Россияда рекорд даражада ўлим - Ковид, Россия ва Ўзбекистон, Rossiya, O‘zbekiston, Putin, Мирзиёев, dunyo, koronavirus, yangiliklar

Инфекционная клиническая больница №2 в Москве

Сурат манбаси, Sergei Savostyanov/TASS

Сурат тагсўзи, Москвадаги 2-сонли юқумли хасталиклар касалхонаси
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Россияда рекорд даражада ўлим - бир кунда 500 га яқин одам коронавирусдан ўлди. Россия дунёнинг энг катта - миллионлаб сондаги Ўзбекистон фуқаролари иш, юмуш ва таҳсилда банд давлати бўлади. Вазият тобора ёмонлашиб бораётганини Кремль ҳам тан олмоқда.

Россияда илк коронавирус ҳолати шу йилнинг 31 январида расман қайд қилинган, аммо орада кечган вақт давомида аниқ қанча сондаги Ўзбекистон фуқароларининг унга чалингани ва вафот этганига оид аниқ расмий маълумотлар ҳали-ҳануз имконсиз.

Россияда коронавирус билан касалланган беморларнинг кунлик ўлим сони бўйича антирекорд янгиланди. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Гамалеи номидаги марказ Спутник-V вакцинасининг 95% самарадорлиги ҳақидаги дастлабки маълумотни эълон қилди. Президент Владимир Путин Ковид-19га қарши курашган шифокорларнинг қариндошларига пул йиққан 98 ёшли нафақахўр аёлни тақдирлади. Бу ва бошқа янгиликлар Би-би-си шарҳида:

Деярли 500 киши ўлди

Rossiya

Сурат манбаси, DMITRY ROGULIN/TASS

Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб хабарида айтилишича, ўтган кун давомида Россияда Ковид-19 юқтирганларнинг 491 нафари вафот этди. Бош штаб маълумотлари Росстат берган рақамлардан фарқ қилади - ушбу хизмат бераётган маълумотлар коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати кўпроқлигини кўрсатади.

Ҳозир қайд этилган ўлим даражаси бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич саналади. Олдинги антирекорд 21 ноябрь, шанба куни қайд этилган, ўшанда штаб 467 ўлим ҳақида хабар берган. Шундан сўнг, икки кун давомида рақамлар сезиларли пасайди - якшанба куни 401 ва душанба куни 361, шанба кунигача эса бу кўрсаткич бир неча марта янгиланди.

Шу билан бирга, Ковид-19 юқтирганлар сони кунлик ўсиши пасайган - ўтган кунларда 24 326 та янги ҳолат аниқланган, шундан бир кун олдин рекорд даражадаги 25 173 та инфекция қайд этилди. Шанба куни 24 822 та ҳолат, якшанба куни - 24 581 та. Шундай қилиб, бу кўрсаткич яна душанба куни кўтарилган 25 минглик кўрсаткичдан пастга тушди. 24 минг кишилик чегарадан биринчи марта жума куни ошиб ўтилди.

Бутун давр учун штаб берган кўрсаткичлар қуйидагича: 2 138 828 та одам касалланган, 1 634 671 киши касалхонадан чиқарилган, 37 031 нафари вафот этган.

Вазият янада мураккаблашмоқда

Rossiya

Сурат манбаси, Reuters

Сешанба куни Россияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда, дея Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова баёнот берди. "Мамлакатимизда касалланиш даражасининг ўртача кунлик ўсиш суръати 1 фоизни ташкил қилади, аммо шу рақамларнинг ўзи биз учун етарли бўлган, деди у.

Ковид-19 касаллари учун койкаларнинг 90 фоиздан ортиғи олтита регионда жойлашган, деди Голикова.

Улар орасида Петербург ҳам бўлиб, у ерда биринчи марта бир кунда 3 мингдан ортиқ касаллик аниқланган (3179 янги ҳолат). Коронавирус билан касалланганларнинг 80 нафари вафот этган - бу Москвага қараганда кўпроқ. Бу шаҳар учун Ковид-19 дан ўлимларнинг рекорд кўрсаткичидир.

Вазият тобора ёмонлашиб бораётганини Кремль ҳам тан олади. Коронавируснинг тез тарқалиши соғлиқни сақлаш тизими пандемия билан курашмаётгани билан боғлиқми, деган саволга президент матбуот котиби Дмитрий Песков шундай жавоб берди: "Бу эпидемик вазият янада мураккаблашиб бораётганидан далолат беради. Бу барча мамлакатлар дуч келган эпидемик муаммо".

Коронавирус баҳоргача йўқолмайди, дейди Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова. "У катта эҳтимол билан ҳар йили келади, қиш мавсумида кўпаяди", деди у. "Ўткир респиратор касалликлар совуқ даврда тарқалади, шунинг учун баҳор келганда у [Ковид-19] бутунлай йўқолади, деб айтиб бўлмайди".

Нима учун юқори касалланиш кўрсаткичини "кескин камайтириш" мумкин эмас?

Koronavirus

Сурат манбаси, Science Photo Library

Москвада кунлик ўсиш 6 мингдан паст бўлган - 5838 та ҳолат қайд этилган, душанба куни 6866 та, якшанба куни 6575 та, шанба куни эса 7168 та, яъни рекорд қайд этилган эди. Ўтган кун давомида 76 киши вафот этди.

Чеклов чоралари туфайли сўнгги икки ҳафтада Москвада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият юмшади, деди шаҳар мэри Сергей Собянин. Аввалроқ, у бар ва ресторанларнинг тунда ишлашини тақиқлаш, шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари учун масофавий ўқитишга ўтиш ҳақида гапирганда вазиятнинг ёмонлашгани ҳақида айтганди.

Шу билан бирга, шаҳар мэри касалланиш даражаси "жуда юқори" эканлигини тан олди. "Эҳтимол, ҳамма кўрсаткич ҳам баҳордагига етмаган бўлиши мумкин, аммо баҳорда бундай давомийлик бўлмаганди", деди Собянин.

Унинг сўзларига кўра, баҳорда касалланиш даражаси карантин чоралари туфайли "кескин тушган" ва ҳозирда москваликлар "коронавирус билан бошқа бир тиббий вазиятда" яшаяпти.

Шу билан бирга, федерал даражада янги чекловларни жорий этиш режаланмагани ҳақида душанба куни оператив штабда маълум қилинди. Карантин чораларини регионлар раҳбарлар жорий этишини ҳам эслатдилар. Собянин янги чекловлар ҳақида эълон қилмади, "Интерфакс" суҳбатлашганларнинг билдиришича, баҳорда бўлгани каби Москвага рухсатнома билан кириб чиқишни қайта йўлга қўйиш ҳам режаланмаган.

Яна "Спутник"нинг самарадорлиги ҳақида

Vaksina

Сурат манбаси, TASS

Спутник V вакцинасининг биринчи инъекциясидан кейин 42-куни ва иккинчисидан кейин 21-кунида унинг самарадорлиги 95 фоиздан ошди ва "Pfizer" ва "Moderna" вакциналари даражасида ва "AstraZeneca"никидан юқори бўлди, дейилади Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фондининг унинг "Twitter" аккаунтида жойланган пресс релизида.

11 ноябрь куни Россия вакцинасига сармоя киритаётган ушбу фонд Спутник V нинг биринчи дозаси ёки плацебо инъекция қилингандан 21 кун ўтгач, 92% самарадорлик кўрсатганини хабар қилганди.

Энди фонд ва вакцина ишлаб чиқарувчи Гамалеи маркази биринчи инъекциядан кейин 28-куни 91.4 фоиз, иккинчи дозадан кейин 21-куни 95 фоиздан юқори бўлган самарадорлик ҳақида эълон қилди. Улар тадқиқотда иштирок этаётган кўнгиллилар ҳеч қандай "кутилмаган нохуш оқибатлар" бўлмаганини таъкидламоқда.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Бир кун олдин Оксфорд университети ва "AstraZeneca" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги 70 фоизни ташкил қилгани маълум қилинганди.

Путин фахрийни мукофотлади

Rossiya prezidenti

Сурат манбаси, official

Президент Владимир Путин коронавирусдан вафот этган шифокорларнинг оилаларига ёрдам бериш учун 4.5 миллион рубль тўплаган фахрий Зинаида Корневани "Эзгу ишлари учун" нишони билан тақдирлади.

Президент фармонида айтилишича, 98 ёшли нафақахўр "Xайрия ва ижтимоий фаолиятга қўшган улкан ҳиссаси учун" мукофотланган.

Корнева апрель ойида инглиз фахрийси Том Мур коронавирусга қарши курашиш учун £30 миллион фунтдан кўпроқ маблағ тўплагани маълум бўлган пайтда маблағ йиғишни бошлаган эди.

Корнева Улуғ Ватан уруши ҳақида ҳикоялар айтиб видео ёзди. У тўплаган пул 151 оилага тақсимланди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek