Яхши хабар: Ниҳоят коронавирус дориси топилдими? – O’zbekiston, Ўзбекистон, дунё

Сурат манбаси, Getty Images
Яхши хабар: Ниҳоят коронавирус дориси топилдими? - Ўзбекистонда жами коронавирус ҳоллари расман беш ярим мингдан ортди. Сўнгги ҳафталарда кунлик қайдлар рекорд даражага етган ҳолатлар бўлди. Британиялик олимлар хурсанд. Улар коронавирусга қарши энг зўр дорини биз топдик, дейишмоқда:
Яхши хабар: Ниҳоят коронавирус дориси топилдими? - O'zbekiston, Ўзбекистон, дунё
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўзбекистонда жаъми коронавирус ҳоллари расман беш ярим мингдан ортди.
Сўнгги ҳафталарда кунлик қайдлар рекорд даражага етган ҳолатлар бўлди.
Дунёда коронавирус юқтирганлар сони эса, саккиз миллиондан ошди.
Олимлар шу пайтгача кўп дорилар устида бош қотиришди.
Ўзбекистоннинг ўзида ҳам, ташқарисида ҳам саъй-ҳаракатлар оз бўлмади ва бўлмаётир.
Аммо "Дексаметазон" қадар сарлавҳларга чиққани ҳозирга қадар деярли кўзга ташланмади.
Ўзбекистон нега Хитойга очилмоқчи? - O'zbekiston, Xitoy, dunyo - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Энди эса, ҳаммаси ўзгарадими?:

Сурат манбаси, Getty Images
Чунки британиялик олимлар хурсанд.
Уларга кўра, ана шундай бир дорини топишга муваффақ бўлишган.
"Дексаметазон"ни коронавирусга қарши муваффақиятли синовдан ўтказишган.
Олимларда унинг фойдасига ортиқ ҳеч бир шубҳа қолмаган.
"Дексаметазон" Covid-19 дан ўлим ҳолларини жиддий камайтириши тажрибада ўз исботини топган.
Коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморларда иш бериши мумкинлиги кўрилган.
"Дексаметазон" сунъий нафас олдириш жиҳозига уланган беморларда ўлим хавфини 30%, кислородда бўлганларида эса, 20 фоизга камайтирган.
Бунга кичик дозадаги стероидли ана шу муолажанинг ўзи кифоя қилган.
Олимларнинг айтишларича, шу пайтга қадар бу каби таъсирга эга бошқа дори бўлмаган.
"Дексаметазон" коронавирус дорисини топиш учун глобал миқёсда олиб борилаётган энг йирик тажриба доирасида синаб кўрилган.
Тадқиқотчиларга кўра, агар шу дори пандемия аввалида Буюк Британияда қўлланилганида, беш мингга яқин беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлган.
"Дексаметазон" устига устак, арзон ва кенг истеъмолда бўлган дорилардан бири саналади.
Худди шу боис ҳам, дунёнинг коронавирус кенг тарқалган ночор давлатларига ҳам ниҳоятда қўл келади.
Ундан дунё бўйлаб катта кўпчилик фойдаланиши мумкин бўлади.
"Дексаметазон"нинг Россия ва Словенияда ишлаб чиқарилгани Ўзбекистонда ҳам сотувда имконли экани, баҳосининг 2000 сўмдан 47 минг сўм қадар экани кўрилади.
Сўнгги янгилик ҳатто Британия Бош вазирининг ҳам диққат-эътиборидан четда қолмаган.
Борис Жонсон бунга "Британия илм-фанининг ҳақиқатан байрам қилишга арзигулик ютуғи", дея баҳо берган.
Британия Бош вазирининг ўзи ҳам коронавирус юқтириб, жонлантириш бўлимига қадар тушиб чиққан биринчи ва ҳозирча ягона давлат раҳбари бўлади.

Сурат манбаси, official
Канададан асли ўзбекистонлик мутахассис Обид Мамадалиевнинг Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатида айтишича, бу ростдан ҳам оламшумул ютуқ.
Суҳбатдошимизга кўра, глобал коронавирус пандемияси боис, дунёнинг аксарият камбағал давлатлари иқтисоди таназзулга юз тутган бир пайтда бўй кўрсатгани ҳам бу хабарнинг аҳамияти янада бўрттиради.
"Дексаметазон" шу пайтга қадар артрит, бўғма каби яллиғланиш билан кечувчи турли хасталикларга қарши қўллаб келинган.
Энди эса, бу дори иммунитет тизимининг коронавирусга қарши курашиб, ҳаддан зиёд зўриқиши натижасида инсон танасига етадиган зиённи даволашда ҳам иш бериши мумкинлиги маълум бўлган.
Дунё бўйлаб коронавирусдан ўлим ҳоллари ярим миллионга яқинлашди.
Вирусдан ҳимоя қилиши мумкин бўлган вакцина ҳануз имконсиз.
Пандемиянинг иккинчи тўлқинига оид хавотирлар эса, кучайиб бормоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам сўнгги янгиликка расман муносабат билдирган.
"Буюк Британиядаги дастлабки клиник синов натижаларини хуш қаршилашлари"ни баён қилган.
Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek













