Грузия президенти: сайлов сохталаштирилди - Видео

Сурат манбаси, Reuters
Грузиядаги парламент сайлови ортидан ўн минглаб одам Тбилиси шаҳридаги парламент биноси қаршисида норозилик намойишига тўпландилар, улар "қудратдаги партия сайлов натижаларини сохталаштирди, бу сохталаштиришга Россия аралашди", демоқдалар.
Норози намойишчилар энди янги сайланган депутатларни парламентнинг дастлабки мажлисига киритмоқчи эмаслар.
28 октябр тунида протестчилар қаршисида сўзга чиққан Президент Саломе Зурабишвили грузияликларни оммавий норозиликка чақирди.
Грузияда парламент сайлови 26 октябрда бўлиб ўтди.
Қудратдаги "Грузин орзуси" партияси ва Грузия Марказий Сайлов комиссияси 54 фоиз овоз тўплаганликларини эълон қилдилар.
Мухолифатдаги "Ўзгаришлар учун" коалицияси 11%, "Бирлашган Миллий ҳаркат" 10,17 фози, "Кучли Грузия" 8 фоиз, "Грузия учун" партияси 7 фоиз овоз тўплаганликлари эълон қилинди.
Президент Зурабишвили ва мухолифатдаги тўрт партия сайлов сохталаштирилди деб ҳисоблайдилар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Грузин орзуси" сайлов эркин ва адолатли бўлди, дейди.
Декабр ойида ваколат муддати тугайдиган Президент Саломе Зурабишвили қудратдаги партияни сайлов натижаларини кенг миқёсда сохталаштиришди айблади.
Президент Зурабишвили мисол тариқасида давлат нафақасига боқиманда оилаларнинг аъзолари ID карталари сайлов олдидан олиб қўйилганини айтди.
Сайловдан кейин ушбу шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар "карусел овоз беришда" фойдалангани аниқ бўлди, яъни бир одам номидан сайлов қутисига қайта-қайта бир нечта бюллетен ташланган.
Европа Иттифоқи сайлов сохталаштирилиши даъволарини текширишга чақирди.

"Бу ердаги одамлар Грузиянинг Европа орзусини “биздан ўғирладилар” деган хавотирдалар. Аммо кулгили томони – кўпинча Кремлпараст деб айбланадиган қудратдаги партия ҳам “биз Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилишини истаймиз” дейди. Балки улар бошқа Европа Иттифоқини назарда тутишар?", дея савол беради Тбилисидаги норозилик намойишидан репортаж узатган Би-би-сининг Россия бўйича муҳаррири Стив Розенберг.
Бироқ "Грузин орзуси" партияси истаётган иттифоқ қанақа иттифоқ?
Бу саволга жавобни Грузияга тунда етиб келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бериши мумкин.
Виктор Орбан Евроиттифоқ бўшаштирилиши, кам интеграция, мамлакатларга эса кўпроқ қудрат бериш тарафдори.
"Бунақа Европа билан муомала қилишни Москва аниқ хоҳлайди", дейди Би-би-си мухбири.
Ҳозир Европа Иттифоқи раислиги Венгрияда.
Европа ИттифоқинингТашқи сиёсат бўйича комиссари Жозеп Боррел шундай деди: "Грузияга ташрифи пайти Орбан нима дейишидан қатъи назар, у Европа Иттифоқини тамсил этмайди".
Европа Иттифоқининг 13 та ташқи ишлар вазири қўшма баёнот тарқатдилар, унда жаноб Боррел баёнотини такрорладилар.
Би-би-си билан суҳбатда Президент Зурабишвили Грузия халқи ўз истагини изҳор этиши билан бирга аксар грузияликлар қўшилишни истаётган Европа Иттифоқи ҳам Грузияни қўллаб-қувватлаши муҳимлигини айтди.
"Грузия халқи ўз истагини изҳор этиши ҳаётий муҳим. Бизнинг шерикларимиз аҳолиси ва дастаги билан тезроқ Европа йўлимизга пешвоз чиқишлари муҳимдир. Токи Россияга ўз қўшнилари устидан устунликка эришиши осон бўлмасин", деди Президент Саломе Зурабишвили.
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002












