Россия: Кремл қоидалари асосида ўтган сайловда ҳукмрон партия ғалаба қозонганини айтмоқда Rossiya saylov

Сурат манбаси, Getty Images
Россия парламентининг мунозарали сайловида участкалар ёпилишидан бир неча соат ўтиб, Президент Путин қўлловидаги ҳукмрон партия ғалаба қозонганини эълон қилди. Сайловга Кремл танқидчилари деярли қўйилмади. Уларнинг орасида қамоқдаги Алексей Навалнийнинг тарафдорлари ҳам бор.
Россия Марказий сайлов комиссиясининг хабар қилишича, ҳозиргача саналган сайлов бюллетенларига кўра, қудратдаги "Ягона Россия" партияси 50 фоиздан кўпроқ овоз олиб пешқадамлик қилмоқда.
Сайлов якуний натижалари жума куни эълон қилинади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Россия сайловлари қандайдир ўзгача. Сайлов участкалари мусиқа залларига айланган. Автобуслар эса сайлов участкасига. Улардан бирини Москвадан унча узоқ бўлмаган жойга тўхтаганини кўрдик. Нима учун автобусда деб сўраганимизда, тушунтириб беришолмади. Расмийлар сайловлар шаффоф ва адолатли ўтганини айтмоқда.
"Бу оддий сайловга ўхшайди. Сайловчи ва улар овоз берадиган партиялар бор, бироқ аксар мухолиф сиёсатчилар ҳамда фаоллар ёки бошқача айтганда Кремлнинг ашаддий танқидчилари сайловга қўйилмаган", дейди Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенберг.
Ижтимоий тармоқларда сайловда фирибгарликлар бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам чиқди.
475- сайлов участкасида бошини ёпиб олган аёл, сайлов қутиларини тўлдираётгани камерага тушиб қолди.
У бир даста қоғозни тугатди, кейин бошқаси келди ва бу шундай давом этаверди.
Яна бир ерда кимдир кузатув камерасини ёпиш учун пол ювгичдан фойдаланди. Аммо уларни тасвирга олаётган яна бир камерани унутиб қўйишди.
Мустақил кузатувчи "Голос" гуруҳининг Москвадаги қўнғироқлар марказидан айтишича, ушбу сайловда 4 мингдан ортиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқлаган.
"Стандартлар ҳақида гапирадиган бўлсак, айрим Европа стандартларини Россия ҳам имзолаган. Улар билан солиштирганда Россиядаги сайловлар эркин ва адолатли ўтмади", дейди гуруҳ фаоли Станислав Андрейчук
Россия Марказий сайлов комиссияси айрим сайлов участкаларида баъзи муаммолар бўлганини тан олади ва уларга қарши чора кўрилганини айтди. Бироқ қонунбузарликлар оммавий ёйилганини рад этди.
Натижаларга келсак, ажабланарли ҳолат йўқ. Кремл партияси Кремл қоидалари асосида ўтказилган мусобақада ғолиб бўлганини таъкидламоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















