|
Би-би-си меҳмони - мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Тошпўлат Йўлдошев 15 йил мобайнида Ироқ, Сурия, Судан ва Иорданияда араб тили таржимони ва дипломат 1989-1992 йиллар мобайнида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида юқори лавозимларда ишлаган. Тошпўлат Йўлдошев 1992 йилда Ташқи ишлар вазирлигидан ишдан бўшатилишига ўзининг ўзгача дунёқарашда экани ва мухолифатдаги "Эрк" демократик партиясининг аъзоси эканлиги сабаб бўлганини айтади. Ўтган вақт мобайнида мустақил сиёсатшунос сифатида танилган Тошпўлат Йўлдошевнинг Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият таҳлилига бағишланган қатор мақолалари интернет саҳифаларида эълон қилинган. Шу йил июл ойида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган Тошпўлат Йўлдошев ҳозирда мамлакат ташқарисида сиёсий бошпана сўраб, мурожаат этган. Савол: Toshpo'lat aka, Uzbekiston qamoqhonalarida huquq himoyachisi S. Zaynobiddinov qiynoq yoq, deb kaffillik berdi, M. Tojiboeva esa qiynoqni uz jismida his etdim, deb gapirdi. Toshpulat aka, sizningcha qiynoq bormi, yokmi?. Маҳмуд Ҳамидов, Андижон Тошпўлат Йўлдошев: Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева қамоққа тушгунча, қамоқдалик пайтида, қамокдан шартли равишда чиққанидан сўнг ҳам ҳукумат, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилган фуқароларни жасорат ва шижоат билан ҳимоя қилиб келмоқда. Қаерда ва қай холатда бўлишидан қатъи назар, метин иродали, жасур ўзбек аёли ҳақиқат, адолат, олий қадриятлар йўлида муросасиз курашиб, ҳар доим рост гапни ҳеч кимдан қўрқмасдан таъкидлаб келмоқда. Иккинчиси - ўша чиқишида Каримов 2008 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда инфляция умуман кузатилмади, деди. Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 15-20% ошганлиги сабабли барча мамлакатларда инфляция даражаси олдинги йилларга нисбатан юқори бўлиб турибди. Агар И.Каримов рост гапни айтган бўлса, Ўзбекистонда нарх-наво пасайса пасайганки, лекин ошмаган. Ўзбекистоннинг қайси фукароси Президентнинг гапини тасдиқлай олади?. Савол: Ассалому алайкум ҳурматли Тошпўлат Йўлдошов. Сизнинг "Эрк" демократик партиясининг аъзоси бўлишингиз учун энг асосий сабаб нима бўлган? Сизни нима сабабдан Ўзбекистон ҳукумати ҳибсга олишидан хавотирландингиз? Омон Мансур Тошпўлат Йўлдошев: И.Каримов Ўзбекистон Компартиясининг 1-котиби ва сўнгра мамлакат президенти бўлганидан бошлаб ўз диктатурасини ўрнатишга бел боғлади. Ҳокимиятнинг барча шаҳобчаларини ўзига бўйсундира бошлади. Айни пайтда мухолифатдаги "Бирлик" ҳаракати, "Эрк" партияси демократик ривожланиш йўли - энг самарали йўл деб, демократик жараёнларни ривожлантириш учун курашни кучайтирдилар. Мен ҳам ҳозиргача шундай фикрдаман. Сиёсий плюрализм, сиёсий хилма-хиллик мамлакатни тез суръатлар билан ривожланишига йўл очишига иймоним комил. Шу сабабли "Эрк" партиясига ўша пайтларда қўшилганман. Савол: Toshpo'lat aka, siz tashqi ishlar vazirligida yuqori lavozimlarda ishlagan ekansiz. Nega boshingizga bunday kunlar kelishini bilaturib, Erk partiyasiga a'zo bo'lgansiz?O'zbekistondan chiqib ketganingizga afsuslanasizmi? Anvar, Chehiyа. Тошпўлат Йўлдошев: Мен ҳақиқатан ҳам 1985-87 ва 1989-1992 йиллари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида юқори лавозимларда ишлаганман. Энг муҳим ҳужжатларни фақат мен вазир билан биргаликда тайёрлаганман. Буни ҳозиргача бирорта МИД ходими инкор этолмайди. Мухолиф фикрдаги мутахассисларга нисбатан И.