Ҳокимларга босим, монополия ва газ муаммоси қандай ҳал қилинади? - "Миллий Тикланиш" номзоди билан суҳбат

Ғайрат Қодиров Ўзбекистонда 22 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларида "Миллий Тикланиш" партияси номидан Олий Мажлисга ўз номзодлигини илгари сурди, аммо сайлана олмади.
У ўз номзодлигини илгари сурган Жиззах вилоятидаги 35-Ғаллаорол сайлов округида энди ЎзЛиДеп ва "Адолат" партиялари номзодлари ўртасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.
Жиззах педагогика институтининг илмий ишлар бўйича проректори Ғайрат Қодиров 10 йилдирки "Миллий Тикланиш" партиясининг Жиззах вилояти бўлимига раислик қилади.
Миллий юксалиш сари иқтисодий тараққиётга ўтишни тарғиб қилган "Миллий Тикланиш" партияси сайловолди тарғиботлар чоғида Ўзбекистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕвразЕС)га қўшилишига қарши чиқиши ва сўнгра бу мавқеини бироз юмшатиши билан ёдда қолди.
Партия, шунингдек, ўз сайловолди дастурида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Ўзбекистон темир йўллари" йўловчи ташувчи компаниялар мавқеини янада мустаҳкамлаш йўлида ишлашини эълон қилган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Айни баёнотлар билан чиққан партия раиси Алишер Қодиров ҳам Олий Мажлисга Жиззах вилоятининг 36-Пахтакор сайлов округидан ўз номзодини қўйган, аммо у ҳам биринчи овоз беришда етарли овоз йиға олмади.
5 январда бўлиб ўтадиган такрорий овоз бериш жараёнида пахтакорлик сайловчилар Алишер Қодиров ва ЎзЛиДеп номзоди Гулзода Зухурова ўртасида танлов қилишлари керак бўлади.
Сайлов куни Жиззах шаҳрида бўлган Би-би-си журналисти Ибрат Сафо Ғайрат Қодиров билан учрашиб, "Миллий Тикланиш" ғоялари, Евросиё Иттифоқига кириш борасидаги қарама-қарши чиқишлар, монополияга муносабати, депутат ва ҳокимлар, ҳамда халқ билан муносабат ҳақидаги фикрларини сўради.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












