Дин ва дунё: Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) яна ҳажв этилди - O'zbekiston, Islom, dunyo, yangiliklar

Charlie Hebdo

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Дин ва дунё: Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) яна ҳажв этилди - Франциянинг Charlie Hebdo журнали карикатураларни қайта босди. Сатирик журнал худди шу карикатуралар сабаб, 2015 йилда ҳалокатли террорчилик ҳужуми нишонига айланган. Бу воқеалар Ислом Каримов эътиборидан ҳам четда қолмаганди:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ҳужум ўндан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган. Таниқли ҳажвчилар, журналистлар ҳам ўлган.

Террорчилик амали Францияда яна қатор ҳужумларга туртки берган. Улар ҳам қурбонларсиз кечмаганди.

Бугун, 2 сентябрь куни Францияда илк ҳужум билан боғлиқ суд иши бошланади. Унда 14 гумондор ҳозир бўлади.

Ҳужум 2015 йилнинг 7 январь кунига тўғри келган. Судланувчилар эса, икки нафар ҳужумчига уни амалга оширишда кўмак берганликда айбланишмоқда. Уларнинг уч нафари сиртдан судланади.

Charlie Hebdo ана шу маҳкама жараёни арафасида Ислом дини пайғамбари ҳажв қилинган карикатураларни қайта босишга қарор қилган.

12 та карикатура орасида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) салла ўрнига бомба кийган қиёфада акс этгани ҳам борлиги айтилмоқда.

Карикатуралар журнал сўнгги сонининг муқовасида акс этган. "Буларнинг барчаси ўша учун" сарлавҳаси остида чоп қилинган.

Niqobdagi odam

Сурат манбаси, Reuters

Изоҳ ўрнида

Журнал таҳририятининг айтишича, 2015 йилги ҳужум ортидан бу карикатураларни қайта чоп этишларини кўп бор сўрашган.

"Аммо, амалдаги қонунчилик изн берса-да, ҳамиша бу ишдан бош тортиб келишган. Чунки бунинг учун маънили ва баҳсу мунозараларга туртки беражак яхши асос лозим, деб билишган".

"2025 йилги террорчилик ҳужумлари билан боғлиқ маҳкама жараёни бошланажак бир ҳафтада эса, карикатураларни қайта чоп этишни ўзлари учун муҳим, деб топишган".

Parij

Сурат манбаси, AFP

Ислом дини пайғамбари ҳажв қилинган бу карикатуралар ҳамиша мусулмонларнинг кескин, қаҳрнок муносабатларига сабаб бўлиб келган.

Улар биринчи бор Данияда босилган. Шарли Эбдода 2006 йилда бўй кўрсатган.

2015 йилда радикал Ислом тарафдорлари эканликлари айтилган икки ака-ука журнал таҳририятининг Париждаги биносига ҳужум қилишган.

48 соатнинг ичида яҳудийларнинг супермаркети ҳам нишонга олинган. Бу ерда ҳам беш киши ўлдирилган.

Ҳужумчиларнинг ўзлари полиция кучлари томонидан отиб ташланган.

Бугун, 2 сентябрь куни бошланажак судда эса, уларга кўмак берганликда айбланаётганлар ҳозир бўлишади.

Parij

Сурат манбаси, EPA

Charlie Hebdo нинг махус сони худди ана шу санага бағишланган ва босма шаклдагиси айнан бугун сотувга чиқади.

Онлайн нусхаси кеча, сешанба куниёқ ўз ўқувчиларига имконли бўлган.

"Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз", - деб ёзган нашр Бош муҳаррири Лоран "Рисс" Суриссо ўзининг колонкасида.

Суд ишининг шу йил март ойида бўлиб ўтиши кутилган, бироқ глобал коронавирус пандемияси боис, ортга сурилган.

Хабарларга кўра, маҳкама тинглови 10 ноябрга қадар давом этади.

Бу сўнгги уч йил ичида Франция ҳудудида содир этилган теракт юзасидан бўлиб ўтаётган илк маҳкама жараёни бўлади.

Бундан ташқари, видеотасвирга ҳам олинади. Бунақаси эса, Франция тажрибасида бўлмаган.

Parij

Сурат манбаси, EPA

2015 йилги ҳужум бутун Францияни зил титратган, "Мен - Шарли" ҳаракатига ҳам туртки берган.

Миллионлаб кишилар юришга чиқишган, уларга бошқа давлат фуқаролари ҳам қўшилишган.

Айни пайтда Ислом диний пайғамбари ҳажв қилинган карикатураларга қарши дунёнинг кўплаб мусулмон давлатларида ҳам оммавий норозилик намойишлари кузатилган.

Худди ўша йилнинг 19 январида Грозний шаҳрида уюштирилган норозилик акциясида қарийб бир миллион кишининг иштирок этгани айтилган.

23 январда эса, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида "Биз Пайғамбарни севамиз!" номли акция уюштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ва Дин ишлари қўмитаси ҳам ўшанда Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.) ҳажв қилинган карикатураларнинг Charlie Hebdo да чоп этилишини қоралаган. Ўзининг веб саҳифаларида "Шарли Эбдо" ёки шайтон ҳийласига алданганлар" номли мақоласини чоп этган.

Бу воқеаларга мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳам ўзининг эътиборини қаратган.

Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 22 январь кунги мажлисида кутилмаганда Париждаги воқеаларга муносабат билдирган.

"Франциядаги бу намойишларни оладиган бўлсак, бу каби ўйинларнинг барчаси хўжакўрсинга, ҳаммаси ўзига сохта обрў топиш учун бўлаяпти," деган.

Каримов, "Диний масалани ўртага қўйиш, диний масалани сиёсийлаштириш, дин ҳисобидан обрў топишга уриниш бу - бирорта динга ёқмаслиги"ни айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek