Ўзбекистон дайжест: Ташқи қарз қанча бўлди? Оилалар қанчалик бахтли, Истанбулдан муносабат

Non sotuvchi ayol telefonda nimadir eshitayapti

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

2025 йилнинг биринчи ярми якунига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 миллиард долларни ташкил этди. Буни Марказий банк ўзининг мамлакат тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзига ҳақидаги таҳлилида кўрсатиб берган. Таҳлилда берилган маълумотларга кўра бу қарз икки асосий қисмга бўлинади:

Давлат ташқи қарзи - 36,8 миллиард доллар

Корпоратив (хусусий сектор) ташқи қарзи - 35,4 миллиард доллар

Корпоратив қарз таркибида тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат кафолатисиз жалб этилган маблағлар ҳам мавжуд. Халқаро ташкилотлар, жумладан Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва рейтинг агентликлари Ўзбекистоннинг ташқи қарз юкини ўртача даражада деб баҳоламоқда. Бу шуни англатадики, мамлакатнинг қарзлари асосан имтиёзли шартларда олинган ва ҳозирча хавфли даражада эмас.

Таҳлилда айтилишича, инвестициялар оқими кучайган.

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хориждан келаётган инвестициялар сезиларли даражада ошдган:

Тўғридан-тўғри инвестициялар: 1,6 миллиард доллар (2024 йилга нисбатан 42% ўсиш).

Портфель инвестициялар (асосан халқаро облигациялар): 3,1 миллиард доллар.

Бу инвестициялар мамлакат иқтисодиётига қўшимча маблағ киришини таъминлаб, жорий операциялар ҳисоби тақчиллигини қоплашга ёрдам берган дейилмоқда.

Ўзбекистоннинг савдо баланси (экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ) 2025 йилнинг биринчи ярмида ижобий томонга ўзгарган . Экспорт 29% га ошиб, 16,6 миллиард долларга етган , импорт эса 10% га кўпайиб, 23 миллиард долларни ташкил этган . Натижада савдо баланси камомади 20% га қисқариб, 6,4 миллиард долларга тушган .

Шунингдек, хориждан юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми ошган . Бу эса Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет элда ишлаётганлар сони ва уларнинг даромадларининг кўпайганини кўрсатади. Бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси ижобий бўлиб, мос равишда 850 миллион ва 5,4 миллиард долларни ташкил этгани айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро захира активлари (валюта ва олтин) 7,4 миллиард долларга кўпайиб, 48,5 миллиард долларга етди. Бу мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади дейилмоқда .

Шунингдек, Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестициявий мавқеи 23% га яхшиланиб, 16,9 миллиард долларни ташкил этиши айтилмоқда. Бу эса, мамлакатнинг хориждаги активлари мажбуриятларидан кўпроқ бўлди дегани деб ёзишмоқда.

Оила бахтлилик индекси: 2025 йил натижалари эълон қилинди

Nikoh uzugi taqilmoqda

Сурат манбаси, Getty

"Оила va гендер" илмий-тадқиқот институти томонидан 2025 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон бўйича оилаларнинг бахтлилик индекси +0,611 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан +0,051 баллга ошган. Бу ҳақида "Оила va гендер" илмий-тадқиқот институти ўз Телеграм каналида билдиради.

Бу Индекс минус 1 дан плюс 1 гача бўлган оралиқда ўлчанади va турли индикаторлар асосида шакллантирилади. 2025 йилги натижаларда қуйидаги йўналишлар энг юқори кўрсаткичларга эга бўлди:

Демографик барқарорлик: +0,833 балл

Оилавий қадриятлар: +0,791 балл

Оилавий ҳаётдан қониқиш: +0,734 балл

Шунингдек, таълим олиш имкониятлари (+0,31 балл), иш билан таъминланиш (+0,22 балл) va давлат органлари фаолиятидан қониқиш (+0,13 балл) бўйича ҳам ўсиш қайд этилган.

Таҳлиллар оилавий бахтлилик даражаси турли ижтимоий-иқтисодий омиллар билан боғлиқ эканини кўрсатмоқда. Индексни шакллантиришда расмий статистика va ҳудудий сўров натижалари асос қилиб олинган.

Алоқадор мавзулар:

Истанбулда Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди: Бош консулхона расмий муносабат билдирди

Jasminning rasmi

Сурат манбаси, jasminna989

2025 йил 29 сентябр куни Истанбул шаҳрида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси маҳаллий полиция томонидан қўлга олинган. Ушбу шахслар гиёҳвандлик воситалари va психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

Улар орасида блогер сифатида танилган "Жасмин" ҳам мавжуд бўлиб, 30 сентябр куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган. Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ўзининг Telegram саҳифасида расмий муносабат билдирди. Консулхона хабарномасида воқеа тафсилотлари тасдиқланиб, тергов жараёни маҳаллий қонунчилик доирасида олиб борилаётгани маълум қилинган.

Блогер "Жасмин" ижтимоий тармоқларда турли мавзуларда чиқишлари билан танилган бўлиб, унинг контенти кўплаб кузатувчиларга эга эди. Ҳозирча унинг мазкур жиноят иши бўйича роли тергов доирасида аниқлаштирилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: