Сув танқислиги Ўзбекистон гидроэнергетикасини издан чиқарди, ЯИМ 160 млрд долларга етадими? Назарбоев нега фаоллашиб қолди?

ГЭС

Сурат манбаси, Ўзбекгидроэнерго АЖ

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистонда сув танқислиги туфайли гидроэнергетика ишлаб чиқариши кескин қисқарди. Ўзбекистон 2026 йилда ЯИМни 160 млрд долларга чиқармоқчи. Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди. Назарбоев нега фаоллашиб қолди?

35% камайган сув оқими Ўзбекистон гидроэнергетикасини издан чиқарди

Rasmiy
Gidroelektrostansiyalarda elektr ishlab chiqarish

o‘tgan yilga nisbatan

  • 35% kamaydi. Yangi qurilgan kichik GESlar ham vaziyatni sezilarli yaxshilamadi.

    O‘zbekiston energetika vaziri Jo‘rabek Mirzamahmudov (Batafsil: bbc.co.uk/uzbek)

    Ўзбекистонда сув танқислиги туфайли гидроэнергетика ишлаб чиқариши кескин қисқарди. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 29 декабр куни парламент қуйи палатасида маълум қилди, деб ёзади Podrobno.uz.

    Вазирнинг айтишича, гидроэлектростанцияларда электр ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 35% камайган.

    Янги қурилган кичик ГЭСлар ҳам вазиятни сезиларли яхшиламаган — уларнинг умумий ҳажми 140 млн кВт/соатни ташкил этган.

    Мирзамаҳмудовга кўра, бу шароитда мамлакат қуёш ва шамол энергиясига ўтишни, энергия сақлаш тизимларини жорий этишни энг тезкор ва самарали йўл сифатида кўрмоқда.

    Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев эса олдинроқ мамлакатдаги сув захиралари бир йил ичида 6,5 млрд куб метрга камайганини маълум қилганди.

    Алоқадор мавзулар:

    Мутахассисларга кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Сирдарё ҳавзасида сув-энергия алмашинуви бўйича музокаралар ҳозирча самара бермаяпти.

    Сув муаммосини бартараф қилиш учун Қирғизистонга қишда электр етказиб бериш эвазига ёзда Ўзбекистонга сув чиқариш бўйича янги келишувлар ҳақида хабар қилинганди.

    Шундай шароитда Афғонистондаги Қўштепа канали Амударёнинг 15%гача сувини тортиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ҳам янграмоқда.

    Энергетика вазирига сувга боғлиқлик туфайли Ўзбекистон муқобил манбаларга устуворлик беришини айтган.

    Ўзбекистонда ЯИМ 160 млрд долларга етиши кутилмоқда

    Byudjet 160 milliard dollarga yetmoqchi

    Сурат манбаси, president.uz

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Gazeta.uz 29 декабр куни хабар берди.

    Ҳужжат аввалроқ Қонунчилик палатаси (5 декабр) ва Сенат (19 декабр) томонидан маъқулланган. Бюджет лойиҳаси "жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик, логистика занжирларидаги узилишлар ва глобал низолар хавфларини ҳисобга олган ҳолда" тайёрлангани айтилмоқда.

    Расмий маълумотга кўра:

    • иқтисодий ўсиш 6,6% миқдорида бўлиши,
    • бюджет дефицити ЯИМнинг 3%идан ошмаслиги,
    • инфляция 7% атрофида бўлиши режалаштирилган.

    2026 йилда мамлакат ЯИМи 160 млрд доллар, аҳоли жон бошига ЯИМ эса 4 минг долларга етиши кутилмоқда.

    Консолидланган бюджет даромадлари 515,8 трлн сўм, харажатлар эса 567,7 трлн сўм этиб белгиланган. Дефицит 60,1 трлн сўмни ташкил этади.

    Харажатларнинг 54,7%и ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. Жумладан:

    • мактабгача ва мактаб таълими дастурларига — 9,4 трлн сўм,
    • соғлиқни сақлашга — 4,8 трлн сўм ажратилади.

    2026 йилдан бошлаб қатор солиқ тушумлари, жумладан ҚҚСнинг 5%и Тошкентга, 20%и вилоятларга қолдирилади. Шунингдек, олийгоҳлар қошидаги махсус мактаблар, коллеж ва техникумлар маҳаллий бюджетдан молиялаштирилади.

    Ҳукумат келаси йил учун давлат кафолати остидаги ташқи қарзлар лимитини 5 млрд доллар этиб белгилади.

    Назарбоев Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди; Кремлга сўнгги ташриф муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

    Mirziyoyev va Nazarboyev

    Сурат манбаси, president.uz

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабр куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда president.uz хабар берди.

    Томонлар икки давлат ўртасидаги "дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликнинг юқори даражаси"дан мамнунлик билдиргани айтилди.

    Президентлар бир-бирини Янги йил билан табриклаб, халқларга тинчлик ва фаровонлик тилади.

    Бироқ Назарбоевнинг декабр ойида Москвага қилган сўнгги ташрифи Қозоғистон ичида тортишувларга сабаб бўлди.

    Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

    Унинг Владимир Путин билан учрашуви ортидан Маждис депутати Ермурат Бапи собиқ юқори лавозимдаги шахсларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифини илгари сурди. Унга кўра, давлат сирига эга собиқ раҳбарларнинг хорижга чиқиши чекланиши лозим.

    Кремлпараст Телеграм каналлар бу учрашув Остонадаги элита ичидаги зиддиятни кучайтириши мумкинлигини ёзди.

    Назарбоев 2019 йилда президентликдан кетганидан бери Путин билан бир неча бор учрашган. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев эса 2025 йил бошида уни "сиёсий нозикликни йўқотганликда" танқид қилган эди.