You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Тиланчилик олмаси фото танлов ғолиби
Осиё. Афғонистон Иброҳим Наврўзий, Associated Press
2024 йилги World Press Photo танловида дунёнинг турли бурчакларида олинган қандай яна суратлар ғолиб бўлди?
Огоҳлантириш: Қуйидаги айрим фото суратлар кўнгилни хира қилиши мумкин
Европа. Ота азоби. Муаллиф Адем Алтен. AFP
АҚШга йўл олиб Мексикада учрашиб қолган икки мигрант фото сурати 2024 йилги World Press Photo танловида тўрт юқори мукофотдан бирига сазовор деб топилди.
Гондураслик Роза Белло(чапда) ва венесуэлалик Рубен Сото "Махлуқ" деб ном берилган товар поезди устида кетаётган вақтлари суратга олинган.
Фото муаллифи Алехандро Сегарра.
Танлов ҳайъати аъзоларининг қайд этишларича, Сегарранинг ўзининг Венесуэладан Мексикага ҳижрат қилиш тажрибаси муҳожирлик юзма-юз келадиган таҳдид ва қаршиликни аъло даражада ҳужжатлаштиришга ёрдам берган.
Олти минтақавий ҳайъат дунёнинг 130 мамлакатидан қарийб 4000 фотосуратчи юборган 61000 фотолар орасидан энг яхшиларини танладилар.
"Бу ҳамма жойдаги матбуот ва ҳужжатли фотосуратчиларнинг жасурлик, ақл ва ихтирочиликлари, баъзан тасаввур қилиб бўлмайдиган шароитда ҳодисани ҳикоя қилиб бериш ишларига қарсак чалиш имкониятидир", дейди "Гардиан" газетаси фото таҳририяти раҳбари, шунингдек, жюри ҳайъати раисаси Фиона Шилдс.
Ли-Анн Олваж "Йил ҳикояси" деб номланган мукофотга сазовор топилди.
Фото дименция хасталиги билан Мадагаскарда истиқомат қилаётган 91 ёшли "Дада" Пол Ракотозандринийга бағишланган.
Бобо Полни қизи Фара парвариш қилиб келаяпти.
"Ушбу ҳикоя оила ва парвариш линзаси орқали бутун дунёдаги саломатлик масаласини кўрсатади", деди жюри фото сурат ҳақида.
Қуйидаги фото "Йил фотоси" деб тан олинди.
Фото Ғазо бўлгасидаги Носир шифохонасида олинган.
Унда 36 ёшли Инас Абу Мааммар беш яшар жияни Салининг кафанга ўралган жасадини қучоқлаб тургани акс этган.
Сали, унинг онаси ва синглиси Хон Юнисдаги уйида Исроил ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлдилар.
Фото суратчи Муҳаммад Салимнинг рафиқаси Носир шифохонасида кўзи ёриди, шу кунлари фото суратчи шифохона ўликхонасида яқинларининг жасадларини қидираётган инсонларни расмга олаётган вақти ушбу манзарага дуч келди.
"Тасаввур этиб бўлмас йўқотишнинг метафорик ва том маънодаги кўриниши" дея суратга таъриф берди ҳайъат.
"Бу Ғазо бўлгасида ҳозир нималар рўй бераётганини чуқурроқ ҳис қилдирадиган кучли ва қайғули лаҳза" деди Муҳаммад Салим.
Жулия Кочетованинг Украинада олган фотоси "Очиқ формат" мукофотини олди.
Жулия Кочетова ва икки украиналик ижодкор фото суратлар, шеърлар, аудио клиплар билан Украина урушидаги кунлик реалликни акс эттирадиган веб-саҳифа ясадилар.
Мана бошқа минтақавий ғолиблар.
Африка. Урушдан қайтиш. Муаллиф Винсент Хейгс, for Real 21
Европа. Уруш зонасидаги Каховка тўғони. Муаллиф Жоанна Мариа Фриц, Die Zeit
Шимолий ва Марказий Америка. Квебек ўт ўчирувчиларининг бир куни. Муаллиф Charles-Frédérick Ouellet. Globe, The Globe and Mail, Conseil des arts et des lettres du Québec (CALQ)
Шимолий ва Марказий Америка. Монархларни асраб қолиш. Муаллиф Жейме Рожо. National Geographic
Жанубий Америка. Амазон қурғоқчилиги. Муаллиф Лало де Алмейда. Folha de São Paulo
World Press Photo кўргазмаси Лондонда 3 - 27 май кунлари бўлиб ўтади.
Барча фотосуратлар муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo Foundation га тегишли.