Америка президентини халқ сайламайдими? Унда ким?

Сурат манбаси, Getty Images
2016 йилги президент сайловида Дональд Трамп Ҳиллари Клинтондан 3 миллион камроқ овоз олган, аммо ўшанда айнан у илк бор Америка Қўшма Штатларининг президенти этиб сайланган.
Овозларни санаш жараёни ҳануз давом этаркан, бу гал эса, у аллақачон ўзини ғолиб, деб эълон қилган.
Аммо қандай қилиб?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Америкача усул
Америкаликлар 5 ноябр куни яна бевосита Дональд Трамп ёки Камала Ҳаррис учун эмас, "сайлов коллегияси" (electoral college) аъзоларига ҳам овоз беришди.
Худди ана шу сайлов ёки сайловчилар коллегияси эса, сўнг президентни сайлайди.
Ҳар штатда муайян сондаги шундай сайловчилар бор.
Бу сон тахминан шу штат аҳолиси сонига мутаносиб бўлади.
Ҳозирда АҚШ бўйлаб 538 нафар шундай сайловчи овози мавжуд.
Президентликка номзод сайловда ғалаба қозониши учун бу овознинг ярми, яъни 270 ё ундан ошиғини олиши керак.
Аксар штатларда халқ овозини ютган номзод сайлов коллегиясининг овозини ҳам олади.
Масалан, бир номзод Калифорния штатидаги халқ томонидан берилган овозларнинг 99% ё 51%ини олса ҳам, фақат белгиланган 55та коллегия овозини олади.
Шу тариқа, умумийла, бир штатда камроқ овоз олган номзод барибир мамлакат бўйлаб аксар коллегия овозларини олишга эришиши ва президент бўлиши мумкин.
Бу охирги бешта АҚШ сайловидан иккитасида юз берди.
Тарихда бу кам содир бўлган.
Мана шу тизим туфайли президентликка номзодлар 270 сайловчининг овозини олиш учун асосан етарли штат коллегияларида ғолиб чиқишга куч сарфлашади.
Сайловчилар коллегияси вакиллари ўзи ким?
Коллегия сайловчиларини, одатда, штатлардаги турли қоидаларга асосан икки асосий партия тайинлайди.
Сўнг сайлов кунида улар расман тайинланади.
Бу сайловчилардан ўша штатдаги энг кўп халқ овозини олган номзодни тасдиқлаш кутилади.
Аммо баъзи штатларда улар ўзлари истаганча ҳам овоз бера олади. (Бу кам юз беради).
Йиллар оша бу тизимни ўзгартиришга чақириқлар янграмоқда.
Лекин, ҳозирча, сайловчилар коллегияси услуби амалда қоляпти.
Сайлов куни америкаликлар президент, вице-президент, шунингдек, Конгресс аъзолари учун овоз беришади.
Бундан ташқари, 11 штатнинг губернаторини ҳам сайлашади.
Сайловчилар коллегияси жами 538 вакилдан ташкил топган.
АҚШ сайлов тажрибасида ғолиб аксаран сайлов кунининг ўзида эълон қилинган.
Аммо овозларни санаш жараёнининг бир неча кунга чўзилгани ҳолати ҳам кузатилган.
Агар ҳеч бир номзод сайловчилар коллегиясининг 270 та овозига қўлга кирита олмаса, қонунчиликда янги президентнинг Вакиллар Палатаси томонидан сайланиши кўзда тутилган.
Бу гал 10 та штатда аборт тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам овозга қўйилган.
End of Телеграм каналимиз:












