Янгиликлар: Халқ ғалаба қозондими? Ҳукмрон партия баҳсли қонун лойиҳасини қайтариб олди - Грузия

Сурат манбаси, AFP
Оммавий норозилик намойишлари ва халқаро миқёсда танқидлар қаршисида қолган Грузиядаги ҳукмрон партия баҳсли қонун лойиҳасини бекор қилишини маълум қилди.
Парламент Россияникига ўхшаш қонун лойиҳасини кўриб чиқа юбошлагач, бу ҳафта миглаб ғазабланган намойишчилар Тбилиси кўчаларига чиққанди.
Қонун лойиҳасига кўра, молиясининг 20 фоизидан ортиғини чет мамлакатдан оладиган нодавлат ташкилотлар ва мустақил ОАВ таъқиб остида тушади.
Ҳукумат бошқарувидаги партия қонун лойиҳасини "ҳеч қандай шартларсиз" қайтариб олишини айтди.
Аҳолининг ҳар бир қатлами олдида масъулиятли ҳукуматдаги партия сифатида "Грузия орзуси" жамиятдаги "қарама қаршилик"ни тушириш зарурияти ҳақижа гапирган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган ва НАТОга киришга ҳаракат қилмоқда. Европа Иттифоқи вакиллари қонун лойиҳаси Европа Иттифоқи қадриятларига тўғри келмаслигини айтиб чиққан.

Сурат манбаси, Reuters
Ҳукмрон партия қарорининг ўзгартиришидан бир кун олдин намойишчилар ва полиция билан тўқнашди.
Ғалаён полицияси парламент биноси ташқарисида одамларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи ва сув пуркагичларни ишга солди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Баъзи намойишчилар ерга йиқилгани ва йўталаётганлари, бошқалари эса Европа Иттифоқи ва Грузия байроқларини кўтариб олганларини кўриш мумкин.
Расмийларга кўра, бир қатор полициячилар жароҳат олишган ва полиция мулкига шикаст етказилган.
Янги қонун лойиҳасига кўра молиясининг 20 фоизидан ортиғини чет мамлакатдан оладиган ноҳукумат ташкилотлар ва мустақил матбуот воситалари ўзларини "хорижий агент" дея эълон қилишлари керак.
Мазкур лойиҳа халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кескин танқидларга сабаб бўлди.
Мухолифатнинг айтишича, Россияникига ўхшаш бу қонун Грузиянинг турфахил фуқаролик жамияти ва мустақил матбуотини тамғалаш ва бостириш учун қўлланилади.
Чоршанба куни парламент ташқарисида яна кўпроқ намойишлар бўлиб ўтиши кутилади.
АҚШ Давлат департаменти воизи Нед Прайс ушбу қонун лойиҳаси ортга катта қадам бўлиши, ҳамда "Грузия халқининг орзу-ҳаваслари учун ўта муҳим бўлган ҳуқуқларига зарба" беришини айтди.

Сурат манбаси, Reuters
Европа Иттифоқи ҳозирда Грузиянинг иттифоққа қўшилиш йўлида номзодлиги мақомини кўриб чиқмоқда. ЕИ ташқи ишлар вазири Жозеп Боррел бу лойиҳа "ЕИ қадриятлари ва мезонларига зид" эканини айтиб огоҳлантирди.
"Хорижий агентлар" қонуни 2012 йилда Россияда ҳам қабул қилинганди. Йиллар оша у Ғарб томонидан молияланувчи ноҳукумат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларини нишонга олди.
"Бу қонун Россияники эканини ҳаммамиз биламиз... Биз собиқ Совет Иттифоқининг бир қисми эмас, Европа Иттифоқининг бир қисми, Ғарбпараст бўлишни истаймиз", деди бир намойишчи Рейтер агентлигига.
Нью-Йоркда сафарда бўлиб турган Грузия Президенти Саломе Зурабишвили намойишчиларга ўз дастагини видео орқали изҳор қилди: "Мен ёнингиздаман. Сизлар бугун эркин Грузияга вакиллик қиляпсизлар. Ўз келажагини Европада кўрадиган Грузия ҳеч кимга бу келажакни олиб қўйишларига йўл қўймайди".
Парламент ичкарисида эса Грузияни бошқараётган "Грузин орзуси" партиясининг 76 депутати "хорижий таъсир шаффофлиги" номли бу қонун лойиҳасига овоз берганлар. Душанба куни қонун лойиҳаси муҳокамаси депутатлар муштлашуви билан якун топди.
Қонун қабул қилинса, Грузия Беларус, Тожикистон ва Озарбайжон каби ноҳукумат ташкилотлар фаолиятини чекловчи Россия қонунидан нусха олган нодемократик ва авторитар давлатлар рўйхатидан ўрин олади.
Тарихан Россия ва Грузияда "агент" сўзи "жосус" ва "сотқин" деган маънони беради ва фуқаролик жамияти олиб бораётган ишлар салбий аҳамият касб этишига етаклаши мумкин. Бу билан улар мамлакат ва инсон ҳуқуқлари равнақи учун эмас, хорижий кучлар манфаатлари йўлида амал қилишаётганига ишора қилинади.
АҚШ элчихонаси сешанба кунги баёнотида мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасини "Грузия учун қора кун" дея тасвирлади.
"Хорижий агентлар шаффофлиги" ва "хорижий агентлар регистрацияси" номли қонун лойиҳалари очиқчасига аксил-Ғарб бўлган "Халқ қудрати" ҳаракати томонидан парламентга киритилган. Бу ҳаракат Грузияни бошқарувчи "Грузин орзуси" партиясининг яқин иттифоқчисидир.
Грузия аҳолисининг 80 фоизидан ортиғи Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилишини истайди ва бу келажак давлат конституциясида белгиланган.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.













