Ўзбекистон: Sevimli телеканалида Би-би-си Ўзбек Хизматининг янги Дунё номли дастури эфирга узатилди

BBC News Ўзбек Хизмати журналистлари Луиза Искандарий ва Ибрат Сафо

Сурат манбаси, JEFF OVERS

Сурат тагсўзи, BBC News Ўзбек Хизмати журналистлари Луиза Искандарий ва Ибрат Сафо

Би-би-си учун биринчи бор Ўзбекистонда , BBC News Ўзбек ТВ дастури бўлмиш Дунё (The World) мамлакатдаги етакчи телеканаллардан бири - Sevimli TV да тақдим этилди.

BBC News Ўзбек Хизмати журналистлари Луиза Искандарий ва Ибрат Сафо тақдим этадиган Дунё ҳафталик 15 дақиқали дастур бўлиб, у ўз томошабинларига дунё бўйлаб инсонлар ҳаётига оид видеолавҳаларни тақдим этади. Дунё маҳаллий вақт билан ҳар шанба куни соат 18.00 да эфирга узатилиб, сешанба куни 12.00 ва 13.00 да такроран намойиш этилади.

10 октябрь куни Sevimli TV каналида намойиш этилган Дунё дастуридан Би-би-си мухбирининг қадим Бухорога сафари, коронавирус пандемиясининг мигрантлар ҳаётига таъсири, Америка президент сайловларида дин ва эътиқод ўрни ҳамда Париждаги кўп қаватли уйларнинг томларидаги томорқалар ҳақида видеолавҳалар ўрин олган.

Дунё

Би-би-си Ўзбек Хизмати муҳаррири Хайрулло Файз: "Дунё дастурининг Ўзбекистонда эфирга узатилиши фаолиятимизнинг муҳим босқичидир. У бизга жаҳоннинг турли бурчакларида фаолият юритаётган Би-би-си журналистларининг видеолавҳаларини миллий Sevimli телеканали томошабинларига етказишимизга имкон яратади. BBC News Ўзбек Хизмати рақамли медиада қамрови мунтазам ўсиб борар экан - айниқса, YouTube каби платформаларда - Sevimli TV билан ҳамкорлик Би-би-си журналистикаси Ўзбекистондаги миллионлаб хонадонларга кириб боришига замин яратади".

Би-би-си Жаҳон Хизматининг Бизнес тараққиёт бўлими директори Саймон Кенделл шундай дейди: "Ўзбекистондаги бундай ижобий ўзгаришлардан мамнунмиз. Sevimli TV билан янги келишув орқали кўпроқ аудиторияни қамраб олишга умид қиламиз".

Sevimli TV BBC News Ўзбек хизматининг бир неча фильм лойиҳаларини намойиш қилди. Катта Лангар Қуръони ва Бобурий Маликалар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар Sevimli TV каналининг прайм таймидан ўрин олди. "Ўзбекистонда илк бор Sevimli TV Би-би-сининг ҳафталик Дунё дастунини намойиш этади. 15 дақиқалик ҳар шанба эфирга узатиладиган бу дастур жаҳон халқларининг ноёб урф-одатлари, ўзига хос қадриятлари, дунё ажойиботлари ва ғайритабиий ҳодисаларни ҳам акс эттиради. Дастурни ўтказиб юборманг! Биз бу кўрсатув билан сизни дунёга яқинлаштирамиз", дейди Sevimli TV Бош муҳаррири Жалолиддин Сафоев.

Дунё дастурини Би-би-си Ўзбек Хизматининг YouTube, Facebook, Instagram, ва Odnoklassniki каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам томоша қилиш мумкин.

Ҳафталик дастур ўлароқ Дунё Афғонистондаги ўзбекзабон томошабинлар учун Arezo TV орқали душанбадан жумага қадар янгиликлар дастурини тақдим этадиган BBC News Ўзбек ТВ қамровини янада кенгайтиради. Би-би-си Ўзбек ТВ дастурини Афғонистонда ҳар ҳафта 1,8 миллион инсон томоша қилади.

Би-би-си Ўзбек Хизмати Ўзбекистон, Афғонистон ва дунёнинг бошқа қисмларидаги ўзбек тилида сўзлашувчилар учун материаллар тақдим этади ва минтақадаги йирик хабар етказувчилардан бири ҳисобланади. bbc.com/uzbek вебсайти ва YouTube, Facebook, Instagram, Odnoklassniki тармоқларидаги саҳифаларига қўшимча тарзда Би-би-си Ўзбек Хизмати Facebook, Twitter ва Telegram орқали ҳам ўз муштарийлари билан боғланган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати Би-би-си Жаҳон Хизмати таркибига киради.

Муҳаррирлар учун эслатма:

Би-би-си Жаҳон Хизмати инглиз ва яна 41 тил хизматлари орқали радио, телевидение ҳамда рақамли платформалар орқали дунё бўйлаб янгиликларни тақдим этиб боради. Би-би-си Жаҳон Хизматининг бир қисми ўлароқ BBC Learning English инглиз тилини жаҳон аудиторияга ўргатиб боради. Би-би-си Жаҳон Хизмати ҳафталик 351 миллионли аудиторияга эга.

BBC News дунё бўйлаб ҳар ҳафта 438 миллион инсонни BBC World Service, BBC World News телеканали дохил халқаро хизматлар ва bbc.com/news вебсайтига жалб этган.

Алоқадор мавзулар