Хусусий университетлар - Бу кетишда Ўзбекистонга нима бўлади? Подкаст

Талабалар
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда хусусий университетларга талаб ошиб боряпти.
    • Author, Ўқитувчи, Аноним хат
    • Role, Тошкент
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бизга яқинда билимсиз, лекин олий тоифали кадрлар армияси кириб келади, қараб туринг.. Иш қидириб, давлат ва хусусий университетларга мурожаат қилдим.

Давлатникида муҳит яхшимас – деканлар босими, форма, соқол, бало-бадтар. Лекин билимли талабалар бор.

Хусусий университетга борсам, шароитлари яхши. Лекин, ўқитувчи сифатида қадрим бўлмас экан, деб хулоса қилдим.

Подкастимизни тингланг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Мавзуга алоқадор мақолалар:

Менга тушунтиришларича, ўқитувчи сифатида мен фақат гапирарканман. Талабаларга қўядиган баҳоларим, давомат белгиларим бир тийин бўларкан.

Оралиқ ва якуний имтиҳонларни талабалар телефонида топширармиш. Жавобларини ўзлари талабаларга беришармиш.

Агар талаба менинг устимдан шикоят келса, бу мен учун минус бўлишини айтишди. Яқиндагина эшитгандим, бир хусусий университетда дарс берадиган аёл ўқитувчи устидан талабалар уч марта арз қилишибди – кўп асар ўқитади деб.

Амалий фанларга суҳбатга чақирилдим.

Ҳозирги учинчи курснинг сиртқи, кундузги, кечки таълимида 4 мингга яқин талаба. Она тили ва адабиёт, бошланғичда 5 минг, иқтисод ва банк ишидаги талабалар сонини тасаввур қилаверинг – анча кўпроқ.

Student
Davlat test markazi
Бир парадан бошланғич ва она тили дарсларини ўтиб бердим. Талабаларнинг кўпчилигида мия бўм-бўш.. Янаям ачинарлиси, уларнинг ярмидан кўпи бу йилдан аллақачон ишга киришган.
Ўқитувчи
bbc.com/uzbek
Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

Филолог талабалар оддий эга ва кесим нималигини билишмади. Имтиҳонсиз киришган-да.

Контрактнинг энг арзони – 11 миллион сўм. Сифат-чи? Пули бўлса, диплом олиб чиқаверадими?

Бир парадан бошланғич ва она тили дарсларини ўтиб бердим. Талабаларнинг кўпчилигида мия бўм-бўш..

Янаям ачинарлиси, уларнинг ярмидан кўпи бу йилдан аллақачон ишга киришган. Бирининг айтишича, мактаб директорига 300 доллар бериб ўқитувчиликка ишга жойлашибди. Ўзбек тилининг энг оддий қоидаларини ҳам билмайди. У қандай қилиб она тилидан дарс беради? Қандай қилиб?

Хусусий университетдаги ишим учун ҳар бир ўтган парамга 190 минг сўмдан беришар экан. Ойлик давлат университетлариникидан яхши. Шароитлар зўр. Ҳамма хоналарда электрон доскалар, давлатникида бўр доска.

Лекин, бундай дарс ўта олмасам керак. Талабаларда на қизиқиш, на бир реакция бор.

Давлатникида маош 8 миллион атрофида бўларкан. Декан буни ҳал қилади асосан. Ишга кираман десам, декан порага шама қилган.

Хусусий университетларда 20 мингтадан ошиқ талаба бўлади, дейишса, ишонмасдим. Рост экан. Улар ўн минглаб. Ҳозирги хусусий университетлар ёмғирдан сўнги қўзиқориндек кўпаяётганини ҳисобга олсангиз, шу кунларда миллионлаб сифатсиз кадрлар мамлакатимиз бўйлаб “етишиб чиқяпти”.

Баъзилари ҳатто Россияда ишлаб, Ўзбекистондаги хусусий университетда “ўқияпти”. Бу суперконтрактларни тўлаш ҳам шунчалар осон бўлиб қолдики, ҳатто банклар атайин контракт пули учун кредитлар беряпти. Таълим бозори ҳар доимгидан қизиган.

Яқинда бир тўйхона олдидан ўтаётиб, сал танимай қолдим. Тепасига қарасам, университет деб ёзилибди. Тўйхона ҳам университет бўлибди.

Рақобат бўлгани яхши, университетлар кўп бўлгани яхши, талабалар кўпайгани яхши, лекин сифатни кимдир текширадими? Бу кетишда Ўзбекистонга нима бўлади?