Украина Россия бомбардимончиларига қарши "Ўргимчак тўри" ҳужумини қандай амалга оширди?

Сурат манбаси, Ukraine Presidential Press Service/EPA-EFE/Shutterstock
Бу ғайриоддий топқирлик, мисли кўрилмаган кўлам ва бир ярим йиллик тайёргарлик билан амалга оширилган ҳужум эди.
1 июн куни 100 дан ортиқ Украина дронлари Россиянинг ичкарисидаги авиабазаларга зарба бериб, ядровий қурол ташишга қодир узоқ масофали бомбардимончиларни нишонга олди.
"Ўргимчак тўри" деб номланган операциянинг кўлами, у бошланиши биланоқ яққол намоён бўлди.
Россиянинг бир нечта вақт зоналарида - Арктика доираси устидаги Мурманскдан тортиб, Украинадан 8000 км дан узоқроқ масофадаги Амур вилоятигача портлашлар қайд этилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг беш ҳудудида – Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амурда ҳужумлар содир бўлганини тасдиқлади.
Учоқларга фақат Мурманск ва Иркутскда зарар етганини, бошқа жойларда эса ҳужумлар қайтарилганини маълум қилди.
Ҳужумдан кўп ўтмай эълон қилинган фотосуратларда Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Васил Малюкнинг аэродромларнинг сунъий йўлдош харитасига қараб тургани акс этган бўлиб, унда Россия томонидан санаб ўтилган жойлардаги базалар аниқ кўринади.

Сурат манбаси, .
Ҳарбий операция
Малюкнинг айтишича, дронлар Россияга юк машиналарининг орқа қисмига ўрнатилган ёғоч кабиналар ичида, масофадан бошқарилиб очиладиган томлар остида яширинча олиб кирилган.
Кейин узоққа юк ташийдиган фура машиналари, юкидан бехабар бўлган ҳайдовчилар томонидан авиабазалар яқинидаги жойларга олиб борилган; сўнгра, дронлар учирилган ва нишонларига йўналтирилган.
Интернетда тарқалаётган видеоларда бу операцияда ўзи билмай иштирок этган фураларнинг бирининг томидан дронлар чиқиб келаётгани кўрсатилган.
Россиянинг "РИА Новости" давлат нашри томонидан интервю олинган юк машинаси ҳайдовчиларидан бири, у ва бошқа ҳайдовчилар юк машинасидан учаётган дронларни тошлар билан уриб туширишга ҳаракат қилганини айтди.
"Улар юк машинасининг орқа қисмида эди ва биз уларни учиб кетмасин деб, тўхтатиб қолиш учун тош отдик", деди у.
Россиянинг хавфсизлик хизматлари билан алоқаси борлиги маълум бўлган Телеграм канали "База"нинг тасдиқланмаган хабарларига кўра, дронлар учган юк машиналарининг ҳайдовчилари Россиянинг турли жойларига ёғоч кабиналарни етказиб бериш учун тадбиркорлар томонидан ёлланганликлари ҳақида бир хил гаплар айтишган.

Сурат манбаси, .
Баъзилари эса кейинчалик юк машиналарини қаерга қўйиш бўйича телефон орқали қўшимча кўрсатмалар олганликларини айтишди.
Кўрсатмаларга амал қилишгач эса, фураларнинг томидан дронлар учиб чиқаётганини кўриб ҳайратда қолишган.
Якшанба куни кечқурун ижтимоий тармоқларда ғалаба руҳидаги хабарини улашган Украина Президенти Володимир Зеленский (операцияни бевосита назорат қилган) ушбу жасоратли ҳужумда 117 та дрон ишлатилганини ва унга "бир йил, олти ой ва тўққиз кун" тайёргарлик кўрилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, нишонга олинган жойлардан бири Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) офисларидан бирининг ёнида жойлашган.

Сурат манбаси, .
Гарчи Зеленский операцияни амалга оширишга ёрдам берган шахслар Россия ҳудудидан олиб чиқилганини ва уларнинг ҳозир хавфсиз эканлигини таъкидлаган бўлса-да, Россия ҳужумга алоқадор шахсларни ҳибсга олганини маълум қилди.
Ҳозир ўчириб ташланган Телеграм постида Иркутск вилояти Уст-Кут шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари "Белая" ҳарбий аэродромига қилинган дрон ҳужуми билан боғлиқ ҳолат юзасидан Украинада туғилган 37 ёшли шахсни қидираётганликларини маълум қилди.

Сурат манбаси, .
Дронлар
УХХ томонидан эълон қилинган тасвирларда ўнлаб кичик қора дронлар омбордаги ёғоч кабиналарга саранжомлик билан жойлаштирилгани кўрсатилган.
Россиялик ҳарбий блоггерлар бу жой Челябинскда деб белгилашмоқда.
Буюк Британиялик дрон мутахассиси доктор Стив Райт Би-би-сига берган интервюсида Россия самолётларига зарба бериш учун ишлатилган дронлар нисбатан оғир юк кўтара оладиган оддий квадрокоптерлар эканлигини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, бу ҳужумни жуда ғайриоддий қилган нарса уларни Россияга яширинча олиб кирилиши, сўнгра масофадан туриб учириш ва бошқариш қобилияти бўлиб, бу сунъий йўлдош ёки интернет орқали узатилган алоқа орқали амалга оширилган деган хулосага келган.
Зеленскийнинг айтишича, учирилган 117 та дроннинг ҳар бирининг ўз учирувчиси бўлган.

Сурат манбаси, SBU
Доктор Райт, шунингдек, дронларнинг GPS ёрдамида учиб келган бўлиши мумкинлигини, аммо Россиянинг маҳаллий шовқинларга қарши чораларини масофадан туриб дронларни қўлда бошқариш орқали ҳам енгиб ўтган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Доктор Райт, шунингдек, дронларнинг GPS ёрдамида учиб келган бўлиши мумкинлигини, аммо Россиянинг маҳаллий радио шовқин тизимларини масофадан туриб дронларни қўлда бошқариш орқали ҳам енгиб ўтган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Киев дронларнинг қайси ишлаб чиқарувчиники эканлиги ҳақида маълумот бермаган, аммо уруш бошланганидан бери Украина дрон ишлаб чиқаришда жуда илгарилаб кетди.
Бу операцияда ишлатилган дронлар мамлакатда ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.
Нишонлар
"Россия ўта сезиларли йўқотишларга учради ва бу ҳақли равишда шундай бўлди", деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.
Украина маълумотларига кўра, 41 та стратегик бомбардимончи нишонга олинган ва камида 13 таси йўқ қилинган.
Москва баъзи самолётларга зарар етганини айтишдан ташқари, ҳеч қандай йўқотишларни тасдиқламади.
Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг зарар кўрган самолётлар сони бўйича маълумотларини ошкор этмаган бўлса-да, Би-би-си томонидан тасдиқланган видеолар Мурманскдаги Оленегорск авиабазасида ва Иркутскдаги "Белая" авиабазасида шикастланган самолётларни кўрсатади.
Ҳужумда нишонга олинган стратегик ракета ташувчи бомбардимончилар, бошқалар қаторида, Ту-95, Ту-22 ва Ту-160 бўлиши тахмин қилинмоқда.
Уларни таъмирлаш қийин бўлади ва ишлаб чиқаришда бўлмаганлиги сабабли, янгилашнинг ҳам иложи йўқ.
Capella Space томонидан улашилган радар сунъий йўлдош тасвирлари "Белая" авиабазасида камида тўртта жиддий шикастланган ёки йўқ қилинган Россиянинг узоқ масофали бомбардимончиларини аниқлади.
Бу Украина дронларининг Ту-95 бомбардимончисига қилинган ҳужумни кўрсатувчи тасвирларига ҳам мос келади.
"Уруш қонун-қоидаларига кўра, биз мутлақо қонуний нишонлар – ҳарбий аэродромлар ва тинч шаҳарларимизни бомбардимон қиладиган самолётларни йўқ қилиш режасини ишлаб чиқдик", деди УХХ раҳбари Васил Малюк.

Сурат манбаси, .
Ту-95 бомбардимончилари ўтган ҳафта ҳам Украинага қарши кенг кўламли Kh-101 ракета ҳужумини амалга оширгани айтилмоқда. Ҳар бир бомбардимончи саккизта бошқарилувчи қанотли ракетани ва ҳар бир ракетанинг ўзи 400 кг жанговар каллакни ташийди.
А-50 ҳарбий жосус самолётлари ҳам нишонга олингани хабар қилинган. Бу самолётлар Россиянинг Украина ракеталарини тўхтатиб қолиш ва зарба бериш қобилиятини оширувчи қимматли ҳаво воситаларидир.
Россияда қанча А-50 борлиги номаълум, аммо 2024 йил февраль ойида ҳарбий разведка раҳбари Кирило Буданов саккизта деб айтган эди, шунинг учун ҳар қандай йўқотиш ёки шикастланиш Москва учун жиддий зарба бўлиши мумкин.
Albatta, hozirgi paytda hamma ma’lumotlarni oshkor qilib bo‘lmaydi, lekin bular shubhasiz tarix kitoblariga kiradigan Ukraina harakatlaridir.
Ижтимоий тармоқдаги постида УХХ "Ўргимчак тўри" операцияси Россияга 7 миллиард долларга тушганини маълум қилди.
Россия давлат ОАВлари ҳужумлар ҳақида қатъий сукут сақлади, якшанба кунги асосий телекўрсатувлар шунчаки минтақавий ҳокимият органларининг баёнотларидан иқтибос келтирди.
Душанба куни эрталабга келиб, бу воқеа янгиликлар дастурларидан ғойиб бўлди.
Интернетда ва ундан ташқарида украиналиклар байрам қилишди, бир киши операцияни "Титаник" деб атади.
"Албатта, ҳозирги пайтда ҳамма маълумотларни ошкор қилиб бўлмайди," деб ёзди Зеленский Телеграмда, "лекин булар шубҳасиз тарих китобларига кирадиган Украина ҳаракатларидир."












