"Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш устивор вазифа бўлиб қолиши таъкидланган.

Бу галги президент сайлови шу йилнинг 24 октябрь кунига белгиланган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek