Ўзбекистон ва минтақада коронавирус кучаймоқда: қайси президент нима қилмоқчи?

Ўзбекистон

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, Президент Мирзиёев коронавирусга қарши энди қандай йўл тутмоқчи?
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари карантинни бироз юмшатиши билан коронавирус кескин кўпайди.

Бу сафар вирус тез ва шиддатли тарқалмоқда, қурбонлари сони ҳам кўп.

Нега бундай бўлмоқда?

Кўпчилик илк карантиндан кейин коронавирус тарқалиши камаяди, деган умидда эди.

Ўзбекистон тиббиёт мулозимлари эса ҳатто баҳор ўртасида вирус йўқолиб кетишини башорат қилишганди.

Аксинча, аҳвол ёмонлашмоқда.

Бу мамлакатларда тиббиёт тизимлари тест олишга улгурмаётгани, касалхоналар эса тўлиб-тошиб кетгани ҳақида хавотирли хабарлар бор.

Аслида вазият қандай? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўзбекистон: Мирзиёев нима қилмоқчи?

Аҳолиси 34 миллионли Ўзбекистонда вирус нисбатан кам. Беморлар сони 15 мингга яқинлашмоқда.

Бироқ баҳорда ҳар куни ўнлаб одамларда вирус аниқланган бўлса, энди кунига юзлаб одамлар вирус юқтиргани билдирилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда эса кўпчилик вирус симптомлари бўлса ҳам, тест топшира олмаётгани, касалхоналар уларни қабул қилишмаётгани хусусида ёзишяпти.

"Вазият жуда мураккаблашаяпти, тўғри дори йўқ, нима қилишни духтирлар билмай қолаяпти" - деб айтди Facebook тармоғида Бухородан шифокор Азизбек Болтаев.

Шифокор кейинроқ коронавирус қурбонлари сонига оид расмий изоҳларга ҳам жавоб ёзди ва ўз шифокор ҳамкасби зотилжам (пневмония)дан вафот этганини, аммо уни Covid-19 каби даволашгани, дафн этишгани ва ҳозир уйдагиларини ҳам шундай даволашаётганини айтди.

Айни пайтда марҳумда расман коронавирус йўқ, деб эътироф этилганини ҳам таъкидлаган.

Ўзбекистонда кўринмас ёв билан уруш. Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Олдинроқ Адлия вазирлиги ходими ва блогер Шаҳноза Соатова ҳам Тошкентда ўзи ва оила аъзолари тест топширгунча қийналишганини ёзганди.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб ўзбекистонликлар касаллик аломатлари кўринган яқинлари, дўстлари ва ҳатто ўзлари тест топшира олмай овора бўлишаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Президент Мирзиёев воқеаларнинг сўнгги ривожланишида тест топшириш тизимини қайта таҳлилий кўриб чиқишни топширган.

Ўзбекистон ҳозир қайтадан карантин чекловларини кучайтирган.

Аммо кўплаб ўзбекистонликлар иккинча сафар карантинга янада камбағаллашиб киришаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзишмоқда.

Қирғизистон: Президент айбдорми?

Қирғизистон

Сурат манбаси, PRESIDENT.KG

Сурат тагсўзи, Қирғизистонлик баъзи фаоллар коронавирус инқирози учун президентни айблашмоқда.

Қирғизистонда коронавирусга оид абгор аҳвол учун президентни жазолаш керак, деган чақириқлар чиқмоқда.

Маҳаллий фаол Раушан Айткулова ижтимоий тармоқлар орқали Бош Прокуратурага муржаат этиб, Президент Жээнбеков ва бошқа амалдорларни Қирғизистонда юзага келган коронавирусга оид ҳолат учун жавобгарликка тортишни сўраган.

Бу борада ёзган Кактус Медиа хабарига кўра, мурожаатчи фаол вазиятнинг назоратдан чиқиб кетганини айтмоқда ва ҳозир импичмент учун имзо йиғишни ҳам бошлаган.

Таҳлилчиларнинг ўйлашича, ҳозир зотилжам (пневмония) касаллиги тарқаб кетаётгани айнан коронавирус оқибатларидан бири бўлиши мумкин.

Қирғизистон ҳам қайтадан чекловлар киритмоқда.

Ўзбекистонга чегарадош Боткен вилоятида барча хизмат кўрсатиш шохобчалари ва ресторанлар ёпилган.

Мамлакатда вилоят, туман ва шаҳарлар орасида қатновчи жамоат транспорти тўхтатилган.

Ҳатто хусусий такси хизматларини тақиқлаш режалари бор.

Қозоғистон: Тоқаев ҳам мотам тутди

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Тоқаев коронавирус қурбонлари учун Қозоғистонда мотам эълон қилди.

Қозоғистон - коронавирусдан энг кўп азият чеккан Марказий Осиё давлати.

Бу мамлакатда 60 минг нафар атрофида одам вирус юқтиргани расман тасдиқланган.

Қурбонлар сони ҳам 400 нафарга яқинлашиб бораяпти.

Қозоғистон иккинчи марта тўлиқ карантинга қайтган дунёдаги илк мамлакат бўлди.

Қозоғистон юз минглаб одамларга озиқ-овқат учун нақд пул беришини айтмоқда.

Президент Тоқаев эса коронавирус қурбонлари хотирасига мотам ҳам эълон қилди.

Мамлакат ушбу мотам маросимида вирусга қарши курашган шифокорларни ҳам эслади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek