Ўзбекистон, сиёсат: Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева лавозимларидан кетдилар O'zbekiston

Сурат манбаси, AOKA
Расман хабар қилинишича, Комил Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимидан, Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан кетганлар.
Бунга агентлик икки раҳбарининг ҳам нодавлат секторда фаолият юритишга қарор қилганлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
29 январ куни Тошкентда Ўзбекистон Президент Администрациясининг раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбарлигида мажлис бўлиб ўтган.
- Ўзбекистон: Энди мансабдорлар блогер ва журналистларни қамоқ билан қўрқита олмайдими?
- Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёевадан табрик: Би-би-си Ўзбек хизматига
- Каримов даврида ухлаган матбуотни Мирзиёев қизи уйғотадими?
- Солиқчилар блогерни солиққа тортишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотсин - Комил Алламжонов
- Мирзиёев собиқ матбуот котиби Алламжонов агентликни бошқаради
"Мажлисда АОКА директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди", дейилади расмий ахборотда.
Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб бунгача директор муовини лавозимида ишлаб келган Дилшод Саиджанов тайинланган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бундан бир йил олдин ташкил қилинган эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони 2019 йил 2 февралида имзоланган эди.
Агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб бундан олдин Президент матбуот котиби лавозимини эгаллаган 35 ёшли Комил Алламжонов тайинлангани ҳақидаги хабарлар 2018 йил ноябрида тарқалди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Президент Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева 2019 йил апрелида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, у "Ўзбекистоннинг хориждаги ижобий имиджини шакллантириш" учун масъул бўлиши хабар қилинганди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Алламжонов ва Мирзиёева раҳбарлигида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистлар ва блоггерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат қонунчилигида туҳмат ва ҳақорат учун жазони енгиллатиш, матба ва ноширлик соҳаси ходимлари турмуш шароитини яхшилаш, кўзи ожизлар учун адабиёт нашрини қайта тиклаш ишларида бош-қош бўлгани кузатилди.
Икки раҳбар истеъфоси ҳақидаги хабар кўпчилик учун кутилмаган бўлган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek
















