Дипломатлар: "Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришилди"

Сурат манбаси, Reuters
Санкциялар бекор қилиниши эвазига Эроннинг ядровий дастурини чеклаш борасидаги келишувга эришилди. Бу ҳақда Венада учрашган P5+1 гуруҳи, яъни АҚШ, Британия, Франция, Хитой, Россия ва Олмония дипломатлари эълон қилдилар.
Келишувга биноан, Эрон хорижий инспекторлар учун ўз ядровий иншоотлари эшикларини очиб беради. Бунинг эвазига Ғарб давлатлари Эронга қарши жазо чораларини босқичма-босқич бекор қилиб борадилар.
Аммо, инспекторлар хоҳлаган пайтларида ҳоҳлаган жойларида пайдо бўла олмайдилар.
"Инспекторлар ўз ташрифларини асослаб беришлари керак бўлади. Улар ядровий иншоотларга хоҳлаган пайтларида кира олмайдилар", - дея хабар қилади Би-би-си мухбири Жеймс Роббинс.
Оврўпо Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича хизмати хабарига кўра, олти давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Венада Лондон вақти билан соат 9:30да бошланади. Бу учрашув Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги кўп йиллик музокараларга нуқта ясайди.
Олти давлат ва Эрон ядровий дастурнинг қисқартирилиши ва халқаро санкцияларнинг олиб ташланиши борасида 100-бетли ҳужжатни ишлаб чиққанлар.
Эрон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги мазкур музокаралар 13 йилдирки давом этмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












