Суратларда: "Ҳинд киноси энг буюк шоумени"нинг 100 йиллиги

Раж Капур

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Ўқилиш вақти: 5 дақ

Раж Капур "Ҳинд киносининг энг буюк шоумени" деб эъзозланган етакчи кинорежиссёр, продюсер ва актёр эди. Унинг ижоди ҳамон ҳинд киноларини шакллантирмоқда ва илҳомлантиришда давом этмоқда.

Бугун, 1988 йилда вафот этганидан қарийб қирқ йил ўтиб ҳам, у Ҳиндистоннинг энг севимли юлдузларидан бири.

Капур ўз кино карьерасини Ҳиндистоннинг мустақилликдан кейинги даврида бошлаган. Унинг дастлабки асарлари кўпинча ўша давр кайфияти ва интилишларини акс эттирувчи социалистик оҳангда яратилган.

Тарихчи Сунил Хилнани 2015 йилда BBC Radio 4да эфирга узатилган ва Ҳиндистонни бунёд этган эркаклар ва аёллар ҳақидаги сериал – "Incarnations: India in 50 Lives"да шундай деган эди: "Капур ҳинд социализмига романтика, эҳтирос, қўшиқ ва руҳият олиб кирди".

Шу боис, шанба куни унинг 100 йиллик таваллуд санасига бағишланган тадбирларнинг бутун Ҳиндистон бўйлаб ўтказилгани ва унинг ўчмас меросини улуғлагани ажабланарли эмас.

Бу тадбирлар орасида унинг 10 та машҳур фильмини ўз ичига олган ретроспектив томоша ҳам бор. Бу фильмлар дам олиш кунлари Ҳиндистоннинг 40 та шаҳри ва 135 та кинотеатрида кўрсатилади.

Капурнинг режиссёрлик дебюти "Aag" (1948) RK Films студияси ташкил топишига ва унинг Наргис билан афсонавий ҳамкорлигига асос солди. Уларнинг ўзаро уйғунлиги экранни ёритиб, уларни машҳур экран жуфтлигига айлантирди.

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, Капурнинг режиссёрлик дебюти "Aag" (1948) RK Films студияси ташкил топишига ва унинг Наргис билан афсонавий ҳамкорлигига асос солди. Уларнинг ўзаро уйғунлиги экранни ёритиб, уларни машҳур экран жуфтлигига айлантирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
Barsaat, 1951

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, Севги ва соғинч ҳикояси "Barsaat" (1949) Капурнинг режиссёр сифатидаги биринчи йирик муваффақияти бўлди. Шунингдек, у RK Films'ни кучли студия сифатида мустаҳкамлади.
Awara

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, "Awara" (1951) фильми Капурнинг Чарли Чаплиндан илҳомланган машҳур дайди образини намойиш этди. Унинг "Awara Hoon" қўшиғи ҳамон бутун дунёда машҳур. Фильм нафақат Ҳиндистонда, балки бутун дунёда катта шуҳрат қозонди – у собиқ Совет Иттифоқида мисли кўрилмаган муваффақиятга эришганди.

Актёрлар Притҳвираж Капур ва Рамсарни Капур оиласида туғилган Шришти Натҳ Капур кейинчалик Ранбир Раж Капур исмини олган ва "Инқилоб" (1935) фильмида илк бор суратга тушган.

Экранда шуҳрат қозонишдан олдин Капур саҳна ортида ўз маҳоратини оширди – режиссёр Кидар Шармага ёрдамчи бўлди, отасининг "Притви" театрида бадиий раҳбар сифатида ишлади ва кичик ролларда суратга тушди.

Унинг юксалиши "Нил Камал" (1947) филми билан бошланди ва бу бадиийлик ҳамда оммавий жозибани уйғунлаштирган ажойиб карьерага йўл очди.

Shree 420

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, "Shree 420" (1955) фильми Капурнинг ўз дайди персонажининг рамзий такрори бўлиб, йилнинг энг кўп даромад келтирган фильмига айланганди. Янги мустақил Ҳиндистонда чуқур акс-садо берган ватанпарварлик мадҳиясига айланган "Mera Joota Hai Japani" каби қўшиқлар куйланган бу фильм ўзининг мусиқаси, ҳикояси ва Капурнинг актёр сифатидаги жозибаси билан абадий классик асар сифатида эътироф этилмоқда.
Jagte Raho

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, "Jagte Raho" (1956) фильмида Капур шаҳарда сув излаётган қишлоқлик эркаклик тимсолида бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кескин тафовутни кўрсатиб беради. 149 дақиқалик фильмнинг қисқартирилган версияси 1957 йилда Чехословакияда бўлиб ўтган Karlovy Vary халқаро кинофестивалида "Кристалл Глобус" Бош мукофотини қўлга киритди.
“Jis Desh Mein Ganga Behti Hai” (1960) – мукофотга сазовор бўлган фильм бўлиб, унда Капур Ганг дарёсининг тозаловчи кучига ишонадиган оддий инсон сифатида тасвирланган. Қизиқарли муҳаббат тарихи ва қароқчилар фонида суратга олинган фильм ўзининг таъсирчан сюжети ва унутилмас мусиқаси билан машҳур.

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, "Jis Desh Mein Ganga Behti Hai" (1960) – мукофотга сазовор бўлган фильм бўлиб, унда Капур Ганг дарёсининг тозаловчи кучига ишонадиган оддий инсон сифатида тасвирланган. Қизиқарли муҳаббат тарихи ва қароқчилар фонида суратга олинган фильм ўзининг таъсирчан сюжети ва унутилмас мусиқаси билан машҳур.
Sangam

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, "Сангам" (1964) Раж Капурнинг биринчи рангли фильми ва романтик драмаси бўлиб, фақат чет элда – Лондон, Париж ва Швейцария каби машҳур жойларда суратга олинган биринчи ҳинд фильми эди. Ўз даврининг энг қиммат фильмларидан бири бўлиб, Капур, Вижаянтҳимала ва Ражендра Кумарнинг ажойиб ижролари билан мураккаб севги учбурчагини акс эттиради.
Mera Naam Joker

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, "Mera Naam Joker" (1970) Капур ижро этган масхарабоз Ражунинг аччиқ-ширин ҳикоясини сўзлаб беради. У ўз қийинчиликлари билан курашаётган бўлса-да, бошқаларга кулги улашади. Чуқур ҳиссиётларга тўла бўлишига қарамай, фильм муваффақиятсизликка учради. Аммо кейинчалик у севги, фидойилик ва ёлғизлик каби мавзулар очиб бергани учун култ фильмга айланди.

1948 йилда Капур блокбастер фильмлар ва халқаро эътироф билан синоним бўлган машҳур RK Films студиясига асос солди.

У "Aag" (1948) фильмида режиссёр сифатида дебют қилди ва "Barsaat" (1949), "Awaara" (1951), "Shree 420" (1955) ва "Sangam" (1964) каби муҳим фильмларда актёр ва кинорежиссёр сифатида ўзининг серқирралигини намойиш этди. Бошқа машҳур асарлари орасида "Mera Naam Joker" (1970), "Bobby" (1973), "Satyam Shivam Sundaram" (1978) ва "Ram Teri Ganga Maili" (1985) бор.

Барча расмлар RK Films ва Film Heritage Foundation томонидан тақдим этилган

Bobby

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, Капур режиссёрлигидаги "Bobby" (1973) ҳинд киносига ўсмирлик романтикаси тушунчасини олиб кирган, ўйинни ўзгартирган блокбастер эди. Унинг ўғли Риши Капур ва Димпле Кападиянинг дебютига бағишланган фильм балоғатга етиш онининг рамзий ҳикоясига айланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
Капурнинг сўнгги режиссёрлик иши бўлган "Ram Teri Ganga Maili" (1985) Мандакини ва унинг учинчи ўғли Ражив Капур иштирокидаги бозорбоп фильм бўлди. 1988 йил 2 майида Капур мукофотлаш маросимида оғир астма хуружига учради. У июнь ойида вафот этди. Ундан хотини ва беш фарзанди қолди.

Сурат манбаси, Film Heritage Foundation

Сурат тагсўзи, Капурнинг сўнгги режиссёрлик иши бўлган "Ram Teri Ganga Maili" (1985) Мандакини ва унинг учинчи ўғли Ражив Капур иштирокидаги бозорбоп фильм бўлди. 1988 йил 2 майида Капур мукофотлаш маросимида оғир астма хуружига учради. У июнь ойида вафот этди. Ундан хотини ва беш фарзанди қолди.