Суратларда: "Ҳинд киноси энг буюк шоумени"нинг 100 йиллиги

Ўқилиш вақти: 5 дақ

Раж Капур "Ҳинд киносининг энг буюк шоумени" деб эъзозланган етакчи кинорежиссёр, продюсер ва актёр эди. Унинг ижоди ҳамон ҳинд киноларини шакллантирмоқда ва илҳомлантиришда давом этмоқда.

Бугун, 1988 йилда вафот этганидан қарийб қирқ йил ўтиб ҳам, у Ҳиндистоннинг энг севимли юлдузларидан бири.

Капур ўз кино карьерасини Ҳиндистоннинг мустақилликдан кейинги даврида бошлаган. Унинг дастлабки асарлари кўпинча ўша давр кайфияти ва интилишларини акс эттирувчи социалистик оҳангда яратилган.

Тарихчи Сунил Хилнани 2015 йилда BBC Radio 4да эфирга узатилган ва Ҳиндистонни бунёд этган эркаклар ва аёллар ҳақидаги сериал – "Incarnations: India in 50 Lives"да шундай деган эди: "Капур ҳинд социализмига романтика, эҳтирос, қўшиқ ва руҳият олиб кирди".

Шу боис, шанба куни унинг 100 йиллик таваллуд санасига бағишланган тадбирларнинг бутун Ҳиндистон бўйлаб ўтказилгани ва унинг ўчмас меросини улуғлагани ажабланарли эмас.

Бу тадбирлар орасида унинг 10 та машҳур фильмини ўз ичига олган ретроспектив томоша ҳам бор. Бу фильмлар дам олиш кунлари Ҳиндистоннинг 40 та шаҳри ва 135 та кинотеатрида кўрсатилади.

Актёрлар Притҳвираж Капур ва Рамсарни Капур оиласида туғилган Шришти Натҳ Капур кейинчалик Ранбир Раж Капур исмини олган ва "Инқилоб" (1935) фильмида илк бор суратга тушган.

Экранда шуҳрат қозонишдан олдин Капур саҳна ортида ўз маҳоратини оширди – режиссёр Кидар Шармага ёрдамчи бўлди, отасининг "Притви" театрида бадиий раҳбар сифатида ишлади ва кичик ролларда суратга тушди.

Унинг юксалиши "Нил Камал" (1947) филми билан бошланди ва бу бадиийлик ҳамда оммавий жозибани уйғунлаштирган ажойиб карьерага йўл очди.

1948 йилда Капур блокбастер фильмлар ва халқаро эътироф билан синоним бўлган машҳур RK Films студиясига асос солди.

У "Aag" (1948) фильмида режиссёр сифатида дебют қилди ва "Barsaat" (1949), "Awaara" (1951), "Shree 420" (1955) ва "Sangam" (1964) каби муҳим фильмларда актёр ва кинорежиссёр сифатида ўзининг серқирралигини намойиш этди. Бошқа машҳур асарлари орасида "Mera Naam Joker" (1970), "Bobby" (1973), "Satyam Shivam Sundaram" (1978) ва "Ram Teri Ganga Maili" (1985) бор.

Барча расмлар RK Films ва Film Heritage Foundation томонидан тақдим этилган

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: