Бизнесим минусга кириб бўлди - Карантинда тадбиркорлар Ўзбекистон ҳукуматидан нима ёрдам кутяпти? O'zbekiston

п

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ташкил этиш ҳақидаги қарорни эълон қилган.

Унга мувофиқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш тадбиркорлар зиммасига юклатилади. Бунинг эвазига давлат раҳбари тадбиркорларга имтиёзлар ваъда қилмоқда.

Аммо, баъзи кичик ва ўрта бизнес эгаларининг айтишича, улар саҳоват қилиш у ёқда турсин, балки пандемиядан омон чиқиб олишларига кўзлари етмаяпти.

Даромад келиши тўхтар ва таътилдаги ходимларига маош тўлашда давом этар экан, "эртанги кун бўйича ҳеч қандай аниқлик йўқ", дейди ижара ва қурувчилик соҳасида тадбиркорлик қиладиган Равшан Абдуллаев.

«Даромадлар тўхтаган, лекин харажатларимиз тўхтамаган. Биз қурувчилик соҳасида ишлаймиз, экскаваторларни лизинг ҳисобига олганмиз. Лекин, лизинг тўловлари, асосий қарзи, унинг фоиз ҳисоблари тўхтатилгани йўқ», - дейди у.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аввалроқ Би-би-сига гапирган тошкентлик тадбиркор ва мустақил иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров айни дамда маҳаллий ҳокимиятларнинг тадбикорларни саҳоват ва кўмакка мажбурлаши эҳтимолини истисно қилмайди.

Унинг айтишича, давлат сўнгги уч йилда кўплаб йирик корхоналарга солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни бериб келган ва ҳозирда ана шу корхоналарнинг "халқ маблағларини қайтариш вақти келган".

Аммо, Равшан Абдуллаев кўп ўрта ва кичик бизнес эгаларида ҳозирда давлатга кўмак қилиш имконияти йўқ ва улар орасида «қора рўйхат»га тушиш хавотирлари ҳам юзага келган.

Президент Мирзиёев пандемия шароитида ойлик маош ва даромадларидан маҳрум бўлган аҳолига пул тарқатиш ҳақидаги чақириқ ва таклифларни рад этган.

Президентнинг 20 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида айтишича, халққа пул тарқатиш "осон йўл, аммо унинг оқибатларини башорат қилиб бўлмайди".

"Албатта, аҳолини рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибати нимага олиб келишини ҳали бирон-бир иқтисодчи башорат қилолмаяпти. Бу борада коррупция иллати авж олиш эҳтимоли ҳам юқори", - деб айтган Мирзиёев.

Тадбиркорга кўра, бу каби бевосита молиявий кўмак, тадбиркорларга ҳам ёрдам берган бўларди, чунки «халқда пул бўлса бизга яна буюртмалар беришни бошлайди ва бизнесимиз яна ишга тушади», дейди у.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek