Бизга $10.3 миллиард доллар керак – коронавирус шунчалик хавфлими? O'zbekiston, koronavirus

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Бизга $10.3 миллиард доллар керак - коронавирус шунчалик хавфлими? Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёрдам сўраб, ўз тарихида кузатилмаган мурожаат билан чиқди. Ташкилот бунча пулни даромади кам ва вазият қалтис бўлган давлатларга харжламоқчи. Ўзбекистон илова аксарият Марказий Осиё давлатлари ҳам дунёнинг нисбатан камбағал давлатлари саналишади.

Коронавирус: Вазият ёмонлашгандан ёмонлашиши мумкин(ми)?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Мурожаат

Бизга $10.3 миллиард доллар керак - коронавирус шунчалик хавфлими?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз тарихида кузатилмаган мурожаат билан чиқди.

Халқаро ҳамжамиятдан глобал коронавирус пандемиясига қарши курашда молиявий ёрдам сўради.

Бизга $10.3 миллиард доллар керак, деди.

Халқаро ташкилотга кўра, пандемия сабаб, шу йил охирига бориб, чорак миллиарддан ортиқ одам оч қолиши мумкин.

Сўралаётган $10 миллиард доллардан ошиқ маблағ эса, даромади кам ва вазият қалтис бўлган давлатларга харжланмоқчи.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг огоҳлантиришича, агар, олди олинмаса, дунё бир неча ўн йилга орқага кетиши мумкин.

Мухбиримиз Иможен Фоукснинг Женевадан хабар беришича, пандемия жаҳоннинг ночор давлатларини жуда мушкул аҳволда қолдирган.

Коронавирус давоси деб, Қозоғистонда думба қимматлади - нега?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Халқаро ташкилотга кўра, бой мамлакатлар ҳамма нарсани унутиб, ўз иқтисодларини ҳимоя қилишга тушиб кетишган, аммо ҳозир бу каби давлатлар ҳақида ҳам ўйлашлари, қайғуришлари шартдир.

Акс-ҳолда, дунё жиддий инқирозларга юз тутади, миллионлаб одам очлик гирдобида қолади, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.

Бу - халқаро ташкилотининг пандемия билан боғлиқ иккинчи мурожаати бўлади, аммо дастлабки, яъни мартдагисида сўраган маблағи $2 миллиард долларни ташкил этган.

Коронавирус ва минтақа

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўзбекистон илова аксарият Марказий Осиё давлатлари дунёнинг нисбатан камбағал давлатлари саналишади.

Аҳолиси минтақада энг йириги (34 миллиондан ортувчи - таҳр.) бўлган ва аксарияти мамлакатнинг чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи Ўзбекистонда ҳам миллионлаб одамларнинг тирикчилиги четдаги меҳнат муҳожирлиги орқасидан ўтади.

Россия ва Қозоғистон дунёнинг энг кўп - миллионлаб сондаги Ўзбекистон фуқаролари турли иш, юмуш ва таҳсилда банд давлати бўлади.

Жорий пайтда Россия дунёнинг коронавирус энг кўп тарқалган тўртта давлатидан биттаси бўлса, Қозоғистон минтақада энг пешқадами саналади.

Мавжуд вазият сабаб эса, уларнинг аксарияти оғир аҳволда қолган, ўз ишларини йўқотган, даромадларидан мосуво қолган ва уйга қайтиш истагида.

Уларнинг аҳволига яқинда Халқаро Миграция ташкилоти ҳам эътибор қаратган, жадаллик билан ёрдам кўрсатилмаса, бунинг оқибатлари жиддий бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирган.

Иқтисодий инқирозлар ва бунинг ортидан юз бериши мумкин бўлган ижтимоий портлаш хавфини назардан соқит этмаган.

Ҳам минтақа ҳукуматлари ва ҳам муҳожирларнинг ўзларига ҳар томонлама кўмак зарурлигини таъкидлаган, $7 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам сўраганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам ўзининг сўнгги мурожаатида худди шу каби мигрантларга ҳам алоҳида эътибор қаратган.

Халқаро ташкилот ҳам дунё бўйлаб миллионлаб меҳнат муҳожирлари ортга пул юборишга имконсиз қолишганини хосан қайд этган.

Пандемия сабаб, болаларни эмлаш ишлари тўхтаб қолгани, узоқ йиллик низолар ичида бўлган давлатлар эса, вирусга осонгина енгилиб қолишлари мумкинлигидан хавотир билдирган.

Дейлик, қуролли можаролар ичида бўлган Яманда коронавирусга чалинганларнинг чорак фоизи вафот этган.

Бу эса, дунёдаги ўртача кўрсаткичлардан беш баробарга кўп деганидир.

Ҳозирга келиб, жаҳонда жами коронавирусга чалинганлар сони 13 миллиондан ортган.

Уларнинг 600 000 га яқини аллақачон ҳаётдан кўз юмган.

O'zbekiston

Сурат манбаси, Getty Images

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek