"Севги жиҳоди" сабаб, мусулмон эркаги қўлга олинди - у 10 йилгача қамалиши мумкин, Ислом ва мусулмонлар, Islom dini, musulmonlar, Hindiston, dunyo, yangiliklar

Hindiston

Сурат манбаси, Getty Images

"Севги жиҳоди" сабаб, мусулмон эркаги қўлга олинди - у 10 йилгача қамалиши мумкин. Oтасининг айтишича, эркак қизини Ислом динига мажбуран киритмоқчи бўлган. Унга таҳдид қилган.

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш полицияси гумондордан ном тутмаган.

Унга оид бирор бир маълумотларни ҳам ҳалича очиқламаган.

Англашилишича, қўлга олинган шахс ҳинду аёлини Ислом динига киритмоқчи бўлган.

У мутаассиб ҳинду гуруҳлари таъбирида, "севги жиҳоди" тўғрисидаги қонун асосида қўлга олинган биринчи ҳиндистонлик бўлган.

Радикал ҳинду гуруҳлари бу атамани шаръий никоҳ сабаб, ҳинду аёлларини Ислом динига киритган мусулмон эркакларини айблаш учун қўллаб келишади.

Мазкур қонун Ҳиндистоннинг ўзи бир хилда қарши олинмаган.

Қаҳрнок муносабатларга ҳам сабаб бўлган, қонун танқидчилари уни Исломофобия, деб аташган.

Hindiston

Сурат манбаси, Getty Images

Аммо ҳозир Ҳиндистоннинг камида яна тўрт штати "севги жиҳоди"га қарши қонун ишлаб чиқишмоқда.

Уттар Прадеш штати Барели тумани полиция идораси кеча, чоршанба куни ҳибсни расман тасдиқлаган, твит қилган.

Би-би-си аёлнинг отаси билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.

Маълум бўлишича, полицияга аёлнинг ўзи эмас, отаси шикоят қилган.

Мусулмон эркаги Ислом динига кириши учун қизига босим ўтказгани, таҳдид қилганини айтган.

Аёл эркак билан муносабатда бўлган, аммо шу йил бошида бошқа кишига турмушга чиққан.

Полициянинг Би-би-сига айтишича, аёлнинг оиласи бир йил олдин бу эркакни қизларини олиб қочишда ҳам айблашган.

Аммо сўнггида қизлари топилган, бундай бўлмаганини айтиши ортидан, иш ёпилган.

Чоршанба куни қўлга олинган мусулмон эркаги эҳтиёт чораси сифатида 14 кун ҳибс остида қолдирилган.

У журналистларга ўзининг "айбсиз" экани ва аёлга "ҳеч бир алоқаси" йўқлигини айтган.

Айбдор, деб топилса, эркак ўн йилгача қамоқ жазосига юз тутиши мумкин, янги қонун остидаги айбловлар бадални кўзда тутмайди.

Уттар-Прадеш шу йил ноябрь ойида "мажбуран" динга киритишларга қарши қонунни қабул қилган биринчи штат бўлган.

Мазкур қонунни мақуллаган ва маъқуллаш ҳаракатида бўлган беш штат мусулмонларга қарши кайфиятни нормаллаштиришда айбланувчи ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) томонидан бошқарилади.

Партия танқидчиларига кўра, Нарендра Моди илк қудратга келган 2014 йилдан буён Ҳиндистонда диний қутблашув кучайган.

Ҳинду-мусулмон никоҳлари Ҳиндистонда анча вақтдан буён хуш қаршиланмайди.

Аммо шу пайтгача улар бу каби жиддий ва мудҳиш талқинларга сабаб бўлмагани билан хос эътибор тортган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek