Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Декабр, 2006 - Published 17:40 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
ОИ ҳайъати ташрифини ижобий баҳолади
Анти Турунен(Финн расмий интернет саҳифасидан олинган сурат)
Анти Турунен: 'текширув натижаларини ОИдаги шерикларимиз билан муҳокама қиламиз'
Ўтган йил Андижонда юзлаб намойишчиларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳодисани ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган Оврўпо Иттифоқининг ҳайъати ташрифни ижобий, дея таърифлаган.

Тошкент ва Андижонда бўлган гуруҳ ҳукумат мулозимлари билан бирга ҳимоячилар ва маҳбуслар билан ҳам суҳбатлашган. Ҳайъат раҳбари, Финландия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Антти Турунен Би-би-си билан суҳбатда Андижон воқеалари юзасидан ҳали ҳеч қандай хулосага келмаганликларини айтган.

Антти Турунен: Биз ҳали якуний хулосаларни чиқарганимиз йўқ. Текширув натижаларини энди биз Оврўпо Иттифоқидаги шерикларимиз орасида муҳокама қилишимиз керак. Ана ундан кейин ўзбек расмийлари билан бўлажак мулоқотимиз йўналишини баҳолаб чиқамиз.

Би-би-си: Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон расмийларининг Андижон ҳодисалари юзасидан мавқелари ўзгарганига шоҳид бўлдингизми?

Антти Турунен: Андижон ҳодисалари юзасидан Ўзбекистон томонидан айтарлик ўзгаришларни ҳозирча кўрганимиз йўқ. Биз ўзбек томони тақдим қилган прокуратура ва ички ишлар ходимларининг ҳисоботини кўриб чиқдик. Уларда Ўзбекистон мавқесининг ўзгарганини кўрганимиз йўқ.

 ҳайъатдагилар маҳаллий расмийлар билан учрашганлар ва ҳодисалар юз берган майдонни бориб кўришган
Антти Турунен

Би-би-си: Расмий учрашувлардан бошқа учрашувлар ҳам ўтказдингизми?

Антти Турунен: Ҳайъатимиз аъзоларидан баъзилари терговчилар, милиция расмийлари, ҳуқуқшунослар ва
Бош прокуратура ходимлари
билан учрашишди.

Би-би-си: Андижон шаҳрига борган ҳайъат аъзолари оддий андижонликлар билан эркин суҳбатлашиш имконига эга бўлишдими?

Антти Турунен: Об-ҳаво шароити туфайли кўп учрашувлар бўлмади. Менинг ўзим Андижонга борганим йўқ. Лекин билишимча, ҳайъатдагилар маҳаллий расмийлар билан учрашганлар ва ҳодисалар юз берган майдонни бориб кўришган.

Би-би-си: Бизга келган хабарларга кўра, Оврўпо Иттифоқи ҳайъати маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашишмаган. Шундайми?

Антти Турунен: Биз Ўзбекистонда фаолият юритаётган баъзи халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари билан учрашдик. Аммо бу сафар бизга маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан учрашиш имкони бўлмади.

Би-би-си: Ушбу учрашувлардан кейин Ўзбекистон томонида Андижон ҳодисалари ортидан қамалган инсон ҳуқуқлари фаолларини озод қилиш истаги борлигини ҳис қилдингизми?

 Албатта, қарашларимизда фарқлар мавжуд. Лекин бу масалалар мулоқотлар чоғида ҳал этилса керак
Антти Турунен

Антти Турунен: Буни билмадик. Учрашувларимизда ўзбек томони бу борада ҳеч қандай ишора бергани йўқ.

Би-би-си: Андижонда нималар бўлганини аниқлаш бўйича ҳайъатингиз қанчалар илгари силжиди, деб ўйлайсиз?

Антти Турунен: Бизнинг мақсадимиз ҳақиқатни аниқлаш бўлгани йўқ. Мақсадимиз ўзбек томони келтирган далилларни тинглаш ва Оврўпо Иттифоқи учун вазиятни баҳолаш эди. Биз ўз эшитганларимиз борасида Оврўпо Иттифоқи ишчи гуруҳларига ўз ҳисоботимизни тайёрлаб тақдим этамиз. Ундан кейин Брюсселдаги Оврўпо Иттифоқи аъзоларининг баҳоларини тинглаймиз. Сафаримиз Ўзбекистон ҳукумати билан қайтадан бошланаётган мулоқотдаги илк қадам эди. Бизни зиммамизга Андижон ҳодисалари юзасидан берилган хулосаларни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилгани йўл. Бундай ишни қилишга бизда бу ерда етарли вақт бўлгани йўқ.

Би-би-си: Оврўпо Иттифоқининг халқаро текширув ўтказиш талаби ўзгаргани йўқ, деб айта оласизми?

Антти Турунен: Оврўпо Иттифоқи ўз сиёсатини ўзгартиргани йўқ. Унинг Ўзбекистонга қўйган талаблари ўз кучида турибди.

Би-би-си: Сиз учрашувларингизда Ўзбекистон тарафининг Оврўпо Иттифоқи билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини кўрдингизми?

Антти Турунен: Биз таклиф қилинганимизнинг ўзи мулоқотни қайтадан бошлашдаги ўта ижобий элемент эди. Бизни саволларимизга жавоб беришга тайёргарлик ва ўзбек томонининг Андижон ҳодисалари юзасидан ўз мавқесини билдириши ижобий қадам эди. Албатта, қарашларимизда фарқлар мавжуд. Лекин бу масалалар мулоқотлар чоғида ҳал этилса керак.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy