Қирғизистон: Жинсий қувватни ошириш учун қирилган буғулар яна кўпаядими? - Видео

BBC
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Қирғизистон бир вақтлар буғуларга макон эди. Сўнгги юз йилда уларни овлаб, шохларини Хитой ва Россияга жинсий қувватни оширувчи дори сифатида пуллаб келишди.

Атроф-муҳит ҳимоячилари буғуларни яна кўпайтиришга қарор қилган.

Бир аср муқаддам бу замин минглаб буғулар билан тўлиб тошганди. Энди бўлса Қирғизистонда атиги 400 буғу қолган.

19 асрнинг охирларида савдогарлар буғуларнинг шохларини сотиб олиб, Хитой ва Россияга жинсий қувватни оширувчи дори сифатида сота бошлайди.

Бир вақтлар муқаддас бўлган жониворни шафқатсизларча овлай бошлашди.

Буғулар асосан Норин қўриқхонасида омон қолган, уларни баланд қоялар ва тез оқувчи сойлар асраб қолган.

Талантбек собиқ овчи. Энди бўлса қўриқхонадаги буғулар подасини қўриқлайди ва кузатади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

BBC

"Тўғрисини айтсам бир буғу отганман. Ўлди, деб борсам, ҳали ўлмаган экан. Яна бир отайин, десам ўқим тугаб қолди. Ёнида туролмасдан дарахтларнинг орқасига ўтиб, жони чиқиб кетгунча кутиб турдим. Юрагим оғриб, афсус қилдим", дейди у.

Атроф-муҳит ҳимоячиси Камол Соронқуловнинг айтишича, тоғлардаги буғуларни овлашда унинг ҳам ота-боболари фаол бўлган. Бироқ энди у боболарининг хатосини тўғрилашга ҳаракат қилмоқда.

"Бизнинг ўрмон ва тоғларимизда буғу кўп бўлган экан. Уюр, уюр бўлиб юрганидан, у жойни "Уюр буғу" деб аташган. Оқсоқоллардан суриштирсам, сенинг боболаринг 1926 йилда қизил аскарлар билан биргаликда энг охирги 9 ё 11 бош буғуни ўлдирган, деб айтишганди", дейди Камол.

BBC

Камол ва Таланбек ҳозир буғуларни кўпайтириш устида ишламоқда. Буғуларни Норин қўриқхонасидан олишади ва мамлакатнинг бошқа жойларига қўйиб юборишади.

"Сойнинг ёқасига ўтириб олиб йиғладим. Узоқ йиғладим. Кўнглим тўлиб кетди, сабабини билмайман. "Мен буни эпладим. Уларни қайтардим, буғулар келди", деб бақириб йиғладим", дейди Камол Соронқулов.

Камол ва Талантбек бу ерларда буғулар кўпайиб, фаровон яшашига умид қилади.

Бир кун келиб буғулар бу заминларни яна тўлдирса ажаб эмас.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.