Украина Россия шаҳарларини кунига бир неча марта ўққа тутмоқда

Белгородда снарядлар нафақат кўп қаватли уйлар, балки ҳовлиларга ҳам келиб тушяпти.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Белгородда снарядлар нафақат кўп қаватли уйлар, балки ҳовлиларга ҳам келиб тушяпти.

Россия ҳукуматига кўра, Белгород вилояти тунда яна ўққа тутилган. Ҳарбийлар 13 реактив снаряд уриб туширилганини хабар қилишди.

Мудофаа вазирлигига кўра, чоршанба куни соат 11:30да вилоятдаги иншоотларни RM-70 Vampire тизими ёрдамида ўққа тутишга яна ҳаракат қилинган.

Алоқадор мавзулар:

Ҳарбийларга кўра, снарядлар қолдиқлари ва нишонга урилиш оқибатларига кўра, ўқлар Чехияда ишлаб чиқарилган RM-70 Vampire тизимидан отиляпти.

"Блэтгород" телеграм канали ёзишича, осмондаги портлашлар ортидан шаҳар узра тутун кўтарилган.

Белгородда ракета хавфидан огоҳлантирувчи сиреналар ўтган ҳафта бошидан бери кўп янграяпти. Ҳукуматга кўра, вилоят ўққа тутилиши натижасида 16 киши ҳалок бўлган, 98 киши жароҳат олган.

BBC

Снарядлар тўғри келган жойда портлаяпти, дейди Би-би-си мухбири. Вилоят раҳбарияти инсоний талафотлар ва вайронагарчилик ҳақида кундалик хабар тарқамоқда, ижтимоий тармоқларда эса ёниб кетган машиналар, бузилган бинолар ва ёнғинларнинг янги-янги суратлари тарқалмоқда.

Украина томони бу хабарларни шарҳламади.

Маҳаллий матбуот ва каналлар ҳужумлардан кейинги аҳвол акс этгани айтилган видеоларини тарқатишмоқда.

ТАССга кўра, Белгород ўққа тутилиши оқибатида бир киши яраланган.

Белгород шаҳрининг Макаренко кўчаси "фавқулодда вазият сабабли" ёпиб қўйилгани айтилмоқда.

Белгородда шикастланган автомобиллар.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Белгородда шикастланган автомобиллар.

Бошқа ҳудудлар

Белгород ва Украина чегарасига яқин бошқа яшаш ҳудудларида мунтазам юз бераётган отишмалар туфайли ўқувчилар вақтли мактаб таътилига чиқарилмоқда.

Губернатор олий таълим муассасалари ва коллежлар масофали таълим тизимига ўтишларини билдирди.

Мудофаа вазирлиги, шунингдек, чоршанбага ўтар кечаси Саратов вилояти узра тўртта учувчисиз дронлар уриб туширилганини хабар қилди.

Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин дронлар Энгелс шаҳри устида уриб туширилганини айтди.

Ҳамма замбаракларни ҳам уриб тушириб бўлмайди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ҳамма замбаракларни ҳам уриб тушириб бўлмайди.

Энгелс шаҳри узоқ масофали ҳарбий авиация аэродроми яқинида жойлашган.

Охирги марта Энгелс 2022 йил декабрида дронлар ҳужумига учраганди.

«РБК-Украина» ўзининг Украина махсус хизматларидаги манбасига таяниб айтишича, Энгелс яқинидаги дронлар ҳужуми "Украина мудофаа вазирлигининг бош разведка бўлими" режалаган иш бўлган.

Расман Украина бу ҳужумни ҳам шарҳламади.

Россия ҳудудларининг ўққа тутилишини руспараст ижтимоий тармоқларда тобора кўп муҳокама қилишмоқда.

"Белгород бир кунда тўртинчи марта ўққа тутилди... Москва қачон рақсдан чарчаб, унга эътибор қаратишини кутяпти", - деб ёзади «Тринадцатый».

"Донецк 10 йилдирки шундай ўқлар остида яшаяпти, ҳеч нарса бўлмади-ку, деган шарҳлар ҳайратга солади. Кечирасиз, Махсус ҳарбий амалиётнинг мақсади тобора кўп рус шаҳарлари Донецкдек яшашини таъминлашмиди?" - деб сўрайди z-блогер «Под лед».

Белгород.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Белгород.

Россия Президенти Владимир Путин 18 март куни чегара яқинидаги ҳужумларга муносабат билдирди.

Унга кўра, "бугун юз бераётган фожиали ҳодисалар" туфайли Россия Украина билан чегарада "санитар ҳудуд"ни яратади. "Қачон мақсадга мувофиқ деб топсак, ўшанда", - дея қўшимча қилган у.

Чекка ҳудудлари билан ҳисоблаганда Белгород шаҳрида ярим миллион аҳоли яшайди. Шаҳар марказидан Украина чегарасигача масофа 30-35 км.

Украина тарафида чегарадан шунча масофада Харкив шаҳри жойлашган ва у ракета зарбаларидан анча катта шикаст еган - у ерда бутун бошли мавзелар харобаларга айланган, юзлаб одамлар ўлган.

Белгороднинг ўққа тутилиши Украина шаҳарларига Россия зарбаларининг оширилиши ва Олександр Сирскийнинг Украина мудофаа кучлари бош қўмондони этиб тайинланиши манзарасида юз бермоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek