Жодугар: Нега Покистонда аёл детективлар ҳақидаги сериал тақиқланди? - dunyo, musulmonlar, yangiliklar

The web series is making heads turn for its bold content

Сурат манбаси, ZEE5

Сурат тагсўзи, Янги сериалда сўз махфий детектив агентлиги ташкил қилган бир гуруҳ аёллар ҳақида боради
    • Author, Васим Муштоқ
    • Role, Би-би-си Мониторинг
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Жодугар: Нега Покистонда аёл детективлар ҳақидаги сериал тақиқланди? - Нозик масалалар кўтарилган янги Покистон сериали кимга ёқмади?

"Churails" номли янги Покистон сериали нозик масалаларни кўтаргани ва бош аёл қаҳрамонлар қиёфаси сабабли мамлакатда норозиликлар юзага келди.

Сериал 10 қисмдан иборат бўлиб, унда турли ижтимоий қатламлардан келиб чиққан бир гуруҳ аёллар маxфий детектив агентлик - "Churails"ни ташкил қилади. Бу сўз урду тилида "жодугар" маъносини англатади.

Ижтимоий тармоқларда сериаллардан олинган бир клип кенг тарқалганидан сўнг норозиликлар кўтарилгач, мамлакат ОАВни назорат қилиш бошқармаси сериални Покистонда тақиқлади.

Бошқарма видео узатиш онлайн платформаси "Zee5"дан сериални Покистон аудиториясига намойиш қилмасликни сўраган, платформа сўровни бажарган.

7 октябрь куни "Twitter"да ёзган намойиш режессёри Осим Аббосий тақиқдан ўз норозилигини айтиб, хорижда қадрланадиган ижодий эркинлик ва маҳсулотлар ўз юртида бўғилаётганидан умидсизликка тушганини билдирди.

Шунга қарамай, қаттиқ танқидлардан сўнг "Zee5" вебсериални Покистон аудиторияси учун қайта намойиш қилишни бошлади. Буни Аббосий ҳам тасдиқлади.

Аммо аксар покистонликлар бу фильмнинг бошқа вебсайтларга ноқонуний жойланганларини кўриб улгурган эди.

Аччиқ воқеликни фош қилиш

Намойиш тўрт аёл - уй бекасига айланган, юқори табақадан чиққан ҳуқуқшунос, серҳашам тадбирлар ташкилотчиси, ўсмир боксчи ва яқинда қамоқдан чиққан қотил аёл ҳақида бўлиб, уларни патриархал адолатсизликлар бирлаштиради. Бошқа аёллар ҳам қўшилгач, улар ўз маxфий агентликларини ташкил қилиб, уни мода бутиги ниқобида яширадилар.

Ўтказиб юборинг Instagram пост , 1
Instagram контентига рухсат бериш

Айни мақолада Instagram томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Instagram ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири Instagram пост, 1

Уларнинг детектив фаолиятларидан кўзланган мақсад бошқа аёлларга, эрларининг садоқатига шубҳаси бўлса, уларни аниқлашда ёрдам беришдан иборат эди.

Сериалда воқеалар ривожланар экан, болалар никоҳи, зўравонлик, жинсий таҳқирлаш, мажбурий никоҳлар, ирқчилик, синфий нотенгликлар, гомосексуализм ва жамиятнинг танасини оқартиришга муккасидан кетгани каби нозик масалалар кўтарила бошлайди.

Зўравон эрга таҳдид қилишдан тортиб, "Churails" аъзоларидан бирини мажбурий никоҳдан асрашгача бўлган ишларда агентлик аъзоларининг ниқоби - исломий ҳижоб уларнинг яширинишларига қўл келади.

Намойиш Покистондаги аччиқ воқеликни фош қилади ва сериаллар иккинчи фаслда давом этишини билдириб, энг қизиқ жойида тугайди.

Нуфузли ҳинд газетасига интервью бериб, намойишнинг тўрт қаҳрамони "'Churails'лар ёқимли таом эмас. Уни ҳамма ҳам ёқтиравермайди. Тўртталамиз ўзимизча фуқаровий эркинликлар, барчанинг тенглиги каби оддий нарсаларни ҳимоя қиламиз", дейди.

Покистон аёллари учун "ўйин ўзгартирувчи"

Покистон ва Ҳиндистонда танқидчилар намойишга ижобий муносабат билдирдилар. Айрим шарҳловчилар уни Покистондаги аёллар учун "ўйин ўзгартирувчи", деб ҳам атади.

Танқидчилар ва экспертлар бу сериални унинг янги қўриқни очаётгани, стереотипларни синдираётгани, воқеалар марказига кучли аёлни чиқаргани учун олқишладилар.

Ўтказиб юборинг Instagram пост , 2
Instagram контентига рухсат бериш

Айни мақолада Instagram томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Instagram ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири Instagram пост, 2

"Churails"ни "феминистик юксак санъат асари", деб атаган Покистоннинг нуфузли рўзномаси "The Express Tribune" бу намойиш "кўпчилик учун камида мунозарани бошлаб бериши мумкинлиги"ни ёзди.

"'Churails' покистонликлар кўриб ўрганиб қолган сериаллар ва фильмларга ўхшамайди, аммо фильм ижодкорлари бу борада муросасиз," дейди Покистоннинг инглиз тилидаги етакчи газеталаридан "Dawn".

Шунингдек, газета бу намойиш покистонлик "драма иxлосманлари" қалбини "ўзидаги зарур жиҳатлари" билан зумда забт этганини ҳам қўшимча қилади.

Худди шу каби, Ҳиндистон газетаси "The Indian Express" "сериалнинг кучли томони унинг аёлларга жуда яқинлиги ва улар билан шахсан мулоқот қила олганидир" деб ёзди.

Ижтимоий медиадаги қарши жавоб

Вебсериалда маст қилувчи ичимлик ичаётган аёллар тасвирлангани, уларнинг консерватив жамиятда номақбул кўриладиган либослар кийиши, бузуқ сўзларни ишлатиши юзасидан Покистонда кучли норозиликлар билдирилди.

Сериалдан олинган клип август ойидан бери ижтимоий тармоқларда роса кўрилди.

Унда актёр Xина Ҳаважа Ҳаят ўйнаган сериал қаҳрамонларидан бири Шерри очиқчасига муваффақият зиналаридан кўтарилиш учун эркакларга жинсий мойиллик кўрсатаётгани ҳақида гапиради.

Айни шу кўриниш ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида норозилик уйғотади ва улар бу контент бузуқиликни тарғиб қилади, тақиқланиши керак деб талаб қила бошлади.

Бу мусулмон давлати ТВ ва интернетда намойиш қилинадиган медиа дастурлари мазмунига нисбатан қаттиқ меъёр сақлайди. Ушбу охирги реклама Покистон Электрон Медиа назорати бошқармаси томонидан "номақбул", деб топилди.

Қўлловчи овозлар

Покистон ҳукуматининг сериални тақиқлаши актёрлар, фильм олувчилар ва бошқа машҳурларга ёқмади, қарши реакция қўзғади.

Покистонлик нуфузли актёр Усмон Холид Бутт ўз норозилигини ифодалаган твитларни ёзди ва Покистон расмийларига яқинда матбуот бош саҳифаларини эгаллаган зўрлаш билан боғлиқ муаммони ҳал қилишни эслатди.

"О, "Churails"ни тақиқладингизми? Табриклайман. Энди, илтимос, ўз ғазабингизни автойўлдаги зўрлаш билан боғлиқ ишда айбланган шахсни қамамаган полицияга қаратинг", деб ёзди Бутт.

Машҳур актриса Санам Саид сериалнинг тақиқланишига шунга ўхшаш муносабат билдирди.

"Рақс кўрсатилган рекламаларни, дангалчи фильмларни ва вебсериалларни тақиқлаш зўрлашлар олдини олмайди, агар шу кун тартибида бўлса. Нега биз бунақа иккиюзламачиликка ўралиб қолдик? Нимаики бўлса, ёпиқ эшик ортида бўлсинми?", деб ёзди у.

Машҳур подкастчи Узайр Юнус шундай ёзди: "Порно фильмлар кўриш бўйича илғор бўлган бир мамлакат эркаклари аёллар дуч келаётган тушкун воқеъликни кўрсатадиган #Churails дан олинган бир кўринишдан ғазабланиши жуда ажабланарли. Покистонда зўравонлик ва қотилликлар кўпайиб бораётган экан, уруш фильмларини ҳам тақиқланг".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek