|
Хуршид Дўстмуҳаммад - Би-би-си меҳмони | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Таниқли ёзувчи ва публицист Хуршид Дўстмуҳаммад сўнгги йилларда Ўзбекистон парламенти ҳамда "Миллий тикланиш" партиясидаги фаолияти билан танилган. У айни партиянинг етакчиси ва 23-декабрда ўтадиган президентлик 18 ноябр куни Марказий сайлов комиссияси етарли сондаги сайловчилар имзосини тўплай олмагани важидан Хуршид Дўстмуҳаммад номзодини рўйхатга олмаган. Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истар эдингиз? Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг bbcuzbek.com ўқувчиларининг саволларига жавоблари Би-би-си: "Хуршид ака, саволларга жавоб беришга журъат топганингиз учун раҳмат, - деб ёзибди Тошкентдан Дилмурод, ва савол - Президентликка номзодингизни ўз ихтиёрингиз билан қўйдингизми, етарли овоз тўплаш учун Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида бўлдингиз ва умуман, шу жараён ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз". Хуршид Дўстмуҳаммад: Лекин умуман, бошқа саволларга ўхшагани учун мен баҳоли-қудрат жавоб беришга ҳаракат қиламан. Тўғри, мен Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгашининг раисиман. Ва бошқа тўртта сиёсий партияларнинг раҳбарларида бўлгани каби, мен ҳам номзодимни мана шу сайловда иштирок этишга номзод сифатида тавсия этдик. Қонунга биноан, бизнинг пленумимиз ва кейин қурултойимизда шу тавсия этилди. Энди бу "ўз ихтиёрингиз билан қўйдингизми ёки ихтиёрсиз қўйдингизми, дегани... "Ўз ихтиёрингиз билан қўйдингизми?" дегани "ихтиёрсиз ҳам қўйишингиз мумкинми?" деган саволни келтириб чиқаради-да... Албатта, ўз ихтиёрим билан қўйдим. Бу-биринчиси, иккинчиси- сиёсий партиянинг раҳбари бўладими, унинг аъзоси бўладими, шу партиянинг фаоллари бор, Марказий Кенгаш бор, Раёсат бор. Бу бирдан ҳал бўлиб қоладиган масала эмас. Бир қанча мулоҳазалардан кейин, муҳокамалардан кейин, шунга қарор қилингандан кейин, бир ёқадан бош чиқариб, " маслаҳатли ош тарқамас", дегандек, келишиб, шу нарса қўйилди. Лекин қонун бўйича сайловчиларнинг беш фоизи, тахминан, 830 минг атрофида имзо йиғишимиз керак эди, биз ана шу имзони вақтида йиғиб беролмадик. Ишни ташкил қилолмаган бўлишимиз мумкин, иккинчиси -имзоларимиз тўлиқ, талабга жавоб берадиган шаклда йиғилмай қолди. Лекин бир нарсани айтиб ўтишим керакки, жуда ҳам катта иш қилинди. Ғолиб бўладими, бўлмайдими, қатъий назар, мана шу майдонга тушиб, Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинмаган бўлса ҳам гарчи, шунда иштирок этиб, аъзоларимизнинг шунга сафарбар қилиниши, баҳоли қудрат саъй-ҳаракат кўрсатганлари биз учун бир янгилик бўлди, деб айтишимиз мумкин. Би-би-си: "Ҳурматли Хуршид Дўстмуҳаммад, наҳотки, сайловлар майнавозчиликдан бошқа нарса эмаслигини билмаган бўлсангиз, -деб савол берибди ўзини Ислом Каримов деб атаган ўзбекистонлик тингловчимиз. Англиядан Фарҳод Абдураҳимов ҳам шу мазмунда савол берган, "айтинг-чи, сиз "Миллий тикланиш" партияси томонидан президентликка номзод этиб тайинланганингизни "Президент сайловлари-2007" номли томошанинг бир қисми эканини билармидингиз? Хабарларга қараганда, сизларни атайин сайловлар олдидан Оқсаройга чақириб, томошанинг сценарийси билан таништиришган эмиш, шу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?" деб сўрабди. Би-би-си: Туркиядан Бахтиёр номзодингизни рўйхатга олишмаганидан хафа бўлганини ёзибди ва "Ислом Каримовнинг учинчи муддатга номзодини қўйганини қандай изоҳлайсиз?",- деб сўрабди. Шундай мазмундаги яна бир савол- "нимага ҳеч қайси партия Каримов ва ЎзЛиДеп томонидан Конституциянинг 90-моддаси бузилишига муносабат билдирмади?" деб сўрабди исми-шарифини кўрсатмаган тингловчимиз, марҳамат. Хуршид Дўстмуҳаммад: Савол берганларга ҳам, бу ҳақда савол бермоқчи бўлганларга ҳам жавоб шуки, Ўзбекистонда Марказий сайлов комиссияси мавжуд, фаолият юритиб турибди. Очиқ-ойдин, ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора телевидение орқали чиқиб, ахборот бериб турибди, газетада ахборот бераяпти. Шу ерда рўйхатга олинган номзодларгина курашяпти. Бу кимнингдир назарида қонунсиз бўлса, ўзининг тушунчасидан келиб чиқиб, ўйлагандир. Биз бу нарсаларнинг ҳаммасини мавжуд қонунлар доирасида бораяпти, деб айта оламиз. Би-би-си: Нью Йоркдан Зулфия исмли веб саҳифамиз ўқувчиси сўраганлар-"сиз ўзингиз сайловларда ютиб чиқишингизга ишонганмидингиз, агар йўқ бўлса, нима учун номзодингизни кўрсатдингиз?"
Би-би-си: Қирғизистондан Одилжон Дадажонов сўраяптилар: "Муҳтарам Хуршид Дўстмуҳаммад, Андижон воқеаларида иштирок этган халқни "шўрванинг кўпиги"га қиёслагансиз. Ташбеҳингизни изоҳлаб бера оласизми?". Умуман, сизга савол йўллаганларнинг аксарияти ана шу иборани яхши эслаб қолишган экан ва уни изоҳлаб беришингизни сўраганлар, марҳамат. Хуршид Дўстмуҳаммад: Менинг ўша интервъюмни эслаб қолган радиотингловчиларга раҳмат, аввало. Лекин жуда ҳам нотўғри талқин қилишаяпти улар. Қайси бир ёзувчи ёки зиёли одам халқнинг шаънига шу гапни айтиши мумкин? Наҳотки мен шу гапни айтишим мумкин? Бу фожиа Андижон халқининг фожиаси эмас, бутун Ўзбекистоннинг фожиаси. Ҳаммамизнинг бошимизга тушган кулфат бу. Менинг ўша ташбеҳим халқнинг шаънига қаратилган эмас. Асло! Қуролсиз ва ҳимоясиз одамларга қуролли тазйиқ ўтказган, ҳужум қилган, ҳеч нарсадан хабарсиз халойиқни шу балога гирифтор қилганларни, бир сўз билан айтганда, жиноятчиларни назарда тутганман. Хуршид Дўстмуҳаммад: Фалсафий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, фикрлайдиган ҳар қандай одам бошқа бир фикрлайдиган одамга нисбатан мухолифатчи ҳисобланади. Фикр фикрни туғдиради, фикр фикр билан тўқнашади. Бевосита саволга келадиган бўлсак, ватандан олисда юрган ва ўзини мухолифатчи деб ҳисоблайдиганлар ҳозирги Ўзбекистондаги шарт-шароит ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Ахборотга эга эмаслар. Ва ўзлари бехабар нарса ҳақида бир хил гапни айтганлари-айтган. Давлат миқёсида арзирли бирорта даъволари йўқ. Қарийб ҳаммаси олди-қочди ва майда маломатлардан иборат, холос. Хўш, шуни қайсидир давлатга, қайсидир сиёсатга таъсир ўтказа оладиган мухолифат сифатида тан олиш мумкинми?. Би-би-си: Анвар исмли веб саҳифамиз ўкувчиси сўраяпти: "Хуршид ака, Ўзбекистонда ҳал қилиниши керак бўлган масалалар жуда кўпайиб кетди. Масалан, аҳолининг турмуш даражаси, амалдорларнинг коррупцияси ва таниш-билишчиликлари. Нима учун ҳамма масаланинг манбаъйи коррупция эканини била туриб, Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати коррупцияга қарши курашмайди?". Хуршид Дўстмуҳаммад: Қайси мамлакат, энг гуллаб-яшнаган мамлакатда ҳам ҳал қилиниши керак бўлган масала йўқ? Ҳамма жойда бор. Коррупция бўладими, камчилик бўладими, иш тополмасликми ёки ғайриқонуний муносабатларми- Ер юзининг исталган жойида топиш мумкин. "Нега парламент курашмайди?"-дейди. Парламент нима иш қилади? Шуни билишадими Анвар дўстимиз? Парламент қонун тайёрлайди, қонун ижросини назорат қилади. Бизнинг қонунчилик палатамиздаги 120 депутат бекор ўтиргани йўқ бошини қашиб. Ҳар куни қонун лойиҳасини тайёрлайди. Ҳар бир қўмита, ҳар бир фракция қонун ижросини назорат қилади. Шулар эмасми коррупция бўладими ёки бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш? Самараси кутилгандай бўлмаётгандир, биз истаган даражага чиқмаётгандир. Лекин парламент қараб турибди, коррупсия, таниш-билишчиликка қарши курашмаяпти, деган гап мутлақо нотўғри. Би-би-си: Нью Йоркдан Орзубек исмли ўқувчимиз ёзади: "Салом Хуршид ака, Ўзбекистондаги ҳаёт қанақалигига виждонан жавоб берсангиз". Хуршид Дўстмуҳаммад: Бу ҳам боягидек пичинг гаплар - "виждонан". Нима дахли бор бу ерда виждоннинг? Нима, бошқа саволларга жавоб берганда виждонан эмас-да, бу ерда виждон керак бўлиб қолдими? Ўзбекистонда ҳаёт давом этаяпти, халқ яшаяпти. Меҳнат қилиш имконияти бор, маблағ топиш имконияти бор. Ҳар ким саъй ҳаракатига яраша, елиб-югуришига яраша топаяпти, яшаяпти. Биров олдинда, биров орқада. Ҳаёт бу ахир, оғайни! Бу дунёда ҳамма ўзига берилган насибани топиб, яшайверади. Қонун доирасида имконини топганлар яхши яшаяпти, жуда ҳам яхши яшаётганлар бор. Тўғри, қийин. Янги шароитларда, бозор шароитларида осон кўчаётгани йўқ. Буни ҳам тўғри тушунишимиз керак. Сиёсий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, бу йил - Ижтимоий ҳимоя йили. Бу баландпарвоз гап эмас. Ўзининг йўлини тополмаётган, рўзғорини тебратишга қийналаётганларга ёрдам бериш сиёсий даражага кўтарилаяпти. Би-би-си: Колумбиядан Алишер Жума ўзингиз, оила-аъзоларингиз ва ижодингиз ҳақида ҳам сўраган. Хуршид Дўстмуҳаммад: Бир дўстимиз "Ҳуррият"да ишлаганда халқни ўйлаб мақолалар ёзардингиз, ҳозир ёзмайсиз, деб ҳам сўрабди. Қандай қилиб беш йил олдин халқни ўйлаган одам энди ўйламай қўйиши мумкин? |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||