You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Афғонистон: Зилзила қурбонлари сони 1000 дан ошди, ёрдам ва қутқарув амаллари мушкулликлар билан давом этмоқда - янгиликлар (видео)
Афғонистон шифокорлари Би-би-сига кўплаб болалар қурбон бўлганини айтишган.
Ҳозирга қадар қурбонлар сони 1000 дан ошган.
Кучли ёмғир ва абгор йўллар қутқарув ишларига панд бермоқда.
Толиблар ҳалқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Зилзила кучи 6,1 баллни ташкил этганди.
Унинг эпицентрининг Хост шаҳридан 44 километр жануби-шарқда, 51 километр чуқурликда бўлгани хабар қилинган.
Америкалик сейсмологлар хабар қилишича, силкиниш кучи эпицентридан 500 километр узоқликда, Ҳиндистон ва Покистонда ҳам сезилган.
Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 3, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 2 балли зилзила кузатилган.
Ўзбекистон Афғонистонда инсонпарварлик ёрдами етказиши ҳақида айтган.
Ижтимоий тармоқларда Пактика вилоятидаги вайрон бўлган бинолар, ер кўчкилари, замбилдаги ярадорларнинг фото ва видеолари тарқалган.
Етиб бориш қийин бўлган минтақалардан ярадорлар вертолётларда шифохонага етқазилган.
Толибон раҳбари Ҳибатуллоҳ Охунзода юзлаб бинолар вайрон этилганини, қурбонлар сони янада ортиши мумкинлигини айтган.
Афғонистон сейсмик фаол минтақада жойлашгани учун кўп зилзилалар юз бериб туради.
Ер силкинишлари мамлакат иқтисодига сезиларли шикаст етказади.
Мамлакатда кўп уйлар пахса уйлар, биноларнинг анчаси хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.
БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси маъмулотларига кўра, охирги 10 йилда Афғонистондаги зилзилалар 7000 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek