Хитой: Яна бир ҳалокатли вирус топилди – у ҳам пандемияга айланиши мумкин Koronavirus

Xitoy

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Хитой: Яна бир ҳалокатли вирус топилди - олимларга кўра, янги топилган вирус ҳам пандемияга айланиш потенциалига эга:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Маълум бўлишича, вирус яқинда бўй кўрсатган, чўчқаларда аниқланган, аммо инсонларга ҳам юқиши мумкин.

Аммо олимлар аллақачон хавотирда.

Уларга кўра, янги вирус мутацияга учрашда давом этиши мумкин.

Агар, шундай бўлса, бу вирус ҳам инсондан инсонга осонлик билан юқади, янги пандемияни пайдо қилади.

Олимларнинг айтишларича, янги вирус муаммоси шу бугуннинг ўзида бўй кўрсатмаслиги мумкин.

Лекин, уларга кўра, вирус аллақачон одамларга жуда осонлик билан юқиш хислатларини намоён этган. Худди шу боис ҳам, уни назардан қочириб бўлмайди.

Вирус янги экани боис эса, одамлар ундан деярли ёки умуман ҳимояланмаган.

Олимларнинг бу ҳақдаги мақолалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган.

Мақола мазмунидан маълум бўлишича, янги вирусга қарши чора-тадбирларни кечиктириб бўлмайди.

Чўчқалардаги вирусни назорат этиш ва шу соҳада банд ишчиларни яқиндан кузатишга зудлик билан киришилиши лозим.

G4 EA H1N1

Virus

Сурат манбаси, Getty Images

Янги вирус 2009 йилда Хитойда топилган чўчқа гриппиникига ўхшаш, лекин фарқли жиҳатлари ҳам борлиги айтилмоқда.

Олимларга кўра, вирус ҳалича жиддий таҳдидга айланмаган эса-да, уни кўздан қочириб бўлмайди.

Тадқиқотчилар янги вирусга G4 EA H1N1 деб ном беришган.

Улар бу вируснинг ҳам ўсиб, кўпайиши ва инсонларга юқадиган даражага етиши эҳтимолини назардан соқит этишмаётир.

Маълум бўлишича, олимлар яқинда Хитойда бунга ўхшаш ҳолатга гувоҳ бўлишган.

Чўчқа етиштириш соҳасида банд ишчилар орасида инфекция топилганини аниқлашган.

Кўринишича, ҳозир имконли бўлган бирор бир вакцина унга иш қарши бермайди.

Аммо, агар, эҳтиёж пайдо бўлса, улар бунга мослаштирилиши мумкин.

Кин Чжоу Чанг Ноттингем университети профессори.

Унинг Би-би-си га айтишича, "ҳозир коронавирус билан овора бўлиб қолишган ва бу тўғри. Аммо, ўз ўрнида, жиддий таҳдидга эга янги вируслар ҳам назардан қочирилмаслиги шарт".

Кембриж университети профессори Жеймс Вудга кўра, бу "яхши эслатма".

"Яна бир бор инсонлар янгидан янги вируслар таҳдиди остида экани ва айнан одамлар энг кўп мулоқотда бўлувчи уй ҳайвонлари энг ҳалокатлиларининг манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини хотирлатган".

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek