Ўзбекистонда ўзбек тилисиз ҳам яшаса бўладими?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шу ой ўрталарида Тошкентда русийзабон аёл, жамоатчилик фаоли Татьяна Закирова ҳамда Журналистика ва коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаевлар ўртасидаги жанжал акс этган видеонинг тарқалиши ижтимоий тармоқларда ўзбек тилининг мақоми борасидаги баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Видеонинг тарқалиши ортидан ҳодисага изоҳ берган Татьяна Закирова Қудратхўжаев унга "Иди в Россию" деганини иддао қилган.

Халқаро Пресс-клуб раиси ҳам бўлган Шерзод Қудратхўжаев эса Фэйсбукда чоп этилган изоҳида бу каби ибора ўзининг луғатида йўқлигини айтиб, видеонинг ҳодисадан 40 кун ўтиб, интернетга сиздирилишини ўзига қарши информацион хуруж, деб атаган.

"Ўзбекистонга холис журналистлар керак. Бундай шов-шув ҳисобига ўз рейтингини кўтариш ва янги аъзоларни кўпайтиришни кўзлаган троллардир. Мен ҳукм чиқармоқчи эмасман. Худонинг ўзи ҳаммамизга ҳакамлик қилади, - деб айтган Шерзод Қудратхўжаев.

Аммо икки томоннинг изоҳи ижтимоий тармоқлардаги эҳтиросларни жиловлай олмаган.

Айни пайтда ҳодиса ўзбек тилининг бугунги мавқейи борасидаги баҳсларнинг янгидан алангаланишига ҳам сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 1989 йил октябрида қабул қилинган қонунга кўра, ўзбек тили давлат тили ҳисобланади.

Қонуннинг 4-моддасига кўра, Ўзбекистонда яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларни "ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади".

Қонунда "давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланган".

Би-би-си ўзбек тилининг мақоми масаласини Тошкентдан таниқли фотограф ва кинооператор Умида Аҳмедова ҳамда Астанадан асли шифокор ва тилшунос Владислав Тен билан муҳокама қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.