Хитой - Мусулмонлар: Жамлоқда ўлгани айтилган уйғур дутор қироли Абдураҳим Ҳайит видеоси пайдо бўлди

Абдураҳис Ҳайит деб айтилган одам акс этган видео скриншоти

Сурат манбаси, CRI

Сурат тагсўзи, Хитой ҳофиз Абдураҳим Ҳайит тирик демоқда.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Хитой давлат матбуоти бундан бироз вақт бурун қайта тарбиялаш жамлоғида ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинган уйғур ҳофизи Абдураҳим Ҳайитнинг аслида ҳаёт эканини хабар қилмоқда.

10 февраль санаси билан қайд этилган видео тасвирда ўзини Абдураҳим Ҳайит эканини таъкидлаган эркак «яхши аҳволда»лигини маълум қилган.

Ҳофизнинг ўлими тўғрисидаги хабар тарқаши ортидан Туркия ҳукумати Хитойни оқартув жамлоқларини ёпишга чақирган эди.

Айни дамда бир миллионга яқин уйғур бундай жамлоқларда сақланаётгани айтилади.

Бироқ айрим уйғурлар ҳофиз акс этган видеонинг ҳақиқийлигига нисбатан шубҳа билдирган.

Бу видео China Radio International радиосининг турк тилли хизмати томонидан эълон қилинган. Видеода ўзини Абдураҳим Ҳайит, дея таништирган эркак айни пайтда «миллий қонунларни бузгани туфайли тергов қилинаётгани»ни маълум қилган.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Алоқадор мавзулар:

Туркия нима дейди?

Туркия ташқи ишлар вазирлиги ҳибсга олинган уйғурларнинг консентрацион жамлоқларда «қийноққа солинаётгани»ни иддао қилган.

Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Ҳами Аксой жаноб Ҳайитнинг ўлими "Шинжонда содир бўлаётган инсон ҳуқуқларини поймол қилинишига нисбатан Туркиянинг муносабатини қатъийлаштиргани" ҳақида гапирган.

У 21 асрда бундай оқартув жамлоқларининг мавжудлигини қаттиқ қоралаган.

Бундан ташқари жаноб Аксой БМТ Бош Котиби Антонио Гутеррешни «инсоний фожиага чек қўйиш»га даъват этган.

Хитой эса бу изоҳларни «мутлақо қабул қилиб бўлмас» деб тасвирлаган.

Тарқоқ мусулмонлар

Шу пайтга қадар мусулмон кўпчиликка эга жуда кам давлат Хитойдаги уйғурлар билан мавжуд вазиятни қоралаб чиққан. Мутахассислар давлатларнинг Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий «ғазаби»дан чўчиётганини тахмин қилмоқда.

Шунга қарамай, Туркия расмий Пекинни «тилга киргиза олгани» айтилмоқда.

Уйғурлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Хитой уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқларини мунтазам бузиб келаётгани айтилади.

«Хитой ҳукумати мусулмон дунёсидаги таъсирини ҳисобга олиб, Туркиянинг танқидларига жавоб қайтарди,» сўзлайди АҚШда асосланган Уйғур Инсон Ҳуқуқлари Лойиҳаси раиси Нури Туркел.

Жаноб Туркел ҳофиз Ҳайит видеосининг ҳақиқийлигига ишончи камлиги, ихтиёрида мавжуд «технологик ютуқлар» ёрдамида Хитой ҳукумати тасвирларни исталганча ўзгартириши мумкинлигини иддао қилган.

Хофизнинг тақдири борасида нималар маълум?

Amnesty International ташкилоти Абдураҳим Ҳайитнинг ўлими юзасидан тарқалган хабарлардан хавотирга тушганини билдирган.

У моҳир дуторчи созанда сифатида кўпчиликка яхши таниш эди. У пойтахт Пекинда таҳсил олган ва, кейинроқ, миллий санъат труппалари таркибида ижод қилган.

Жаноб Ҳайитнинг ҳибс этилишига у ижро этган «Оталар» номли қўшиқ сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу қўшиқда ёшлар келажак авлод учун жонини қурбон берган аждодларни ҳурмат қилишга чақирилади.

Бироқ қўшиқ матнидаги айнан бир жумла - «уруш шаҳидлари» - Хитой ҳукуматининг жаноб Ҳайитни эҳтимолий террорчи сифатида кўришига туртки берган бўлиши мумкин.Ўлдига чиқарилган уйғур ҳофизининг 'тириклиги акс этганʼ видео пайдо бўлди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek