Бердимуҳамедов бўрибосарга ҳайкал ўрнатди Turkmaniston bo'ribosar alabay

Сурат манбаси, Reuters
Туркманистон президенти ўзининг суюкли ит зотига юксак шараф намойиш этди - бўрибосарга улкан олтин ҳайкал ўрнатди.
Пойтахт Ашхободда бўрибосарга ўрнатилган олти метрлик ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи ҳайкални очди.
Илмий номи Марказий Осиё овчаркаси, Ўзбекистонда бўрибосар деб аталадиган чўпон ити зотини Туркманистонда Туркман Алабайи деб номлашган.
Бу бўрибосарнинг Президент Бердимуҳамедов томонидан илк бор шарафланиши эмас - ўтган йили Туркманистон президенти ит зотига бағишланган китоб ҳам чоп этган эди.
Мухбирларнинг ёзишича, ҳайкалнинг улкан ва олтиндан эканлиги аҳолининг фаровонлигини англатмайди, Туркманистон яшовчиларининг аксари камбағал деб кўрилади. Мамлакатдаги сўз эркинлиги аҳволига бағишланган халқаро ҳисоботларда, хусусан, "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ҳисоботида Туркманистон энг қуйида, фақат Шимолий Кореядан олдинда туради.
Бўрибосар ҳайкали пойтахт Ашхободнинг давлат идоралари ходимлари учун барпо этилган янги мавзесида жойлашган.
Улкан экранларда ҳайкалнинг турли томондан кўринишлари намойиши йўлга қўйилган. Бу ҳайкалнинг баҳоси қанчага тушгани ҳақидаги маълумот эълон қилинмаган.

Сурат манбаси, Reuters
Туркманистоннинг давлат матбуоти таърифича, бўрибосарга ҳайкал бу ит зотининг мислсиз жасурлиги ва меҳрибон юрагига кўрсатилган шарафдир".
Ҳайкал очилиши маросимида ўғил болага бўрибосар кучуги ҳадя қилинган.
Туркман Алабайи Туркман гилами ва Аҳалектин отлари сингари Туркманистоннинг миллий мероси ҳисобланади.
Президент Бердимуҳамедов ўзининг Аҳалтекин отларига бўлган муҳаббати ҳақида кўп бора гапирган, 2015 йили президентнинг от миниб ўтирган олтин ҳайкали ҳам очилган эди.

Сурат манбаси, Getty Images
Президент Бердимуҳамедов Туркманистонга "дўст" мамлакатлар раҳбарларига от ёки кучук совға қилади.
Бундай ҳадяларни олган раҳбарлардан бири Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ва Россиянинг жорий Президенти Владимир Путин, Қатар амири бўлган.
2017 йили Президент Бердимуҳамедовнинг Россия Президенти Владимир Путинга туҳфа қилиш пайтидаги бўрибосар кучукни ушлагани танқидларга сабаб бўлган эди: у кучуквачччани бўйнидан чангаллаб ҳавода ушлаб турган эди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