Каримов режими қандайдир чоралар кўришига кўзим етарди. Тўғрисини айтсам, мен ўзимни энг тажрибали, кўпни кўрган ва билган дипломат деб ҳисоблардим ва мендан ҳукумат ҳеч қачон воз кечолмаса керак, деган хом хаёлларда бўлганман. Каримов фақатгина мени эмас, балки юқори малакали, эркин фикрга эга бўлган, раҳбарият хатоларининг олдини ола биладиганларнинг барчасини давлат ҳокимияти тизимларидан ҳайдаб юборган. Ҳозирги пайтда Каримов атрофида фамилиясини зўрға тўғри ёзадиган кадрлар қолган, холос. Каримовнинг шу даражада қабиҳ кадрлар сиёсати юргизишига, мамлакатни, ўзбек халқини бу даражада оғир аҳволга солишига кўзим етмаган экан, қаранг. Менинг ҳамма нарсам, Тошкент марказида иккита ўта шинам квартирам, шаҳар ташқарисида, тоғ бағрида кўркам дала ҳовлим, автомашинам ва ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсаларим, меҳрибон дўстларим бор. Ватан ҳамма фуқаролар учун ягона, лекин ҳар кишининг ўз Ватани, ўз турар жойи, яқинлари, дўст-биродарлари бор. Буларнинг барчасини ташлаб кетишга мажбур бўлганимга албатта қаттиқ ва жуда қаттиқ афсусланаман. Ғайри юртларда итдай дайдиб юриш 66 ёшга кирганимда менга керакмиди? Савол: Uzbekistonda hozir iqtisodiy o'sish bo'layabdimi? Ohirgi paytlarda O'zbekistonni tanqid qiladigan nashlar ham o'sihs borligini tan olishayabdi. Siz shunga qushilasizmi? Chin vatanparvar o'z vatanidan qochishi kerakmi uzini umri haf ostida bo'lgan tagdirda? (bolalarini tushunsa buladi). Sizdek halq vakili qochsa, halq nima qilsin? Chet elda turib gapirish oson. T. Mahmudov, Germaniya Тошпўлат Йўлдошев: Ўзбекистонда қўшиб, кўпиртириб ёзиш, ақл бовар қилмайдиган, воқеъликка умуман тўғри келмайдиган статистик ахборотлар давлат раҳбарининг одатига, ҳукуматнинг сиёсатига айланиб қолган. Совет даврида барча совет фуқароларининг ойликлари, турмуш даражаси тахминан бир хил бўлган. Фақат Москва, Ленинград, Киев ва бошқа катта шаҳарларда ўртача ойлик 20-30% юқори эди. Ўзбекистон Ўрта Осиёдаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ўсиш жиҳатидан намуна, илм-маърифат ўчоғи қилиб кўрсатилар эди. Агар иқтисод ривожланса, ишсизлик даражаси паст бўлади. Бу - аксиома. Экспертларнинг тахминича, чет элларда саргардону-дарбадар бўлиб иш излаб юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг умумий сони 4-6 миллионни ташкил қиларкан. Бундан ташқари мамлакатнинг ичида яна шунча ишсиз фуқароларни учратиш мумкин. Бу дегани, Ўзбекистонда иқтисодий тушкунлик бор, ўсиш йўқ. Иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида сўнгги поғоналарни эгаллайди. Буни Россия, Қозоғистон, Қирғизистон мисолларида таққослаб кўриш мумкин. Чет эл иқтисодий, молиявий институтлари 2007-2008 йилда Ўзбекистонда ялпи ички ишлаб чиқариш маҳсулотларининг умумий қиймати ошганлигини таъкидлашаяпти. Бу ўсиш иқтисодий ўсиш ҳисобидан эмас, балки умумий нархлар ўсиши ҳисобидан бўлаяпти. Мисол - омборда 2008 йил 1 январидан бошлаб сақланган 1 миллиард сўмлик маҳсулот 1 июлга келиб, ҳаракатсиз ҳолда 1,2 млрд. сўмни ташкил этди. Чет элликлар худди шу фактни таъкидлашаяпти. Асли бу инфляцион ўсиш. Ҳукумат эса худди шу ҳолатни иқтисодий ўсиш деб ҳамма ёққа жар солаяпти. Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда инфляция, яъни нархларнинг ўсиши умуман кузатилмади, дейилади. Сиз шу гапга ишонасизми?. Савол: Toshpo'lat aka, sizning-cha O'zbekiston Prezidenti Islom Karimov muddati tugaguncha lavozimida qolishiga ishonasizmi, bunga kanday kafolatlar bor, deb o'ylaysiz? Prezidentlik muddati tugagach, u o'z hohishiga ko'ra siyosat maydonidan ketarmikin? Undan keyingi Prezident kim bo'lishi ehtimoli bor, deb o'ylaysiz. Javobingiz uchun rahmat Hakimjon Kamronov, Hindiston Тошпўлат Йўлдошев: И.Каримов Конституция ва президент сайловларини ўтказиш қонунига хилоф равишда ўз номзодини учинчи марта президентлик мансабига қўйганда ва "сайланган"дан сўнг ҳам расмий органлар: Марказий сайлов комиссияси, Парламент, Конституцион суд И. Каримовнинг қонуний ёки ноқонуний сайланганлиги хусусида жамоатчиликка расмий баёнот беришдан бош тортишди. Сабаби, унинг қонуний сайланганини исботлаш, халққа тушунтиришнинг иложини топишга ҳеч ким ҳаракат қилмади. И. Каримов сиёсий майдонни тарк этгандан сўнг, унинг ўрнига вақтинча бўлса-да, фақат бирор сафдоши келиши муқаррар. Бўлажак ворис кимлигини башорат этиш қийин. Президентлик мансабини ким эгаллашидан қатъи назар, ҳаттоки бу арбоб Гулнора Каримова бўлган тақдирда ҳам, И. Каримовнинг касод, ўзбек халқининг манфаатларига ўта зид сиёсатини ҳеч қачон давом эттирмайди. Аксинча, тез орада, бир неча ойлар мобайнида шу сиёсатнинг айни тескарисини юрита бошлайди. Бунга мен сиёсатшунос сифатида, юқори мансабдорлар фикрини билганим туфайли кафиллик бераман. Савол: Muhtaram Toshpo'lat aka, 20-asr O'zbek adabiyotining yetuk namoyondalaridan bo'lgan marhum shoir Shavkat Rahmon siyosatni "siyosat bu-qimordir"deb ta'riflagan. Siz siyosatchi sifatida bu tashbexni o'rinli, deb bilasizmi? Odiljon Mahdumiy, Qirg'iziston Тошпўлат Йўлдошев: Шоир Шавкат Раҳмоннинг "Сиёсат - бу қимордир" деган ҳикматли таърифи бугунги Ўзбекистон шароитига айнан мос келади. Демократик анъаналардан маҳрум, сиёсий жараёнларда 27 миллионлик катта жамият иштирок эта олмаётган мамлакатда президентлик тахтини, биринчи навбатда омади келган сиёсий арбоб эгаллайди. Бунинг учун у катта бойлик эгаси бўлатуриб, куч ишлатувчи органлар мададидан фойдалана олиш имкониятига эришиши шарт. Савол: Sizni "Erk" partiyasiga a'zoligingiz uchun chetki ishlar vazirligidin chiqarishgan ekan. Chin maqsadingiz ne? O'zbek hu'kumatidin ne istarsiz? Kamol Solihov, Turkiya Тошпўлат Йўлдошев: Мен ҳақиқатда диссидент ёки ўзгача фикрловчи фуқаро сифатида "Эрк" партиясига ўша пайтларда аъзо бўлганман ва шунинг оқибатида Ташқи ишлар вазирлигидан ҳайдалганман. Мен умримни, тақдиримни демократияга бахшида этган одамман. Ҳеч қандай таъқиб, жазо ва маънавий босимларга, иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, бу йўлдан ҳеч қачон чекинмаганман. Менга савол йўллаган барча Би-Би-Си Ўзбек хизмати тингловчилари ва ўқувчиларига ўзимнинг чексиз ҳурматимни ва миннатдорчилигимни изҳор этаман. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||