“Саратон ўсмасининг ожиз нуқтаси топилди”

Саратон билан оғриётганларга келажакда муқобил усул ўлароқ эмлаш таклиф қилинади.

Сурат манбаси, SPL

Сурат тагсўзи, Саратон билан оғриётганларга келажакда муқобил усул ўлароқ эмлаш таклиф қилинади.

Бундай даъво билан Лондон коллеж университетилик бир гуруҳ тадқиқотчилар чиқишган.

Олимлар инсон иммунитетини саратон шишларига қарши самарали курашга мажбурловчи усулни топишган.

Ҳатто, энг ҳалокатлилари дохил, саратон ўсмаларининг ҳар бир ҳужайрасида учровчи антигенларни топиш ва сўнгра одам танасининг ўз кўмагида уни йўқ қилишнинг иложини қилишган.

Бу ҳақдаги тафсилотлар “Science” илмий журналида чоп этилган.

Аммо, мақола тафсилотларидан аён бўлишича, саратонга қарши янгича кураш услуби ҳар бир беморга нисбатан алоҳида ёндашувни талаб қилади.

Худди шу боис қимматга тушади ва ҳалича, бирор бир беморда синаб ҳам кўрилмаган.

Лондонлик олимларнинг топилдиқларида жон борлигини эътироф этган мутахассисларга кўра ҳам уни ҳақиқий ҳаётга тадбиқ этиш анча мушкул иш бўлади.

Аммо келаси икки йил ичида олимлар янги усул билан тажрибалар бошлашади.

Олимларга кўра, айни усул химия ва радиотўлқинли даволашга муқобил бўлади.

Саратон билан оғриётганларга келажакда муқобил усул ўлароқ эмлаш таклиф қилинади.

Айни эмдори таркибида беморнинг саратон ўсмаларидан олинган протеин моддаси бўлади.

Эмдори иммун тизимини саратон ўсмаларига қарши кураш учун “қуроллантиради”.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Эмдори иммун тизимини саратон ўсмаларига қарши кураш учун “қуроллантиради”.

Эмдори иммун тизимини саратон ўсмаларига қарши кураш учун “қуроллантиради”.

Авваллари ҳам иммун тизимини саратон касалига қарши “қўйиш” йўлида тажрибалар қилинган, аммо катта натижага эришилмаганди.

Гап шундаки, саратон ўсмаси ёлғиз ва “бир текис” эмас.

Ўсмада мутлақо фарқли тўқималар бўлади.

Ҳар бир тўқима ва ё ҳужайра ўзини “ўз билигича” тутади.

Шифокорларга кўра, янги ва ҳар бир беморнинг ўзига мосланган даволаш усули қарийб бенуқсондир.

"Ҳар бир бемор учун алоҳида даволаш усули яратилади”, дейди олим Чарлз Соунтон.

Саратон ўсмасини дарахтга қиёсласа бўлади.

Унда илдиз, шохлар ва япроқлар бор ва уларнинг ҳар бирида ўзига хос мутация жараёни кечади.

Буни гетерогенез деб аташади.

Олимларнинг муваффақияти эса ана шу “дарахт танаси”даги тўқималарни таниб олишгани билан боғлиқ.

Ўсма “танасидаги” мутацияга таъсир кўрсатиш учун икки йўл таклиф қилинади.

  • Ҳар бир бемор учун алоҳида эмдори ишлаб чиқариш ва шу йўл билан тўқималарни танишМутациядаги тўқималарга ҳужум бошлаган иммун тўқималарини топиш ва уларни лаборатория шароитида кўпайтириб, қайтадан ўсмага йўналтириш
  • Бу янги даволаш усули яқин келажакда кўплаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишига умид билдирилмоқда.

Бу янги даволаш усули яқин келажакда кўплаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишига умид билдирилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon