Рамазон ойида нима ейиш керак ва нимани емаган яхши?

Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images

Дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар исломий тақвимдаги энг муқаддас ой бўлмиш Рамазонни бошладилар.

Бу ойда Қуръон Муҳаммад пайғамбарга нозил бўла бошлаган деб ишонилади.

Алоқадор мавзулар:

Бир ойда тўла рўза тутилади. Рўза Исломда барча мусулмонлар зиммасидаги 5 мажбурий амалдан, яъни Исломнинг беш устунидан бири ҳисобланади.

Рамазон ойида мусулмонлар эрта тонгда саҳарлик қилади.

Мусулмон кун ботгунча ҳеч нарса емайди, ичмайди.

Рўза тутиш фақат соғлом одамлардан кутилади: касаллар, балоғатга етмаганлар, ҳомиладор, эмизикли ёки ҳайз кўраётган аёллар ва мусофирлар рўза тутишдан озод қилинади.

Баъзи одамлар учун рўза тутиш осон, баъзилар учун қийин бўлиши, очлик иш ва бошқа кундалик юмушларга халақит бериши мумкин.

Хўш, очлик ва чанқашни камайтириш, бир ой рўза тута олиш учун қандай овқатларни истеъмол қилиш керак?

Саҳарликда нима ейиш керак?

Саҳарлик рўза кунига тайёргарлик бўлиб, тўғри овқатланиш кунни енгилроқ ўтказиш учун муҳимдир.

Хурмо - оғиз очишда Муҳаммад пайғамбар вақтидан бери қўлланиладиган маҳсулот.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Хурмо - оғиз очишда Муҳаммад пайғамбар вақтидан бери қўлланиладиган маҳсулот.

"Рамазон ойида танангизнинг кун давомида энергия ва озуқавий эҳтиёжини қондириш учун оқсил, углевод, витамин ва минералларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, сувни етарли миқдорда ичишни унутманг", дейди диетолог Исмат Тамер.

У енгил, соғлом ва тўлиқ нонушта қилишни тавсия қилади.

"Кун отишидан олдин сут маҳсулотлари ва пишлоқ, тухум, помидор ва бодринг каби янги сабзавотларни истеъмол қилишингиз, шўрва, зайтун мойида пиширилган сабзавотлар ва мевалардан ейишингиз мумкин", дейди у.

Рўза пайтида сувсизланиш олдини олиш учун ифторлик ва саҳарлик орасида тахминан икки-уч литр сув ичиш тавсия этилади.

Диетолог Бриджит Беламнинг қўшимча қилишича, саҳар пайтида мураккаб углеводларни, айниқса, донли маҳсулотларни истеъмол қилиш яхши, чунки бу энергиянинг секин чиқиши кунни ўтказишга ёрдам беради.

"Шундай қилиб, сули, донли овқатлар саҳар учун ажойиб танловдир", дейди у.

Баъзи тадқиқотлар кўрсатадики, ловия, нўхат каби манбалардан олинган толалар тўйинганлик туйғусини 30% дан кўпроқ ошириши мумкин.

"Шунингдек, рўза тутишдан олдин кўпроқ суюқлик ичиш керак", дейди Бенелам ва шўр нарсаларни истеъмол қилишдан қайтаради.

"Тузли таомлар чанқатиб қўяди. Узун кун давомида яна сув суюқлик ичиш учун анча кутиш керак бўлади.»

Рўза пайтида сувсизланиш олдини олиш учун ифторлик ва саҳарлик орасида тахминан икки-уч литр сув ичиш тавсия этилади.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Рўза пайтида сувсизланиш олдини олиш учун ифторлик ва саҳарлик орасида тахминан икки-уч литр сув ичиш тавсия этилади.

Саҳар пайтида кофеиндан воз кечиш чанқоқлик олдини олиш учун ҳам муҳим. Рўза пайтида сувсизланиш олдини олиш учун ифтор ва саҳар орасида тахминан икки-уч литр сув ичиш тавсия этилади.

Ифторда нима ейиш керак?

Биринчи марта оғиз очаётганда, одатда, кўп миқдорда суюқлик ва қувват олиш учун таркибида табиий шакар бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилади, масалан, оғиз очишда кенг истеъмол қилинадиган мева - хурмо.

Хурмо Муҳаммад пайғамбар давридан бери оғиз очиш учун истеъмол қилинган.

"Хурмо ва сув - рўза тутиш ва овқатланишни бошлаш учун яхши, - дейди диетолог Бриджит Бенелам. - Улар сизга қувват ва регидрация беради."

"Шўрва рўза тутиш учун ҳам жуда яхши, чунки унда ловия, дуккаклилар, ясмиқ ва сабзавотлар каби озиқ-овқатлар бўлади - булар сизни озиқ моддалар ва тола билан таъминлайди", дейди у.

BBC

"Узоқ оч юриб, бирдан жуда оғир ва тўйимли овқат ея олмайсиз, чунки бу сизни чарчатиб, ланж ва бўшашган ҳис қилишингизга олиб келади."

Оғиз очилгандан сўнг, ифторлик таомлари маданият ва анъанага қараб фарқланади, лекин одатда бир нечта таомлардан иборат бўлади.

Ифторда истеъмол қилинадиган овқатлар таркибида крахмалли озиқ-овқатлар, жумладан, дуккаклилар, толага бой сабзавотлар ва мевалар, сут маҳсулотлари ва гўшт, балиқ, тухум ва ловия каби оқсилга бой овқатлар мувозанати таъминланиши керак. Бундан ташқари, семиртирадиган кўплаб ширин таомлар ва ширинликларни истеъмол қилишдан тийилиш тавсия этилади.

Баъзи диетологлар, шунингдек, ифторликда битта тўйиб егандан кўра, икки қисмга бўлишни маслаҳат беришади, чунки бу қондаги глюкоза даражаси кескин ортишини назорат қилишга ёрдам беради ва ҳазм бузилиши хавфини камайтиради.

Рўза соғлиғингиз учун фойдалими?

Рўза тутишнинг соғлиқ учун умумий фойдаси борлиги исботланган ва муайян интервал билан рўза тутиш вазн йўқотишнинг оммавий усулига айланмоқда.

Интервалли рўзада нима ейишдан кўра, қачон ейишга урғу берилади. Бунда ҳар куни маълум соатларда рўза тутилади.

Ғоя шуки, танангиз шакар заҳираларини ишлатиб бўлгач, ёғларни ёқишни бошлайди ва вазн камаяди, бу метаболик ўтиш деб номланувчи жараёндир.

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Рамазон ойида рўза тутиш ўпка саратони, колоректал саратон ва кўкрак саратони хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Рамазон ойида рўза тутиш ўпка саратони, колоректал саратон ва кўкрак саратони хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Тадқиқотлар кўрсатишича, интервалли рўза тутишнинг соғлиқ учун фойдалари паст қон босими ва холестерин даражасини, яллиғланишнинг умумий камайишини, яхши инсулин реакциясини ва 2-тоифа диабет хавфини камайтиради.

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Рамазон ойида рўза тутиш ўпка саратони, колоректал саратон ва кўкрак саратони хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Рамазон ойида рўза тутиш вақти чекланган оралиқ рўзанинг деярли барча хусусиятларига эга.

Яқинда The American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқот Рамазон рўзаси фойдали метаболик ўзгаришлар ва сурункали касалликлар хавфи камайиши билан боғлиқлиги борлигини кўрсатган.

Тадқиқот натижалари кўрсатдики, Рамазон ойида рўза тутиш ўпка саратони, йўғон ичак саратони ва кўкрак саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Диетолог Бриджит Бенеламнинг айтишича, одамлар одатда Рамазон ойида бир килограммгача вазн йўқотади, лекин ифторлик пайтида ортиқча вазн ортиши мумкинлиги хавфи ҳам бор.

"Биз одамларда кўпроқ овқатланишга табиий мойиллик бор. Бизга қанча хилма-хиллик таклиф қилинса, шунча кўп овқатланамиз, катта ифтор дастурхони бунга ёрқин мисол бўла олади", дейди у.

"Олдингизга қўйилган ҳамма нарсани ейишингиз шарт эмас. Шундай экан, танланг ва шошмасдан енг."

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002