Дунё футбол қироли Пеле билан видолашмоқда - Видео янгиликлар Dunyo Yangiliklar

Қиролимиз деб аташадиган Бразилияда футбол афсонаси Пеле вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. 3 январь куни оиласи аъзолари даврасида Пеленинг дафн маросими бўлади.
Янги президент сайлаган мамлакат ўзларининг қироли деб атайдиган инсоннинг руҳига ҳурмат бажо келтирилди.
Лула де Силванинг қасамёд маросимида кўпинча қаттиқ бўлинган Бразилия сиёсатчилари миллий қаҳрамонни хотирлаш учун бирлашдилар, деб ёзади Би-би-си мухбири Том Гунди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Англияда ҳам ўйин тўхтатилди, футболда инқилоб ясаган кашшофнинг хизмати эътироф қилинди.
Пеле ирқчилик тарихи узоқ мамлакатнинг қора танли вакили эди.
У дунёга танилган қаҳрамонга айланди.
Пеле ётқизилган Сан Паулугадаги шифохонада ишқибозлари унинг руҳига ҳурмат бажо келтирдилар.

"Футболдан ташқарида у урушларни тўхтатди. У мен учун Бразил футболининг энг йирик вакили, абадий қирол бўлиб қолади", дейди кекса бразилиялик.
"Мен учун Пеле бутун умр муҳтожларга яхши инсон қилиши керак бўлган ишларни қилиб қолдирган ҳаётий ўрнак бўлиб қолади", дейди бошқа бир мухлиси.
Пеле вафоти муносабати билан Бразилияда янги йил хурсандчиликларини ҳам пасайтирилди.
Бобби Смит 1970 йилларда Нью Йорк Космос жамоасида Пеле билан бирга ўйнаган.
"У буюк жамоадош эди, у ҳар бир жамоадоши, ҳаммамиз ҳақимизда қайғурарди. У фақат ҳамма таниган юлдуз эмас эди. У ўша пайтларда машҳур бўлган Карлос Алберто ёки Беккенбауэрлардан фарқ қиларди. У ҳаммага бир хил муносабат қиларди", дейди Бобби Смит.
Месси, Роналдо ва Марадонадан илгари Пеле расмий ўйинларда 1200 гол урган, уч жаҳон чемпионатида ўйнаган эди.

"У тўпни ҳеч ким кутмагандек бошқара оларди. Ҳар қадамда чалғитарди. Мен ундан ўрганган энг катта сабоқ шу бўлган. Бу нарса мени Йохан Кройф, Жорж Бест ва Эусебиодан кучлироқ қилганди", деб эслайди Бобби Смит.
Пеленинг тобути видолашиш учун "Сантос" футбол клубида қўйилди.
Мамлакатлар сарҳадлари ва авлодлар чегарасини бузолган афсонавий футболчи Пеле хотирасига стадион сўнгги марта томошабинга тўлади.
Пеле 82 ёшида вафот этди: Футбол қироли хотиралари

Сурат манбаси, Fernando Duarte
BBC Жаҳон хизмати журналисти Фернандо Дуарте 1995 ва 2015 йилда Пеле билан учрашган. Бразилия афсонаси ҳақида у нималарни хотирлайди?
Пелени охирги марта кўрганимда, "Subway" емакхоналарининг марказий Лондондаги шохобчасида сэндвични салад билан тўлдириб турган эди.
2015 йил марти эди ўшанда, бундан бечора футбол афсонасининг куни шунга қолибди-да деб ўйламанг. Ўз ватинида "Футбол қироли" сифатида танилган бу одам шунчаки Американинг фастфуд компанияси реклама ролиги учун келишув қилаётган эди.
Бу вақтгача Пеле билан бир неча марта учрашганман, шунгами, оломон орасида мени кўриб, жилмайди. Юзма юз интервью олишга муваффақ бўлдим, ўшанда менда қолган таассурот, 74 ёшга кирган бу одамнинг тетиклиги эди.
"Ўша касалхона билан ҳамманаи қўрқитиб қўйдингиз, Қирол", дедим унга.
"Мен Трес Коракоэс шаҳрида (португалчада уч юрак) туғилганимни унутдингизми? Уч юракли одамни тупроққа топшириш осон эмас", деб жавоб берди у кулиб.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
"Қасоскорлар"дан бири
Бир йил олдин у Цюрихда ФИФАнинг тақдирлаш маросимида қатнашаётганда шунчалик заиф кўринган эдики, мен, бошқа бразилиялик журналистлар каби, унинг умри оз қолганидан хавотирга тушдим.
Маълум бўлишича, Пеле аллақачон буйраги билан боғлиқ муаммоларга учраган, Бу 1970 йилларда, 21 йиллик профессионал фаолияти давомида рақибларини мағлуб этиб, айни пайтда буйрагини шикастлагани туфайли эди.
Ҳар сафар уни учратганимда, кейинги кунларни унга нима бўлди экан деган хаёл билан ўтказардим. Бу худди сизни ҳар кўрганда чеҳраси ёришадиган "Қасоскорлар"дан бирини учратишга ўхшарди.
Кўплаб футбол мухлислари ва, айниқса, бразилияликлар учун Эдсон Арантис ду Насименту суперқаҳрамон эди - шунчаки тўп тепар энг зўр футболчи.
Жон Леннон бир пайтлар рок-н-роллни ушбу мусиқий жанрга қўшган ҳиссаси учун Чак Берри деб аташ керак деган эди, футболни Пеле деб аташ керак.
У ҳали ҳам футболчи сифатида учта ФИФА Жаҳон кубогини ютган ягона шахс бўлиб қолмоқда, 1958 йилда Бразилия биринчи марта кубокни кўтарганида футболчи атиги 17 ёшда эди.
Ўн икки йил ўтгач, у Мексикада чемпионликни қўлга киритган Бразилия жамоаси таркибида эди, бу жамоа ҳозир ҳам ижтимоий сўровларда зўрларнинг зўри бўлиб келмоқда.
Пеленинг ушбу турнирдаги ўйини учун энг яхши мақтовлардан бирини финалда бразилиялик футболчига қарши махсус бириктирилган италиялик ҳимоячи Тарчизио Бургнич айтган.
"Ўйин олдидан ўзимга ўзим айтгандим: "У ҳам ҳамма каби гўшт ва суякдан иборат бир одамда". Лекин хато қилгандим."
Ўша ўйинда Пеле ҳисобни очганди, шу билан Бразилия ва Пеле учинчи бора Жаҳон кубогини қўлга киритди. Бу гол унинг фаолиятидаги 1200 дан ортиқ голларидан бири бўлди.

Сурат манбаси, Getty Images
Миллий бойлик
Пеленинг машҳурлиги ўйин доирасидан ташқари чиқиб кетди. Марҳум америкалик рассом Энди Уорҳол шон-шуҳратнинг ўткинчи табиати ҳақидаги машҳур иқтибосини ўзгартиришга мажбур бўлди.
"Пеле менинг назариямга мос келмайдиган кам сонли одамлардан бири эди: 15 дақиқалик шон-шуҳрат эмас, уники 15 асрга етади", деб башорат қилганди Уорҳол.
Пеле мен 1973 йилда туғилгунимга қадар терма жамоани тарк этган эди, бироқ мен Бразилияда ўсганим учун унинг қаҳрамонликлари ҳақидаги ҳикояларни қайта-қайта эшитмаслик мумкин эмас эди.
Аммо Бразилиянинг дунёдаги энг муваффақиятли футбол давлатига айланишига ёрдам берганидан ташқари, қора танли Пеле янада муҳимроқ иш қилди: у шармандали ўтмишда қуллик ва давомли сегрегация билан яшаган ва бу ҳозиргача ҳам давом этаётган бир мамлакатда миллий бойлик мақомига кўтарилди.
У энг машҳур бразилиялик бўлган ва шундай бўлиб қолади. Мен саёҳат қилган ҳамма жойда - Нью-Йоркдан Қора Африкагача - қаердан эканлигимни айтганимда, биринчи бўлиб унинг исми эсланади.

Сурат манбаси, Getty Images
Албатта, Пеленинг танқидчилари бор эди. 1964-1985 йилларда Бразилияни темир мушт билан бошқарган ва терма жамоа муваффақиятидан фойдаланган ҳарбий тузумга қарши чиқиши керак эди, деб ҳисоблаганлар ҳам бўлган.
Пеле репрессияларга кўз юмгандек бўлган тенгдошлари орасида ягона эмас эди, бироқ уларнинг ҳеч бирида Пеленинг харизмаси йўқ эди.
2021 йилда Netflix ҳужжатли фильмида Пеле ҳарбий тузум йилларида содир бўлган инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақида гапириб, "футболчилар барибир ҳеч нарсани ўзгартира олмасди», деб узохоҳлик қилди.
"Агар мен [бўлган ишлар] ҳақида билмагандим десам, ёлғон гапирган бўламан. Аммо биз нима бўлаётганига ишончимиз комил эмас эди».
Кейинги йилларда Пеле ҳарбийларга қарши норозилик сифатида 1974 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнаш учун футболга қайтишдан бош тортганини айтди.
Экспертлар, сиёсат ва маъқулловлар
Пеле ўйинчилик вақтларидан ҳам, нафақага чиққанидан кейин ҳам Бразилияда ирқчиликка қарши курашларга қўшилмаган.
2014 йилда у Бразилия чемпионати ўйинида ирқчилик билан боғлиқ ҳодисага оддий ҳолдек қарагани учун қаттиқ танқидга учради, у ўзининг футболдаги фаолияти даврида "мен ўйнаган ҳар бир ўйиндаги иштирокимни тўхтатиш" учун қилинган етарлича ирқий ҳақоратларга чидаганман деб айтган эди.
Пеленинг шахсий ҳаёти ҳам жанжалли баҳсларга бой бўлди - унинг ўғли Эдсон гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги учун ҳибсга олиниши ва 1960 йиллар бошида туғилган қизи Сандрани тан олишдан бош тортгани.
Netflix фильмида Пеле аёллар билан муносабатлари "шунчалик кўп бўлганидан, нечта фарзандим борлигини билмаганман" деб тан олди.
Пеле 1977 йилда Қўшма Штатлардаги биринчи профессионал футбол лигасидаги фаолиятини тугатди ва бутсаларини бутунлай илиб қўйди.
Шундан сўнг унинг ўйиндаги иштироки асосан телевизорда мутахассис сифатидаги чиқишлари билан чекланди - Бразилия 1994 йилда эркаклар ўртасидаги чемпионликни қўлга киритганида Лос-Анжелесдаги "Роуз Боул" стадионидаги матбуот бурчагида қулоғида наушник билан сакраб ўйнаётганини кўрганман, эсласам, ҳамон кўзимга ёш келади.
У шунингдек, сериаллар ва «Ғалабага парвоз" каби фильмларда суратга тушган ва ҳатто 1995-1998 йилларда Бразилия спорт вазири бўлиб ишлаган.
Пеле кўплаб миллий ва халқаро компанияларни қўллаб-қувватлади, баъзида масхара ҳам қилишарди, масалан, биз 2000 йилларда эркакларда мижоз сустлигига қарши дори реклама қилган эдик. Ҳозир эсласам, бу анча дадил ҳаракат бўлган эди.
Пеле миллий ва халқаро ОАВ учун иқтибослар манбаи бўлган - у машҳур ҳамкасбларини хафа қилса ҳам, сўзларини силлиқлаб ўтирмаган.
Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан бразилиялик ҳужумчи Ромарио "Пеле оғзи ёпиқ шоир" деган эди.
Унинг башоратлари ҳам хато чиқиб турарди.
Айнан Пеле 1970 йилларда Африка терма жамоаси "21-аср олдидан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишини" башорат қилган эди - шу гаплар ёзилаётган вақтда улар ҳали ярим финалга ҳам чиқа олишмаган эди.
У, шунингдек, 1994 йилги Жаҳон чемпионатида Колумбиянинг ғалаба қозонишини башорат қилган эди, чунки улар Аргентинани турнирга йўл олиш учун ажойиб тарзда мағлуб этган, аммо АҚШга ютқазиб қўйганди.

Сурат манбаси, Getty Images
Пеленинг "Ўлим бўсаси" бразилиялик журналистлар орасида ҳазилга айланди.
"Менинг футболдаги ўтмишим менга ўз фикримни айтиш ҳуқуқини беради"
"Ўйлайманки, менинг ўйин тарихим менга ўз фикримни айтиш ҳуқуқини беради", деди у 2006 йилда Берлинда. Ўшанда, мен у ва унинг ёрдамчилари билан ҳашаматли меҳмонхона хонасида чемпионлик ўйинини томоша қилаётган эдик.
Ўша куни у ҳамма нарса ва, унинг фикрича, уни ноҳақ танқид қилган ҳар бир киши, шу жумладан, қандайдир Диего Марадона ҳақида гапира бошлади. Бу зап шов шув бўладиган мақола учун соф олтин гаплар эди, лекин афсуски, ўшанда менга Қирол очиқ-ойдин айтган эди: "Сиз бу ерда журналист сифатида эмас, дўст сифатидасиз".
Мен кимманки, Қиролга қарши чиқсам? Аммо Бразилия ўша турнирнинг чорак финалида Франциядан мағлуб бўлганида, Пеленинг натижа ҳақида берган интервьюси матбуотда чиқди.

Сурат манбаси, Getty Images
Лионел Месси саҳнага ақл бовар қилмас суръатда чиқиб келганида, кўпчилик Пелени тарихдаги энг яхши футболчи сифатида тахтдан туширилганини даъво қила бошлади. Аммо Бразилия афсонаси бу фикрга қўшилмасди.
"Мен бошим билан гол уришим ва икки оёғим билан зарба беришим мумкин эди, Месси эса чап томонини кўпроқ ишлатади. У ҳам мингта гол уриши керак", деди Пеле Лондонда менга.
Қанийди Пеле билан яна шахсан кўришиб, унга яна бир бор аргентиналик футболчига яна учта жаҳон чемпионати соврини етишмаётганини айта олсам.
Бу қиролни қувонтирарди. Мен ана шу кулгини жуда қўмсайман.
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














