|
'Одамлар хоҳлаган номзодларига овоз берадилар' | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Россия Президенти Путиндан фарқли ўлароқ Хитой раҳбари Ху Жинтао жаноб Каримовга сим қоқмаган, Ҳозирга қадар ғарб раҳбарларидан биронтаси ҳам Президент Каримовга табрик йўлламаган. Ғарблик кузатувчилар Президент Каримовнинг учинчи муддатга сайланишининг қонунийлигини савол остига олганлар. Айни пайтда сайловларда Президент Каримовга рақиб бўлган уч номзоднинг биронтаси ҳам ўз мағлубиятлари юзасидан бирон бир баёнот бермаган. Аммо сайловларда энг охирги ўринни олган мустақил номзод Акмал Саидов шаънига баъзи танқидий чиқишлар ҳам пайдо бўлган. Норасмий сўровларга кўра, айнан Акмал Саидов президентлик мусобақасида жаноб Каримовдан кейин иккинчи ўринда ва ҳатто баъзи сўровларда биринчи ўринда бораётган эди. Би-би-си қолган номзодларнинг тақдири билан қизиқиб, тошкентлик журналист Сергей Ежковни суҳбатга тортган: Сергей Ежков: Уларнинг сайлов натижаларига ҳеч қандай муносабат билдирмаганлари, менимча нормал ҳол. Биринчидан, уларнинг ҳаммаси мағлубиятни ўз ҳолича бошларидан кечираётган бўлсалар керак. Иккинчидан, уларнинг мағлубияти аввалдан барчага маълум эди. Чунки Президент Каримовнинг обрўсини у билан беллашмоқчи бўлган одамларнинг биронтаси билан ҳам солиштириб бўлмайди. Менимча, қандайдир муносабат бўлади. Ўйлашимча, бу уч номзод президентни ғалаба билан албатта табриклайдилар. Чунки шундай қилинса, этика меъзонларига мос бўлади. Афтидан, ҳали вақт келмади шекилли. Би-би-си: Интернетда номзодлардан бири Акмал Саидовнинг шаънига, бошқа номзодлардан кўра кўпроқ танқидий фикр билдирилган мақола пайдо бўлди. Мақола муаллифи Фахриддин Низомовнинг ёзишича, сайловларда энг кам овоз олган Акмал Саидов сайловчилар билан уларнинг тилида сўзлаша олмаган. Аммо норасмий сўровларга кўра, айнан Акмал Саидов Президент Каримовдан кейин энг кўп овоз олган. Сиз унинг шаънига билдирилаётган танкид жаноб Саидовнинг сал бўлса-да, омма орасида танилиб улгурганидан, деб уйламайсизми? Сергей Ежков: Йўқ. Биринчидан, мен Акмал Саидов президентлик сайловчида етакчилик қилгани ҳақидаги мустақил , деб айтилаётган сўров натижаларига ишонмайман. Бу профессионал даражада олиб борилган сўровлар эмас, балки сўровга даъвогарлар, деб айтган бўлардим мен уларни. Акмал Саидов сайловчилар билан уларнинг тилида сўзлашолмади, деган танқидларга келсак, мен шуни айтган бўлардимки, Акмал Саидов- назариётчи. У инсон ҳуқуқларининг назарий соҳасига жавобгар мулозим. Унинг президентлик сайловлари тарғиботида гапирган нарсалари, сайловчилар олдида қилган чиқишлари, бу - ҳаммага маълум нарсаларнинг мажмуасидир. Уларни Ўзбекистон шароитида тадбиқ қилиб бўлмайди. Яъни Акмал Саидов ўзи айтаётган назариётни Ўзбекистондаги бугунги тажрибада қандай қўллаш мумкинлигини кўрсатиб бергани йўқ. Бу унинг нафақат номзод, балки олим сифатидаги камчилиги ҳам, деб ўйлайман. Менимча, уни танқид қилишаётгани тўғри. Би-би-си: Аммо расмий натижаларнинг ўзи ҳам, яъни қарийб 12 фоиз сайловчиларнинг Президент Каримовга қарши овоз бергани ёки бошқа номзодларни қўллаб-қувватлаганининг ўзи ҳам Ўзбекистондаги "ижтимоий фикр" маркази ўтказган сўров натижаларини савол остига олмайдими, чунки уларда ҳар доим тўқсон фоиздан кўпроқ аҳоли жаноб Каримовни қўллаб - қувватлаши айтилади... Сергей Ежков: Йўқ, охирги марта уларда тўқсон фоиз бўлган. Биринчидан, бу ҳали сайловларнинг дастлабки натижалари. Якуний натижалар эълон қилингани йўқ. Менимча, якуний натижа тўқсон икки фоиз атрофида бўлса керак. Қолган саккиз, ўн фоиз овозга келсак, нима ҳам дейиш мумкин, одамлар хоҳлаган номзодларига овоз берадилар. Ҳеч ким уларни баъзилар айтаётганидек, Каримовга овоз беринг, деб мажбурлагани йўқ. Менимча, ўзбек жамиятида бошқа одамларни давлат раҳбари лавозимида кўришни истаган сайловчиларнинг борлиги жуда ҳам нормал ҳолат. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||