Муҳаммад ва Яҳё Англия ва Уэлсдаги машҳур исмлар

A baby girl in a pink baby grow and and baby boy in a blue baby grow

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Андре Роден-Пол ва Жеймс Грегори
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

2024 йили Англия ва Уэлсда туғилган чақалоқларга берилган энг машҳур 100 исм эълон қилинди. Бу рўйхатга янги кирган қизларнинг номи Афина, ўғил болаларники Яҳё экани маълум бўлди.

Иккинчи йилдирки, бу ҳудудлардаги энг машҳур исм Муҳаммад бўлиб қолаяпти.

Худди 2023 йили бўлганидек, Noah(Нуҳ) ва Oliver иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Англия ва Уэлсда икки йилдан бери энг машҳур қизлар номлари Оливия ва Амелия бўлиб қолаяпти.

Олдинги йиллари учинчи ўринда бўлган Исла исми ўз жойини 2024 йили Лилига берган.

Машҳур исмлар рўйхатини Миллий Статистика идораси (ONS) эълон қилган, бу рўйхат туғилиш гувоҳномаларини берадиган ташкилот ҳужжатларига асосланади.

Энг машҳур 100 исм рўйхатига қизларнинг янги исмлари қўшилгани кузатилди.

Булар Элуиз(Eloise), Нора(Nora), Майла ва Мила(Myla), Роза(Rosa), Афина(Athena), Sara ва Зои(Zoe).

Ўғил болалар номларининг янги рўйхатига Остин(Austin), Натан(Nathan), Винни(Vinnie) ва Яҳё(Yahya) кирди.

Муҳаммад исми ўғил чақалоқларга берилаётган энг машҳур исмлигича қолаяпти, ўтган йили ота-оналари 5721 чақалоқни Муҳаммад деб номладилар.

Муҳаммад Англиянинг тўққиз ҳудудида биринчи ўринни, Уэлсдаги йиллик рўйхатда 57-ўринни эгаллаган.

Гувоҳномалардаги ёзилишида Mohammed 21-ўринни эгаллаган, 1760 чақалоқ гувоҳномасида номи ана шундай ёзилган, Мohammad 53-ўринда, 986 бола ҳужжати шундай ёзилди.

Англия ва Уэлсда ўтган йили туғилган 2761 қиз чақалоққа Оливия исмини бердилар, бу ном Англиянинг етти ҳудудида ва Уэлсда биринчи ўринни эгаллади.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

'Ота-оналар бошқаларникига ўхшамаган исмларни хоҳлашаяпти'

Болалар бўйича эксперт ва болалар номларига бағишланган "Baby Name Envy" китоби муаллифи Эс Жей Струм Оливия исми яна бир марта биринчи ўринни эгаллаганига ҳайрон бўлмаганини айтади.

"Бу ҳамма яхши кўрадиган исм. 90-йилларда Луизни, 80-йилларда Сара машҳур эди. Оливия ҳамма замонларда ҳам зўр танлов, лекин биз охирги вақтда тобора кам Оливиялар туғилаётганини кўраяпмиз. Одамлар болаларига бошқаларникига ўхшамаган исмларни хоҳлашаяпти", дейди Эс Жей Струм.

Струм хоним айтишича, машҳур бўлиб келган исмлар кўпинча рўйхат юқорисини эгаллайди, аммо пастдаги исмларга маданият ва санъат таъсири кўзга ташланади.

Мисол учун Маргот исми. Ҳолливуднинг машҳур актрисаси Маргот Робби иштирокидаги филмларни томоша қилганлар қизларини Маргот деб атай бошладилар.

Ёки Netflix нинг "Жинсий сабоқ" сериали образи Отис исми.

"Ота-оналар ён-атрофидаги дунёдан илҳомланаяптилар", дейди Струм хоним.

Аммо исмлар бўйича эксперт Струм хоним кузатишича, Британ ота-оналар ўғилларига ном танлаётганда "анъанавий номлар"га содиқ қолишни афзал кўраяптилар, токи боланинг номи "эртага иш топишида муваффақиятини таъминласин".

Бир аср олдин машҳур бўлган исмлар инглиз исмлари яна қайтаётганини айтади Эс Жей Струм.

"Бугун Артур энг машҳур 10 ном орасида. 15 йил олдин бундай эмас эди", дейди у.

Яна бир эксперт, болалар номларига бағишланган Nameberry веб-сайтини юритадиган Клейр Грин фикрича, бу 100 йиллик қоида деб кўриб келинган.

"Биз боболаримиз ва бувиларимиз исмлари бўлмасин, оддийгина эски ном бўлсин, деб ёндашишга кўникканмиз. Бу исмлар тириклар хотирасидан ташқарида ва қадимий бўлган ҳамма нарсага нисбатан муҳаббатнинг бир қисми", дейди Грин хоним.

Шунинг учун ҳам кейинги авлодлар номларида Сюзан ёки Роджер яна қайта пайдо бўлганига гувоҳ бўламиз, дея қўшимча қилади у.

'Табиатга боғлиқ исмлар ҳам машҳурлашаяпти'

Инглиз номлари орасида табиатга боғланган номлар ҳам энг машҳурларидан экани кузатилади.

Энг машҳур 10 исм орасида Лилия, Поппи ва Айвини кўриш мумкин.

Бу исмлар 100 йилдан буён "ўлмас" исмлар бўлиб қолаяпти, дейди Грин хоним.

Мухбирлар Грин хонимдан машҳур исмлар борасида бирор нарса ҳайратга солдими деб ҳам сўрашди.

"Анча эскириб қолган деб кўринадиган, аммо ҳали ҳам 100 ном орасида тургани бу Жессика", дейди Клейр Грин.

Олдинги йилларга солиштирганда 2024 йили Awesome, Cuthbert, Crispin ва Beckham номлари ўғил болаларга кам қўйилгани кузатилди.

Она-оналарнинг эса қизларига Сицилия, Эверест, Орхидея ва Поэм деган номлар билан аташлари камайган.