|
Ислом Каримов қайта президент этиб сайланди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Марказий Сайлов Комиссиясининг йиғинида 23 декабрда бўлиб ўтган президентлик сайлови мамлакат қонунига мос равишда бўлиб ўтгани таъкидланган. Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси жаноб Каримовнинг 88.1 фоиз овоз олганини эълон қилган ва бу дастлабки натижалар, деб айтилганди. Комиссия тарқатган бугунги хабарда мазкур рақамлар ўзгармаган, фақат Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловлари ҳақидаги қонуннинг 14 ва 35-бандларига мувофиқ, Ислом Каримовни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилган. Марказий сайлов комиссияси яна бир бор сайловларнинг муҳим сиёсий воқеа бўлгани, овоз бериш жараёнларида ҳеч қандай қонун бузилишлари қайд этилмагани ва демократик асосда ўтганини таъкидлаган. Комиссия, шунингдек, сайловларни кузатган нуфузли халқаро ташкилотлар қаторида Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари ҳам бўлганини қайд этган, аммо уларнинг хулосаларига тўхталмаган. Танқидлар ва дастаклар Аввалроқ Оврўпода Хавфсизлик ва Хамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларнинг ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида ўтгани ва сайловчиларга ҳақиқий танлов имконияти берилмагани ҳамда мухолифатнинг сайловларга қўйилмаганини танқид қилган эди. Ташкилот овоз бериш жараёнларида кўпгина қонун бузилишларига йўл қўйилгани, жумладан, бир кишининг бутун оила учун овоз бериш ҳоллари кўплаб қайд этилганини айтган.
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ўз хулосаларида, шунингдек, Президент Каримовнинг учинчи муддатга қайта сайланишининг қонунийлигини ҳам шубҳа остига олган. Ўзбекистон Констутицияси бир шахсга фақат икки муддатга сайланиш ҳуқуқини беради. Сайловларда Президент Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти сингари бир қатор минтақавий ташкилотларнинг кузатувчилари сайловларни эркин ва шаффоф, дея олқишлашган. Жаноб Каримовни президент сифатида қасамёдга келтириш маросими қачон ўтиши ҳали эълон қилинмаган. Ислом Каримов илк бор бундан ўн олти йил аввал президент сифатида қасамёдга келтирилган, ўшанда жаноб Каримов мамлакат Конституцияси ва Қуръони Каримга қўл қўйиб онт ичган эди. Бу анъана сақлаб қолинадими йўқлиги қоронғу.Шунингдек, маросимга хорижий давлат раҳбарларининг таклиф этилиш-этилмаслиги ҳам номаълум. Бошқа қўшни давлат раҳбарларидан фарқли ўлароқ, жаноб Каримов ўтмишда инаугурация маросимига хорижий давлат раҳбарларини таклиф этмаган. Ҳозирга қадар Ғарб давлат раҳбарларидан биронтаси ҳам жаноб Каримовни президент этиб қайта сайланиши билан табрикламаган. Ғарб Ислом Каримовни яккаҳокимлик ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этишда айблаб келади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ислом Каримов: эски янги президент24 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Ислом Каримов президентликка қайта сайланмоқда23 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистонда сайлов бўлиб ўтган'23 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa 'Ўзбекистондаги сайловда реал танлов йўқ'23 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Президентлик сайловидан кейин нима кутилаяпти?23 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||