Толибон "Исломга зид" кийим кийган афғон йигитларни нима қилди?

Сурат манбаси, @tomasshelby.0093
- Author, Маҳфуз Зубайде
- Role, BBC News, Афғонистон
- Author, Маттеа Бубало
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Тўрт нафар афғонистонлик йигитга "Peaky Blinders" телесериалидан илҳомланиб кийган костюмлари учун Толибон ҳукуматининг Амри маъруф ва наҳий мункар вазирлигига мурожаат қилиш буюрилди.
Толибон масъули BBCга йигитларга уларнинг кийимлари "Афғонистон ва Ислом қадриятларига зид" эканлиги айтилганини, ҳамда "Peaky Blinders"телесериалидаги қадриятлар Афғон маданиятига зид эканлиги таъкидлаганини ҳам қўшимча қилди.
Интернетга жойлаштирилган видеоларда, озодликка чиққан йигитлар, Биринчи жаҳон урушидан кўп ўтмай Англияда тайёрланган сериалдаги каби кепкалар ва костюм-шимларда тасвирланган.
2021 йилда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери, Толибон Ислом шариат қонунининг талқинларига мувофиқ аҳолининг кундалик ҳаётига бир қатор чекловлар қўйди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Ҳатто жинси шимни ҳам қабул қилиш мумкин эди, лекин "Peaky Blinders" сериалидаги қадриятлар афғон маданиятига зид", - деди Толибон ҳукуматининг Ҳирот шаҳридаги Амри маъруф ва наҳий мункар вазирлигининг вакили Саифул Ислом Хайбар.
Уларнинг барчаси йигирма ёшли йигитлар бўлиб, Ҳирот вилоятидаги Жаброил шаҳридан.
Уларга якшанба куни Толибоннинг "ахлоқ полицияси" га мурожаат қилиш буюрилди ва эртаси куни улар Ҳиротдга сўроқ қилиш жараёнида иштирок этиш учун келишган.
Хайбар ижтимоий тармоқда: "Улар чет эл маданиятини тарғиб қилишди ва Ҳиротда кино актёрларига тақлид қилишди", дея ёзиб, улар "реабилитация дастуридан" ўтганини ҳақида қўшимча қилди.
Улар расман ҳибсга олинмаган, "фақат чақирилган, насиҳат берилган ва қўйиб юборилган", дейди Хайбар BBCнинг АҚШдаги ҳамкори CBS Newsга.
Hatto jinsi shimni ham qabul qilinish mumkin edi, lekin "Peaky Blinders" serialidagi qadriyatlar afg‘on madaniyatiga zid
"Бизнинг ўз диний ва маданий қадриятларимиз бор, айниқса жамиятимизда анъанавий кийиниш қабул қилинган", деди у.
"Уларнинг кийимлари афғонларга хос эмас ва бизнинг маданиятимизга мос келмайди. Иккинчидан, уларнинг ҳаракатлари инглиз фильмидаги актёрларни тақлид қилиш эди. Биз мусулмон жамиятимиз. Биз кимгадир эргашиш ёки тақлид қилишни истасак, исломга солиҳ бўлган аждодларимиз, диний уламоларимизга эргашишимиз керак".
Йигитлар насиҳатлар учун расмийларга миннатдорчилик билдирган ва вазирлик томонидан сўроқ қилинганидан сўнг қўйиб юборилган.
Суҳбат қандай шароитларда ёзиб олинганлиги номаълум бўлса-да, улар видеода қонунларни бузганликларини билмаганлигини айтишган.
"Мен билмаган ҳолда жуда кўп томошабинлар кўрган, Шариатга зид бўлган видео билан бўлишганман", - дейди йигитлардан бири.
Унинг айтишича, у "насиҳат берилиб, қўйиб юборилган" ва бундан кейин у "шундай иш қилмайди". Ноябр ойининг охирида Herat-Mic YouTube канали юкланган интервьюда, улар чақирилишидан олдин, сериалда намойиш этилган модага ҳайрон бўлишларини айтишди ва маҳаллий аҳолидан ижобий жавоб олишларини қўшимча қилишди.
CBS Newsга кўра, йигитлардан бири шундай деган: "Дастлаб биз иккиланардик, лекин ташқарига чиққач, одамлар бизнинг кийиниш услубимизни ёқтиришди, бизни кўчада тўхтатишиб, биз билан суратга тушишни хоҳлашди".












